Нодавлат ва нотижорат ташкилотларни назорати борасида қизиқ фикрлар билдирилди.
Ҳаммаси, Европарламент вакиллари Тошкентда ўтгазган йиғилишдан бошланди. Унда Ўзбекистонни Европалик ҳамкорлари ННТларнинг молиявий ҳолатини назоратини юмшатишни сўраган.
Зафарбек "Давлат ННТларга шароит яратиб берган ҳолда уларнинг молиявий олди бердисини тўлиқ назорат қилиши керак" деб ёзди.
Нурбек Алимов эса Европарламентни ўзи ҳам Европадаги сайловлар олдидан ННТларга турли йўллар билан чекловлар қўйсада, бошқа давлатлардан бундай қилмасликни сўраётганига эътибор қаратди.
Хўш, ННТлар муҳим ижтимоий институтлиги масаласида ҳеч ким баҳслашмаса керак. Бошқа томондан, улар Нурбек Алимов ёзгандек турли жиноий махинациялар учун ожиз ҳам бўлиб қолмаслиги керак.
Буни олдини олиш учун қўшни Қозоғистон ва Қирғизистон четдан пул олувчиларнинг очиқ реестрини жорий этди. Сингапур ва Венгрия ташқаридан келадиган келадиган пулни мақсадини назорат қилиш учун алоҳида қонунлар қабул қилди.
Ўзбекистон ҳам бу йўналишдаги муаммони ҳал қилиш учун шаффофликни кучайтиришга эътибор қаратишида муаммо кўрмаяпман.
Яъни ННТларни фаолиятига ҳалақит бермаслик керак, лекин уларни чет элдан келадиган маблағларини назорат қилиш давлатнинг функционал вазифаларидан бири.
👉@bahodirahmedoff👈