Уй-жой қурилишидаги “ўйинлар” энди бўлмайди!
Қонунчилик палатасининг биринчи йиғилишида Давлат раҳбари муҳим масалаларни кўтарди. Улардан бири уй-жой қурилиши билан боғлиқ “ўйинлар”дир. Сўнгги пайтларда уй-жой қуриб беришни ваъда қилган қурувчиларга ишониб алданиб қолаётган одамлар ҳақида маълумотлар ижтимоий тармоқларда top-newsга айланди.
Бундай воқеаларни деярли ҳар бир вилоятда учраши одатий ҳол, минг афсус. Тўғриси, айрим “олғир” қурувчиларнинг бундай уддабуронликларидан одамларимиз роса чарчади, поймонаси тўлди.
Давлат раҳбари халқ вакиллари олдида турган долзарб вазифалар ҳақида тўхталар экан, фуқароларни айрим инсофсиз қурувчиларга алданиб қолмасликлари учун уй-жой қурилишига жалб этилган маблағларни қонун билан кафолатлаш лозимлигини таъкидлади.
Уй-жой сотиб олиш эҳтиёжи бўлган бир фуқаро сифатида Президентимизнинг ушбу гапларини тўлиқ қўллаб-қувватлайман. Бу қонунни қабул қилиниши қурилиш соҳасидаги “олғирлар”нинг “нафсини” жиловлашга хизмат қилади. Уйга тўлов қилиб, эркин нафас оладиган кунларимиз ҳам келарканку!
Ўйлайманки, ниҳоят Қонунчилик палатаси депутатлари тез кунларда ушбу қонунни қабул қилишга оид ҳаракатларни бошлашади.
👉@bahodirahmedoff👈