Эгоизм ва ўзини яхши кўриш
Менинг ўз шахсим менинг муҳаббатим объекти бўлиши мумкин (худди бошқа биров мухаббатим объекти бўлиши мумкин бўлганидек). Ўз ҳаётим, бахтим, ўсишим, озодлигимнинг қарор топиши менинг ана шундай қарор топишга тайёр бўлишимни талаб этади. Индивидда шундай қобилият бўлса, бундай муҳаббат унинг ўзига ҳам етиши керак; агар фақат бошқаларни «сева» олса (бироқ ўзини сева олмаса), у, умуман, бошқаларни севишга ноқобил.
Эгоизм - бу ўзингга бўлган муҳаббат эмас, балки унинг қарама-қаршисидир. Эгоизм - бу хасисликнинг бир кўриниши. У ҳар қандай хасислик сингари ожизликни ўз ичига олади, натижада принцип жиҳатдан ҳақиқий қониқишга эришиб бўлмайди.
Хасислик (бахиллик) - бу инсонни ҳолдан тойдирадиган тубсиз қудуқ; инсон чексиз уқубатлар ҳисобига бундай эҳтиёжни қондирмокчи бўлади, ҳолбуки, у ҳеч қачон қондирилмайди.
Диққат билан кузатишларнинг гувохлик беришича, эгоист доимо ўзи билан ўзи зўр бериб машғул бўлишига қарамай, ҳеч қачон у бундан қониқмайди.
У доимо беҳаловат, уни қаерда ниманидир охиригача олмагани, ниманидир қўлдан чиқаргани, нимадандир ажралиб қолгани қўрқув аралаш ортидан қувлайди; у ҳар бир одамга ичини куйдирувчи ҳасад билан қарайди; унинг ичи: бошкаларга кўпроқ тегди, мен эса қурук, қолдим деган алам билан тўлиб-тошгандир.
Агар онгости динамикасига яна ҳам якинроқ назар ташласак, аён бўладики, бундай типдаги одам ўз-ўзидан ҳайратланишдан жуда узоқдир, у ўзини қалби тубида ёмон кўради. Зиддият бўлиб туйиладиган бу жумбоқ жуда осон ҳал этилади: эгоизм айни ўзингга бўлган мухаббатнинг етишмаслигидадир.
Кимки ўзини севмаса, ўзини маъқулламаса, ўша инсон ўзи учун доимо ташвишланади. Унда ҳақиқий муҳаббат ва ички ишонч йўқ. У ўзи билан машғул бўлишига, бошқалардаги нарсаларни хасислик билан қўлга киритишга мажбур. Зеро, унда ишонч ҳам, қониқиш ҳам йўк, у ўзининг бошқалардан ёмон эмаслигини исботлаши керак.
Худди шу нарса ўзи учун қўлга киритиш билан эмас, балки ўзини-ўзи севиш билан машғул нарцистик шахсга нисбатан хам адолатлидир. Бундай одам ўзини ҳаддан ташқари севадигандек бўлиб туйилади, аслида эса у ўзига ёқмайди, нарциссизм худди эгоизм сингари – ўзингга бўлган муҳаббатнинг етишмаслигини ҳаддан ташқари компенсация қилишдир.
© Эрих Фромм – "Озодликдан қочиш" китобидан
Кўплаб динларда, ҳусусан консерватив мусулмонларда ҳам ўзини яхши кўришга, пул топишга интилиш қаттиқ қораланади. Хокисор яшаш, кўпроқ ибодатда бўлиш кераклиги уқтирилади. Аслида бу ҳам ўзини яхши кўриш эмасми? Чунки у эртанги дунёсини ўйлаб қиляпти. Жаннатда шаталоқ отиб шод-хуррамликда юрмоқчи. Ўзини ўйлаяпти. Чунки у ўзини яхши кўрадиганлардан. Ўзини яхши кўриш эса ёмон эмас...
👉@bahodirahmedoff👈