#меҳнат
❗️Қўшимча дам олиш кунлари ҳисобига ойликлар камаядими?
👍 Яқинларингизга юбориб ҳабардор қилиб қўйинг 👉 @ayol_huquqlari
❗️Қўшимча дам олиш кунлари ҳисобига ойликлар камаядими?
Ассалому алейкум, яхшимисиз. 1та савол бор эди. Кушимча дам олиш кунлари Иш хакига тасир киладими?
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 22.12.2023 йилдаги ПФ-213-сон “2024 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги Фармони ва 24.12.2024 йилдаги ПҚ-452-сон қарорга мувофиқ:
➖ 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар кетма-кет 6 кун;
➖ 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар эса кетма-кет 5 кун дам олишади.
❗️Иш ҳафтасининг туридан қатъи назар 3 январь жумадан барча ходимларга иш куни. 5 кунликлар учун 4 январь шанба ҳам иш куни ҳисобланади.
Дам олишлар ҳисобига ойликлар камаядими❓
МК 249-моддаси 4-қисмига кўра, ходимлар меҳнатига вақтбай, ишбай ёки меҳнатга ҳақ тўлаш тизимида назарда тутилган бошқа мезонларга кўра ҳақ тўланади.
✅ Меҳнатга ҳақ тўлашнинг вақтбай тизимида қўшимча дам олиш кунлари ҳисобига ойлик иш ҳақлари камаймайди.
Масалан, шифокор ёки ўқитувчи 1 ой давомида 22 иш куни ишлайдими ёки 20 иш куни ишлайдими ойлик иш ҳақи камаймайди.
💁♂️ Меҳнатга ҳақ тўлашнинг ишбай тизимида эса қўшимча дам олиш кунлари ҳисобига ойлик иш ҳақлари камайиши мумкин. Чунки бунда ходимларга ишлаб бериш нормаларидан (вақт нормаларидан) келиб чиққан ҳолда ҳақ тўланади.
Ишбай тизимда ишлаб чиқарилган маҳсулот бирликлари сонига ёки бажарилган иш ҳажмига, уларнинг сифати, ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг яроқли ёки яроқсизлигга қараб ҳақ тўланади!
МК 277-моддасига кўра, меҳнатга ҳақ тўлашнинг ишбай тизимида нархлар белгиланган иш разрядларидан, меҳнатга ҳақ тўлаш разрядларидан, тариф ставкаларидан (маошлардан) ва ишлаб бериш нормаларидан (вақт нормаларидан) келиб чиққан ҳолда аниқланади.
Ишбай нарх бажариладиган ишнинг разрядига мувофиқ бўлган кунбай тариф ставкасини ёки соатбай тариф ставкасини кунбай ёки соатбай ишлаб бериш нормасига бўлиш йўли билан аниқланади. Ишбай нарх бажариладиган ишнинг разрядига мувофиқ бўлган кунбай тариф ставкасини ёхуд соатбай тариф ставкасини белгиланган кунбай ёки соатбай вақт нормасига кўпайтириш йўли билан ҳам аниқланиши мумкин.
Кунбай тариф ставкаси (маош) ёки соатбай тариф ставкаси меҳнатга ҳақ тўлашнинг разрядига мувофиқ бўлган ойлик тариф ставкасини ёки лавозим маошини иш кунларининг ёхуд иш соатларининг ойлик нормасига бўлиш йўли билан аниқланади.
Масалан, савдо соҳасида иш ҳақи савдо ҳажмига ёки хизмат кўрсатилаётган мижозлар сонига боғлиқ бўлади, ҳамда сотувчилар учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг ишбай тизимидан фойдаланилади. Ушбу тўлов тизими ижодий касбдаги ишчилар - журналистлар, муҳаррирлар, ёзувчилар ва бошқалар учун ҳам кенг қўлланилади. Уларнинг иш ҳақи маҳсулот миқдорига боғлиқ бўлади.
👍 Яқинларингизга юбориб ҳабардор қилиб қўйинг 👉 @ayol_huquqlari