– Ҳозирги иқтисодимизни ўйласам, болаларимни она кўкрагидан ажратишда чеккан ташвишларимиз келади. Бола она сутини узоғи билан уч йил эмиши керак, кейин ўзи овқатланиши, тишлари билан суякларни кемириши, жағлари билан таомни янчиб, юта олиши керак. Кўкракка ўрганган бола ўз бармоғини сўришга мойил бўлади, шунинг учун қўлига қўлқопча кийдириб қўйилади, эмчакдан ажралсин деб гармдори суртиб қўйишади, онасини кўрса, эмиш эсига тушмасин деб холаси ё аммасиникига беш-ўн кунга бериб юборилади... Она кўкрагидан ажралиш гўдакка оғир. Лекин вояга ҳам етиш керак.
Бизнинг "Ўзбекистон ҳаво йўллари", "Ўзавтосаноат", "Ўзфармсаноат", сингари ўнлаб давлат монополистларимиз, улардан зеб олган "Дори-дармон", "Artel", "Имзо", "Амилов" каби минглаб катта ва кичик монополистларимиз ана шу она кўкрагидан ажралишни истамаётган, ўн беш-йигирма йилдан бери бюджетни, тўғрироғи, солиқ тўловчиларни, яъни ҳар биримизни "эмиб келаётган" гўдаклардир. Гўдак онадан ажратилгач, ўзи нон топиб ейишга ўргангани каби, бу монополияларнинг имтиёзлари олиб ташланса, улар бозор иқтисодига киради, рақобатга ўрганади, рақобатчилар кўпайса, нарх тушади ва халққа фаровонлик келади. Бизни ўқиётган ўқувчи ҳар замонда: "Буни биз ҳам биламиз", деб қўяди, лекин амалга ошириш йўқ. Буни ўқувчи ва талаба ҳам тушунади. Лекин амалга ошириш йиллар бўйи пайсалга солинмоқда.
– "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси раиси биринчи ўринбосари Умид Ҳусанов 2018 йил бошида йил охиригача миллий кам бюджетли авиакомпания ташкил этиш бўйича ишлар якунига етишини маълум қилганди. Мана, 2019 йил июли ҳам келди. Лекин кам бюджетли янги авиакомпания ташкил этиш уёқда турсин, бу йўналишда қандай ишлар қилинаётгани ҳақида ҳам ҳеч қандай расмий хабар берилмаяпти. Энг ёмони, "Ўзбекистон ҳаво йўллари"нинг мутлақ монополияси 27 йилдан буён давом этиб келмоқда.
Буюк Британиянинг барча мамлакатлар авиакомпаниялари ва аэропортларининг хизмат кўрсатиш сифатини баҳолайдиган "Skytrax" сайти "Ўзбекистон ҳаво йўллари"нинг йўловчиларга хизмат кўрсатиш даражасини таҳлил қилишича, кўпчилик чет эллик йўловчиларнинг авиакомпаниямиз ҳақидаги фикрлари ўта салбий ва бу унинг ҳозирги ҳолатига мосдир. Бу монополия иқтисодга ҳам, халққа ҳам зарар келтирмоқда.
– Биз машиналарни, телевизорларни бошқа маиший техникаларни импорт қилинган бутловчи қисмлардан йиғамиз ва дунё нархидан икки баробар қимматга сотамиз, лекин завод ва фабрикаларимиз банкрот ҳолатида. Дунёда худди шу бутловчи қисмлардан машиналар ва маиший техникани йиғишади ва биздан икки баробар арзон сотишади ва фойда кўришади! Дунё авиакомпаниялари бизникидай ёқилғи ёқади ва шу самолётларни тасарруф қилади, чиптасини бизникининг ярим нархида сотади ҳамда фойда кўради! Бизнинг авиакомпаниямиз дунёдаги авиакомпанияларники каби ёнилғида ва уларники каби самолётларда учамиз ва чипталаримиз дунё нархларидан икки баробар қиммат, лекин бизнинг авиакомпания банкрот ҳолатида... Бу қанақа иқтисод, биродарлар?!
Бошқа турли давлатларда ҳам шу қисмлардан машина йиғилади ва улар рақобатбардошлидир, уларнинг машинаси бизникидан арзон. Нега бизнинг автозаводники қимматга тушади?! Балким, бизнинг автозавод ишчиларига Япония, Корея ёки Туркия заводиникидан кўп маош тўлар? Йўқ, уларнинг маошининг бешдан бирини ҳам бермайди! Балким, у ерларда электр энергияси, ижара ҳақи, ер қиймати, солиқлар бизникидан қимматдир? Йўқ, бизда булар беш-ўн баробар арзон! Балким, бизнинг автозаводимиз улардан кўпроқ солиқ тўлар? Йўқ, бизнинг автозаводимиз йиллар давомида деярли барча солиқлардан озод қилинган.
Унда нега шунча харажати билан уларнинг автомобили арзон, шунча имтиёзлар билан бизники қимматга тушади?!
Бунинг бош сабаби тизимнинг самарасизлиги ва коррупциялашганидир. Коррупциянинг сабаби эса монополиянинг мавжудлиги ва ясама протекционизмдир. Маҳсулот қийматини пасайтириш учун харажатларни камайтириш, янги технологиялар киритиш ва бошқа чоралар кўриш ўрнига ҳар гал нарх оширилади, яъни заводнинг муаммолари халқ ҳисобидан ҳал этилади. Халқ бошқа арзон машина оламан деса, йўлига тўсиқлар барпо этилади, яъни, "маҳаллий ишлаб чиқарувчи ҳимояланади".
© Карим Баҳриев