🏦 Ўзсаноатқурилишбанк тадбиркорлар фаолиятини қўллаб-қувватлашга эътибор қаратмоқда
Ўзсаноатқурилишбанк масъуллари Сирдарё вилояти ва Тошкент шаҳридаги тадбиркорлар билан учрашув ўтказди.
Тадбирда Президентимиз томонидан маҳаллаларда аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадли қилиш мақсадида илгари сурилаётган янги ташаббуслар, шунингдек, сўнгги йилларда ўзини оқлаётган иқтисодий дастурлар мазмун-моҳияти бўйича тушунчалар берилди.
Мазкур учрашув давомида банк томонидан барча тармоқларда амалга оширилаётган ишлар, жумладан, маҳаллалардаги бандликни таъминлашга қаратилган “маҳаллабай ишлаш” тизими, маҳалла банкирлари ва ёрдамчи-агентлар фаолияти ҳамда соддалаштирилган кредит маҳсулотлари ва онлайн молиявий хизматлар ҳақида маълумот тақдим этилди.
Маълумот ўрнида айтиш жоизки, жорий йилда банк томонидан Сирдарё вилоятида 8800 дан ортиқ, Тошкент шаҳрининг Учтепа ва Мирзо Улуғбек туманларида эса 20 мингга яқин аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш ва бандлигини таъминлаш режалаштирилган.
👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar