РОССИЯДА ЭНДИ КЎПХОТИНЛИККА РУХСАТ БEРИЛАДИМИ?
Россия Федерацияси Мусулмонлари диний бошқармаси Уламолар кенгаши РФдаги мусулмонларга, агар эр барча хотинларга адолатли ва тенг муносабатда бўлса, тўрттагача диний никоҳга киришга рухсат берди. Бу ҳақида Москва муфтийси Илдар Аляутдинов “РИА Новости”га маълум қилди.
2024 йил 19 декабрдаги президент Владимир Путиннинг россияликлар билан анъанавий тарздаги савол-жавоб йиғилишида, Россиядаги демографик инқирозга қарши курашиш учун кўпхотинликка рухсат бериш лозимлиги ҳақида саволлар билдирилди.
Шунингдек, бугун куни президент Владимир Путин бошчилигида мамлакатдаги оила институтини юксалтириш асносида Россия Давлат Кенгаши мажлиси ўтказилиши режалаштирилганди.
Маълумот сифатида, Ўзбекистон Республикаси ЖК 126-моддасига мувофиқ, кўпхотинлик учун жиноий жавобгарлик белгиланган.
Шунингдек, МЖТК 47*8-моддасига мувофиқ, икки ёки ундан ортиқ хотин билан эр-хотин бўлиб яшашни тарғиб қилганлик учун ҳам маъмурий жавобгарлик белгиланиб қўйилган.
P.S.: Албатта бундай икки ва ундан ортиқ хотин билан қонуний асосда яшаш амалиёти қайси давлат бўлишидан қатъи назар, унинг миллий оила қонунчилигидаги айрим масалаларини мураккаблаштиради, шунингдек кейинчалик бундай ҳолатлар судлардаги оилавий низолар сонининг яна ҳам орттиб кетиш эҳтимолини юзага келтиради. Ва энг асосийси бу тенглик ҳуқуқини бузади. Чунки тенглик бўлса 4 хотинликка рухсат берилдими, шунинг учун 4 эрликка ҳам рухсат берилишига тўғри келиб қолади. Мана шу омиллар сабабли моногам оила дунёвий давлатларда маьқул кўрилади.
👉@bahodirahmedoff👈