Банклар фаолиятсиз карталарни блоклашни бошладими?
Bankers.uz ни маълум қилишича, айрим тижорат банклари мижозларга 12 ойдан бери фойдаланилмаган банк карталари блокланиши ҳақида огоҳлантирувчи СМС хабарлар юбормоқда. Бу жараён, эҳтимол, Марказий банк томонидан қабул қилинган вақтинчалик тартиб асосида амалга оширилаётган бўлиши мумкин.
❓Статистика нима дейди?
Марказий банкнинг 2025 йил 1 январь ҳолатига эълон қилган маълумотларига кўра, мамлакатда муомаладаги банк карталари сони 53,5 миллионтани ташкил қилган. Бу рақам 2024 йил 1 декабрь ҳолатидаги кўрсаткичга нисбатан 3 миллионтага камайган. Бу камайиш, эҳтимол, банклар фаолиятсиз карталарни блоклаши билан боғлиқ бўлиши мумкин.
❗️Аммо саволлар бор...
Марказий банк шу пайтгача банклар расман фаолиятсиз карталарни блоклаётгани ҳақида аниқ тасдиқ бермаган, бундан ташқари, фаолиятсиз карталар улуши ҳақида статистик маълумот бермаган. Шунинг учун карталар сонининг қисқариши айнан блоклаш жараёни билан боғлиқми ёки бошқа сабаблар борми – бу ҳақда аниқ хулоса қилиш қийин.
👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar