Ўзбекистонда маҳаллабай тизимида ишловчи ягона банк очиш таклиф этилмоқда
Иқтисодчи Отабек Бакиров ҳукуматнинг маҳаллабай ишлаш тизимига барча банкларни жалб қилишдан кўра, ягона Маҳаллабай банк очиш ғоясини илгари сурмоқда.
Унга кўра, бу аномал реалликлар шароитида меҳнат сарфи, ресурсларнинг сафарбар этиш ва маъмурчиликнинг камроқ зиёнли вариантини танлаш имконини беради.
Иқтисодчи ўз ўрнида ушбу мезонларга бир эмас, икки эмас, ҳатто учта давлат банки мос тушишини ва уларнинг ичидан биттасини танлаб олиш мумкинлигини ҳам айтиб ўтган.
Умуман олганда, берилган вазифаларни қисқа муддатларда амалга ошириш имконияти ва назорат жиҳатидан бу таклифни ўринли деб қабул қилиш мумкин.
@bankmijoz

Инфратузилмаси, ходимлари, оилавий тадбиркорлик деган балода орттирган тажрибаси, триллионлаб қарзларини қайтариш ўрнига уставга конвертация қилаётгани, ёмонлашиб бораётган активлар сифати, ноль, балки манфий репутацияси билан машҳур зараркунанда давлат банклари борку.
Шулардан бирини танланглар. Ташқи бозор билан алоқаси минимумини. Марказий банк ҳам нормативларига кўз юмиб тураверади. Майли ана ижтимоий банк бўлсин, Ташриф банк бўлсин. Истанглар, Маҳаллабай банки деб қайта номланглар. Маҳалла ассоциациясига ўтказиб берсаям бўлади. Ҳаммаси бир жойда, бир қўлли бўлади. Мажлисларда турғазиб сўрайдиган жавобгарни қидиришга ҳожат қолмайди.