Кредит қарзи ёпилган, аммо банк гаровдаги мулкни тақиқдан чиқармаяпти – қонунбузарликми?
Фарғона вилоятидаги “ALLIANCE AGROTEXSERVIS” МЧЖ раҳбарининг мурожаатига кўра, улар “Мадад Инвест Банк”дан олинган кредитни тўлиқ ёпган бўлишса-да, банк гаровда турган мулкларни тақиқдан чиқариш учун зарур бўлган хатни тақдим этмаяпти. Бу ҳолат икки ойдан ортиқ вақт давом этмоқда.
❓Қонунчилик талаблари нима дейди?
☑️ Марказий банкнинг 3495-сонли ҳамда 3030-сонли низомига мувофиқ, Банк қарздорлик тўлиқ сўндирилганидан сўнг уч иш куни ичида:
▪️Гаровда турган мулкни тақиқдан чиқариши;
▪️Гаров реестридан тегишли ёзувларни олиб ташлаши шарт.
❓Агар банк бу талабни бажармаса, қандай чоралар кўрилади?
☑️ Марказий банкнинг 3492-сонли низомига кўра, бундай ҳолатларда банкка жарима қўлланилиши мумкин:
▪️Ҳар бир ҳолат учун 5 млн сўм;
▪️Жами жарима миқдори 100 млн сўмдан ошмаслиги белгиланган.
👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar