#АсарданПарча
«Грегор тун ва кунни деярли мутлақо уйқусиз ўтказаётганди. Баъзан у, мана, ҳозир эшик очилади ва ўзи, олдинлари бўлганидек, оиланинг барча ишларини тағин қўлига олади, деган хаёлларга бериларди.
Узоқ танаффусдан кейин яна унинг кўз олдига хўжайин ва бошқарувчи, коммивояжер ва шогирд болалар, телба фаррош, бошқа фирмаларда ишлайдиган икки-уч дўсти, сафарда бўлганида тунайдиган меҳмонхоналардан биридаги хизматчи қиз — ўткинчи хуш хотира, ўзи жиддий, бироқ жуда узоқ вақт илтифот кўрсатиб келган, шляпа сотиладиган магазиндаги кассада ишлайдиган қиз келадиган бўлди.
Уларнинг ҳаммаси нотаниш ёки ўзи унутиб юборган одамлар билан аралаш-қуралаш пайдо бўларди, аммо бу одамлар унга ёки оиласига ёрдам кўрсатиш ўрнига безрайиб туришарди ва у ана шу шарпалар ғойиб бўлишганида қувонарди.»
«Эврилиш», Франс Кафка.