Рақамли суд
Жорий йил 27 феврал куни суд фаолиятини янада яхшилаш бўйича Президентга доклад қилинди. Ушбу тақдимотда суд ишларини юритишда қоғоз шаклидан бутунлай воз кечиш мақсадида “Рақамли суд” концепцияси амалга оширилиши, бунинг учун Олий суд ҳузурида Ахборот технологиялари маркази ташкил этилиши келтирилди.
Бу марказ тузилиши керакмиди? Албатта керак эди. Чунки айни вақтда суд ишлари бўйича рақамли ишлар яхши ҳолатда деб ўйламайман. Айниқса охирги икки йилда бу яхшигина сезилди. Оддий мисол видеоконференцалоқа режимида иш олиб боришни айтайлик. Тез-тез иловада техник носозликлар юзага келиб қолади. Сабабини тушунмай ўтираверасиз. vka.sud.uz да келтирилган техник ёрдам бўйича келтирилган рақамларга телефон қилсангиз туша олмайсиз. Ҳеч кўтарганини билмайман шу ходимларни.
iOS
vka.sud.uz махсус иловаси фақат windows оператив тизими учун мавжуд. mac, iphone учун ҳали ишлаб чиқилганини билмайман. (Аndroid учун ҳам ишламаяпти дейишади).
Windows
Адашиб mac олишволган ҳамкасбларим ҳам windows компютерини ҳам ташлашмаган. Чунки ВКСга керак.
ВКСхоналар қамрови
Янги тузиладиган марказ нафақат оператив тизимлар, иловалар ишлаши, балки видеоконференцалоқага мослаштирилган хоналар бўйича ҳам ишлашига тўғри келади. Қамров етарлимас, айниқса пойтахтда.
Қарорлар тўплами
Янги марказ public.sud.uz платформасини ҳам такомиллаштириши керак. Бу платформада қидирув тизими яхши ишламайди. Дело рақамлари ёки судьялар кесимида қидирувлар натижасида муаммолар бор. Шунингдек суд қарорларининг иш туркумларига ажратиш бўйича ҳам мониторинг ўтказилиши керак.
Судга электрон юбориладиган аризалар бўйича ҳам талайгина муаммолар бор, лекин бу энди алоҳида мавзу…
👉@bahodirahmedoff👈