⚡️⚡️⚡️
Виртуал маконнинг ёшлар учун яна бир даҳшатли хатари! Ундан қандай ҳимояланиш мумкин?Рақамли медиа ривожлангани сари жамиятнинг ҳар қандай эҳтиёжи Интернет тармоқлари ва онлайн платформалар орқали ечим топиб бормоқда. Бу инсониятга енгиллик туғдириш билан бирга хавотирларни ҳам ошириб боради.
Глобал тармоқнинг жамиятга таҳдид солувчи хавфларидан бири – бу гиёҳванд, психотроп ва кучли таъсирга эга синтетик моддаларнинг онлайн савдоси кучайиб бораётганлигидир.
Маълумотларга кўра, 2023 йили Telegram мессенжери ва ижтимоий тармоқларда наркотиклар, психотроп моддалар ва прекурсорлар рекламаси/тарқатиш билан боғлиқ ҳолатлар 200 дан ошмаган бўлса-да, 2024 йил якунларига келиб бу кўрсаткич 18 393 тани ташкил этган.
Қатор мутасадди органлар ҳамкорлигида Telegram мессенжерида очилган
@stopnarko_botга фойдаланувчилардан 2024 йил мобайнида 2 484 та фотоли, 128 та видеоли, 54 та файлли, 4 та аудиоли, 829 та линкли, 17 та овозли, 13 та GIFли хабарномалар келиб тушган.
Ушбу рақамлар муаммонинг ўта жиддийлигини, ўсиб келаётган ёшлар келажагига бундай ноқонуний савдолар таҳликали хавф туғдириши кўрсатади.
Шундай экан, ҳар бир шахс медиа-ҳушёр бўлиши, Интернет тармоқларида учрайдиган шубҳали ҳолатлар ҳақида тегишли органларга тезкор хабар бериши, ноқонуний хатти-ҳаракатларнинг олди олинишига ўз ҳиссасини қўшмоғи лозим.
Ўз ўрнида ҳукумат ҳам бундай ҳуқуқбузарликларга барҳам бериш мақсадида қонуний жавобгарликни ва назоратни кучайтириши зарурати юзага чиқади. Интернет тармоғи фойдаланувчиларини ҳимоя қилишни қонун доирасида мустаҳкамлаш бугунги куннинг долзарб масалаларидан эканлиги
намоён бўлмоқда. @bekobodhayoti_24