Моника Беллуччи (1964)
- Италия кино актрисаси ва модель.
- Тўлиқ исми Моника Анна Мария Беллуччи.
- Отаси қишлоқ хўжалиги ишчиси, онаси эса рассом эди. Мониканинг онасига туғилишидан бир неча йил олдин бепуштлик ташхиси қўйилган. Актриса оилада ягона фарзанд эди.
- Болалигида адвокат бўлишни орзу қилган. 16 ёшида модел сифатида ишлашга қарор қилади.
- Беллуччининг биринчи муваффақияти Френсис Копполанинг "Дракула"(1992) фильмидаги Дракуланинг келини рольидан кейин келди.
- Актриса бўлажак турмуш ўртоғи Винсент Кассель билан "Квартира" (1995) фильмини суратга олиш пайтида танишган.
- Винсент Кассель билан никоҳи 14 йил давом этди. Уларнинг икки қиз фарзанди бор.
- Фаолиятидаги бурилиш нуқтаси "Малена" (2000) фильми бўлди. Айнан шу фильмдан сўнг томошабинлар у ҳақида нафақат гўзал, балки жуда истеъдодли актриса сифатида гапира бошладилар.
- "Малена" фильми, Мониканинг сўзларига кўра, унинг таржимаи ҳолидаги ярим аксидир.
- Италян тилидан ташқари француз, инглиз ва испан тилларини яхши билади.
- Сузиш ва йога билан шуғулланишни афзал кўради.
- 90-йилларда бир вақтлар Мэрилин Монрони суратга олган машҳур фотограф Ричард Аведон фотосессиясида суратга тушган.
- 2001 йилдан бери Cartier заргарлик компаниясининг юзи ҳисобланади.
- Моника Беллуччини кўпинча "иккинчи Софи Лорен" деб аташади.
- Севимли китоби Патриция Албернинг "Тина Модотти ҳаёти" романи.