Ayol huquqlari


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Huquq


Аёллар учун ягона ҳуқуқий маълумот манбаи !
🔎 Ҳештеглар билан излаш:
#меҳнат
#имтиёз
#оила
#бизнес
#таълим
#ажрим
#алимент
#фойдали
#бола_пули
Савол юбориш учун https://t.me/Yurist_Musayevbot

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Huquq
Statistika
Postlar filtri


❗️ Бола пули олишнинг осон усули ёхуд 1 ўқ билан 3 қуённи уриш

📑 Бола пули масаласида кўп фуқаролар эътироз билдиришади. Уларнинг мазмуни деярли бир хил. Фуқаролар мурожаат қилади бироқ ариза рад этилади. Рад этиш асоси эса бир бирига ўхшаш. Кимгадир турмуш ўртоғинг давлат ишламаслиги туфайли бола пули берилмайди деса, баъзиларига оилада умуман ишлайдиган шахс йўқлиги учун бола пули берилмайди деган жавоб қайтарилади.


🔷 Аслида расмий даромад манбаларига эга бўлмаган ва охирги олти ой мобайнида иш излаб камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш органларига мурожаат қилмаган ҳамда камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш органларида ҳисобда турмаган, ўзини ўзи банд қилган шахслар рўйхатига киритилмаган ёки ҳақ тўланадиган жамоат ишлари иштирокчиси ҳисобланмаган меҳнатга лаёқатли оила аъзоси мавжуд бўлганда болалар нафақаси ёки моддий ёрдамни тайинлаш рад этилади.

🔷 Рад қилишнинг ушбу асосидан қонуний йўл билан чиқиб кетиш мумкин. Бунинг учун солиқ инспекцияга бориб ўзини-ўзи банд қилган фуқаро сифатида рўйхатдан ўтиб гувоҳнома олиш кифоя қилади.

❗️Бунда бир ўқ билан икки қуён урилади.

🔷 Нега бундайлигини қуйидагича тушунтирамиз. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 июндаги ПҚ-4742-сон қарорига илова билан Ўзини ўзи банд қиладиган шахслар учун фаолият (ишлар, хизматлар) турлари рўйхати тасдиқланган.

🔷 Масалан унда ЭРКАКЛАР УЧУН:
👉 Жисмоний шахсларга мураккаб бўлмаган умумий қурилиш, қурилиш-таъмирлаш ишлари (бетон қуйиш, бўёқчилик, сувоқчилик ишлари, ғишт ва кафель териш, перфорация, дурадгорлик, чилангарлик ва бошқа умумий қурилиш ишлари) кабилар мавжуд бўлса;

🔷 АЁЛЛАР УЧУН:
👉 Уй хўжалигини юритиш ва уй ишларини бажариш, шу жумладан, турар жойларни тозалаш, овқат пишириш бўйича уй хўжаликларига хизмат кўрсатиш ва бошқалар мавжуд.

🔷 Бунда Ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида фаолиятни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом 16-бандига кўра ўзини ўзи банд қилган шахслар томонидан меҳнат стажи ҳисобланиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорда ижтимоий солиқ тўланади холос.

🔷 Шунга кўра ўзини ўзи банд қилган шахслар ўзига пенсия ҳисобланиши ва иш стажига эга бўлиши учун Пенсия жамғармасига ихтиёрий равишда ижтимоий солиқ тўлаши мумкин.

🔷 Бунда Солиқ кодексининг 408-моддасига асосан 2024 йил учун камида БҲМнинг 1 баравари миқдорида солиқ тўланиши етарли.

🔷 2023 йил 1 декабрдан бошлаб эса Ўзбекистон Республикаси Президентининг 17.11.2023 йилдаги ПФ-196-сон  Фармонига кўра МҲТЭКМ 1 050 000 сўм этиб белгиланган.

🔷 Агар ўзингиз хоҳласангиз, шу солиқни тўлаб, иш стажига эга бўлишингиз ҳам мумкин.

🔷 Солиқ кодексининг 369-моддасига  мувофиқ ўзини ўзи банд қилган шахслар жисмоний шахслардан  олинадиган даромад солиғидан озод этилади. Бу эса сизга юқоридаги фаолият билан шуғулланишдан олган даромадингиздан солиқ тўламаслигингизни билдиради.

❗️Қисқасини айтганда, сиз иккинчи усулдан фойдаланган ҳолда, икки эмас, уч қуённи бирдан урган бўласиз.

🔷 Биринчидан, бола пули олишни ишламайсан деган асос билан рад қилишдан қутуласиз ва бола пули олишга ҳақли бўласиз.

🔷 Иккинчидан, пенсияга чиқиш учун ўзингизга иш стажини сотиб оласиз.

🔷 Учинчидан, агар шу фаолият билан шуғулланиб даромад олсангиз унда солиқ тўлашдан ҳам қутуласиз.


✅ Хуллас, қонун сизга берган имтиёзлардан тўғри фойдаланинг ва керакли натижага эришинг.

Бепул маслаҳат олиш👇👇👇

@Yurist_Musayevbot

👍 Яқинларингизга юбориб ҳабардор қилиб қўйинг 👉 @ayol_huquqlari


❗️ Ёлғиз оналар 1.480.500 сўмгача бўлган даромадидан даромад солиғи тўламайди

📑 Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 380-моддасига кўра,

🔷 Икки ва ундан ортиқ ўн олти ёшга тўлмаган болалари бор ёлғиз оналар даромадлар қайси ойда олинган бўлса, ўша ойда ҳар бир ой учун меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 1,41 баравари (1 480 500 сўм) миқдоридаги даромадлар бўйича солиқ солишдан озод этилади.

🔷 Бу дегани, 16 ёшга тўлмаган камида икки нафар боласи бор ёлғиз оналар олаётган даромадларини манашу 1 480 500 сўмдан ортган қисмигагина даромад солиғини тўлайди бўлди.

🔷 Бу имтиёз ҳар бир бола учун фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари (ФҲДЁ) томонидан тақдим этиладиган маълумотнома асосида берилади.

Бепул маслаҳат олиш👇👇👇

@Yurist_Musayevbot

👍 Яқинларингизга юбориб ҳабардор қилиб қўйинг 👉 @ayol_huquqlari


#меҳнат

Декретга кетган ходим ўрнига бошқа ходимни ишга олиш мумкинми?



Assalomu aleykum men maktabda ingliz tili o'qituvchisiman. Oliy toifalik,sertifikatlarga ega. Dikret tatilidan qaytdim. Partnyorim ham dikret tatilidan qaytmoqda. Lekin biz qaytgunga qadar direktor ikkimizi ornimizgayam asosiy ishchi qilib yangi bitrgan kadrlarni ishga olgan. Biz ham ish ornimizi talab qildik. Ammo ornimizga kirganlar ham ishlayman shu yerda deb turib oldi. Natijada bizga juda kam dars soati qoldi. Biz 1,5 stavka bn dikretga chiqqandik. Ornimizga kegan ishchilar bizni ornimizi boshatishi kerakmi? Bunda kimga qande chora koriladi? Ular ham ishni davom ettirsa qanday boladi? Dikretga chiqqanni ish orni saqlanishi kerakku. Ularni boshatib yuborish mumkinmi? Dikretdan sheriging qaytsa dars soati teng bolinadi 4 kishiga demoqda rahbar, axir biz 0,5 stavkaga qolamizku. Meni va hamkasbimi orniga kirganlarni direktor adosiy ishchi qilib olgan, yangi ish boshlagani uchun aqli yetmaganini vaj qilmoqda.


ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Декретга кетган ходим ўрнига бошқа ходимни ишга қабул қилиш мумкин. Бунинг ҳуқуқий асослари мавжуд.

Меҳнат кодексининг 112-моддасига мувофиқ меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка ва меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларга, меҳнат шартномасига мувофиқ иш жойи ўзида сақланиб қоладиган, йўқ бўлган ходимнинг мажбуриятларини бажариш вақти учун муддатли меҳнат шартномаси асосида янги ходимни ишга қабул қилиш мумкин бўлади.

Бунда ходим бошқа жойда ишласама, у асосий ходим сифатида ишга олинади, бироқ шартнома муддатли ҳолатда тузилади.

Ушбу кодекс 237-моддасида ҳомиладорлик ва туғиш таътиллари, бола парваришлаш таътили ижтимоий таътил эканлиги келтирилган.

❗️Энди қаранг! МК 239-моддасида барча ижтимоий таътиллар вақтида ходимнинг аввалги иш жойи (лавозими) сақланиб қолиши белгиланган.

☝️Мана шу қоидага кўра иш берувчи декретга кетган ходим ўрнига янги ходимни ишга олиши мумкин. Бунда иш берувчи муддатли меҳнат шартномаси асосида бошқа ходимни ишга олиши мумкин бўлади.

Бунда ушбу кодекс 158-моддаси учинчи қисмига мувофиқ иш жойи (лавозими) сақланаётган ходимнинг йўқ бўлган вақтига тузилган меҳнат шартномаси ушбу ходим ишга қайтган кундан эътиборан бекор қилинади. Бунда ҳеч қандай огоҳлантириш талаб этилмайди.

Сиздаги вазиятда ўша янги ходимлар билан юқоридаги тартибда муддатли меҳнат шартномаси имзоланган бўлса, уларни сизлар ишга қайтган пайтда юқоридаги модда билан ишдан бўшатиш керак.

Агар улар билан номуайян муддатга меҳнат шартномаси имзоланган бўлса, унда Меҳнат кодексининг 168-моддаси билан уларнинг шартномаси бекор қилиниши мумкин. Бу ҳолатда туман адлия бўлимига шикоят қилишингиз мумкин.

Бепул маслаҳат олиш👇👇👇

@Yurist_Musayevbot

👍 Яқинларингизга юбориб ҳабардор қилиб қўйинг 👉 @ayol_huquqlari


#меҳнат

Ишга қабул қилишда кимларга дастлабки синов белгиланмайди?


▪️ҳомиладор аёл, 3 ёшга тўлмаган боласи бор аёл ёки 3 ёшга тўлмаган болани ёлғиз ўзи тарбиялаётган ота (васий);

▪️захирага қўйиладиган иш ўринларига ишга жойлаштириш учун юборилган аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларидан бўлган шахслар;

▪️давлат грантлари асосида ўқиган ва олий таълим ташкилотини тамомлаган кундан эътиборан 3 ой ичида йўлланма бўйича олинган мутахассислигига доир ишга кираётган олий таълим ташкилотларининг битирувчилари;

▪️тегишли таълим ташкилотини тамомлаган кундан эътиборан 1 йил ичида биринчи бор ишга кираётганда олинган мутахассислиги бўйича мустақил равишда ишга жойлашаётган умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва олий таълим ташкилотларининг битирувчилари;

▪️6 ойгача муддатга меҳнат шартномаси тузилаётган ходимлар;

▪️18 ёшга тўлмаган шахслар;

▪️ишга қайтадан қабул қилинган тақдирда иш берувчи илгари қайси ходимлар билан меҳнат шартномасини алоҳида асослар бўйича бекор қилган бўлса, ўша шахслар;

▪️ишлаб чиқаришда ўқитиш шартномаси бўйича ушбу иш берувчида ўқишни ўтаган ўқувчилар.

Бепул маслаҳат олиш👇👇👇

@Yurist_Musayevbot

👍 Яқинларингизга юбориб ҳабардор қилиб қўйинг 👉 @ayol_huquqlari


#меҳнат

Декрет пули бериладими қанча берилади кимларга берилади каби кўплаб саволларга қисқа жавоблар!


1️⃣ Ўриндошларга "декрет пули" берилмайдими? Шундай қарор чиққан дейишяпти?


⚖️ Низомга асосан Ўриндошлар ўриндошлик асосидаги иш жойи бўйича вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси олиш, аёллар эса, бундан ташқари, ҳомиладорлик ва туғиш нафақалари олиш ҳуқуқига эга.

2️⃣ Бюджет ташкилотида асосий ставкада ўриндош сифатида бюджетдан ташқари ташкилотда ишлайман шунда ўриндош жойимдаги жойимга ҳам декрет пули тўланадими?


⚖️ Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20-сентабрдаги 515-сон қарорига 1-илова "Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини тайинлаш ҳамда тўлаш тартиби тўғрисида"ги Низомнинг 3-бандига кўра, ушбу низом бюджет ташкилотларида, шу жумладан, ўриндошлик асосида ишлайдиган аёлларга татбиқ этилмайди. Мана шу нормани кўпчилик хато тушуниб, энди ўриндошларга "декрет пули" берилмас экан деб нотўғри талқин қилмоқда.

❗️Аслида эса ўриндошлик асосида бюджетдан ташқари ташкилотда ишловчи аёлларга минимал истеъмол харажатларининг 4️⃣ баравари миқдори яъни 2 миллион 592 минг "декрет пули" давлат томонидан компенсация қилинмайди, лекин бу ҳолатда бу тоифа аёлларга декрет пули тўлиқ иш берувчиларнинг шахсий маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

3️⃣ Бюджетдан ташқари ташкилотда ишловчиларга декрет пули тўланадими?


⚖️ Юқорида кўрсатилган 2 саволда ушбу ҳақда ёзилган қисқача тушунтирадигон бўлсак агарда Бюджетдан ташқари ташкилотда асосий ставкада ишлаётган бўлсангиз давлат томонидан ушбу суммалар тўлаб берилади агарда Бюджетдан ташқари ташкилотда ўриндош асосида ишлаётган бўлсангиз ташкилотнинг ўзи тўлаби беришга мажбури тўлаб бермаса қонуний жавобгарлиги бор буни унутманг ❗️

4️⃣ Декрет пули хар доим 100% тўланадими ёки бошқача шартлари ҳам борми ?


⚖️ Ха албатда бошқа шартлари бор дектер пули ҳодимнинг ишга кирган вақтига боғлиқ қанча бўлишлиги:

🔰 Ҳомиладорлик ва туғиш бўйича ҳамда янги туғилган болани фарзандликка олган ёки унга васий қилиб белгиланган ходимга бериладиган нафақалар ходим:

▶️ишга қабул қилинган кундан 12 ойгача иш стажига эга бўлганда — ўртача ойлик иш ҳақининг 75 фоизи;

▶️ишга қабул қилинган кундан 12 ой ортиқ иш стажига эга бўлганда — ўртача ойлик иш ҳақининг 100 фоизи миқдорида тўланади.

Бепул маслаҳат олиш👇👇👇

@Yurist_Musayevbot

👍 Яқинларингизга юбориб ҳабардор қилиб қўйинг 👉 @ayol_huquqlari


#test Ichki o'rindosh xodimga ham homiladorlik va tug‘ish bo‘yicha nafaqa (dekret puli) to'lanadimi?
So‘rovnoma
  •   Yo'q, to'lanmaydi. Faqat tashqi o'rindoshlarga to'lanadi.
  •   Ha, ichki o'rindosh xodimga ham to'lanadi.
  •   Yo'q, ichki va tashqi o'rindosh xodimga ham to'lanmaydi.
10 ta ovoz


#test "Dekret puli" ya'ni homiladorlik va tug‘ish bo‘yicha nafaqadan jismoniy shaxslardan olinadigan 12% daromad solig'i ushlab qolinadimi?
So‘rovnoma
  •   Ha, ushlab qolinadi.
  •   Yo'q, ushlab qolinmaydi.
9 ta ovoz


#алимент

Алимент тўлашда баъзилар алиментни кам кўрсатиш учун даромадларини яширадилар. Суд яширилган даромадларни инобатга олиши керакми?


Аксарият ҳолатларда алимент тўловчи эркаклар томонидан ўз фарзандларига алимент тўловларини кам тўлаш мақсадида даромадлари яширилади. Турли кичик фирмаларга шунчаки ишга кириб олади. Фермер хўжаликларига расмийлаштириб олинади ва бошқа қинғир йўлларни қидиришади. Аслида эса ундан бошқа яхши даромад келтирувчи фаолият билан шуғулланади.


Қонунчилик бунга нима дейди?

Хусусан, Оила кодексининг 99-моддасига асосан агар вояга етмаган болаларига таъминот бериш ҳақида ота-она ўртасида келишув бўлмаса, уларнинг таъминоти учун алимент суд томонидан ота-онанинг ҳар ойдаги иш ҳақи ва (ёки) бошқа даромадининг

👉 бир бола учун — тўртдан бир қисми;
👉 икки бола учун — учдан бир қисми;
👉 уч ва ундан ортиқ бола учун — ярмиси миқдорида ундирилади.

Бу тўловларнинг миқдори тарафларнинг моддий ёки оилавий аҳволини ва бошқа эътиборга лойиқ ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда суд томонидан камайтирилиши ёки кўпайтирилиши мумкин.

📌 Мисол учун, алимент тўловчи шахснинг қонуний ишлаётган жойидан ташқари тадбиркорлик фаолиятлари бор, яъни қўшимча даромадлари. Лекин бу бизнеслари бошқа шахсларнинг номида, аммо фойда олади улардан (кўпинча бу тадбиркорлик субъектлари атайлаб бошқа шахсларнинг номига очилади даромадни беркитиш учун). Шу ҳолатда алимент олувчи шахс асослантирилган маълумотлар билан судга мурожаат қилган ҳолда алимент суммасинининг кўпайтирилиши сўраса бўлади.

Яна бир мисол, алимент тўловчининг бошқа таъминлайдиган меҳнатга қобилиятсиз оила аъзолари йўқ, бир ўзи яшайди (бир ўзи яшамаса ҳам боқиши керак бўлган бошқа шахслар йўқ). Шу ҳолатда ҳам алимент олувчи шахс асослантирилган маълумотлар билан судга мурожаат қилиб алимент миқдорининг кўпайтирилиши талаб қилишга ҳақли.

Бепул маслаҳат олиш
👇👇👇

@Yurist_Musayevbot

👍 Яқинларингизга юбориб ҳабардор қилиб қўйинг 👉 @ayol_huquqlari


#оила

😡 Мен эркак эмасман!

😠 Нима учун деб сўраяпсизми?

💰 Чунки ўз фарзандларимга алимент тўлашдан қочиб юрибман!

🤦‍♂️ Имконим бор, лекин ҳеч нарса қилмайман...

👶 Ўз қонимдан бўлган фарзандларим тақдирини ўйламайман!

❓ Ота деган номга лойиқманми?
❓ Фарзандларимга меҳр беряпманми?
❓ Қанчалик инсофсизлик эканини англаб турибманми?


🚨 Фарзанд – Аллоҳнинг буюк неъмати!
⚠️ Бир кун келиб, менга қарам бўлган болаларим мендан юз ўгирса-чи?
💔 Ота меҳридан маҳрум бўлган бола қалбидаги дардни ҳис қилиб кўра олмайманми?


🔴 Мана! Мени ҳақиқий "эркак эмас" деса бўлади!

🛑 Фарзанд – сенинг масъулиятинг!
🛑 Ота – нафақат фамилия беради, балки меҳр, ҳимоя ва тарбия ҳам беради!
🛑 Боланг овқат емаса, мактабга бормаса, кийим киймаса, сен бу ҳаётда ғолиб бўла олмайсан!


✊ Ҳақиқий эркак ўз фарзандини қаровсиз қолдирмайди!

⚖️ Келинг, ҳақиқий ОТА бўлишни ўрганайлик!

Бепул маслаҳат олиш👇👇👇

@Yurist_Musayevbot

👍 Яқинларингизга юбориб ҳабардор қилиб қўйинг 👉 @ayol_huquqlari


#меҳнат

📌 Декрет таътили тугамасдан олдин ишга чиқиш мумкинми?


👩‍💼 Савол: Мактаб ҳисобчиси туғруқ таътилида. У уйдан туриб ишлаши мумкинми? Агар мумкин бўлса, иш ҳақи қандай тўланади?


🚫 Йўқ, декрет таътили тугамасдан олдин ишга чиқиш мумкин эмас!

📜 Меҳнат кодексига кўра, аёлга туғруққача – 70 кун, туғруқдан кейин – 56 кун (туғиш қийин кечган ёки икки ва ундан ортиқ бола туғилганда 70 кун) тўлиқ таътил берилади ва ушбу даврда ойлик иш ҳақининг 75% дан кам бўлмаган миқдорда нафақа тўланади.

📌 Нима учун ишга қайтиш мумкин эмас?

💡 Чунки меҳнат қонунчилигида бу давр тўлиқ 126 кун сифатида белгиланган.

⚠️ Яъни, ишчи бу муддат тугамасидан ишга чиқса, таътил бекор қилинади ва нафақа тўланмайди!

Бепул маслаҳат олиш👇👇👇

@Yurist_Musayevbot

👍 Яқинларингизга юбориб ҳабардор қилиб қўйинг 👉 @ayol_huquqlari


✍️ Ушбу хизматни, ушбу ботни ишга тушурганимга ҳали бир ой бўлмаган бўлса-да натижалар жудда зўр.

📆Ўтган давир мобайнида:

🔹 Ажрим учун 5 та

🔹 Алимент ундириб бериш юзасидан 9 та

🔹 Турли ҳил ҳуқуқий муамолар юзасидан консултатсия бериш учун жами 6 та мурожаатларни кўриб чиқдим.

❗️ Сизда ҳам шу каби ҳуқуқий муамолар бўлаётган бўлса мархамат мурожаат йўллашингиз мумкун.

🤖 Бот манзили 👉 @Yuridik_yordamchibot

@ayol_huquqlari


#меҳнат

✅ АТТЕСТАЦИЯДАН ЎТОЛМАСЛИК СТАВКАНИ КАМАЙТИРИШГА АСОС БЎЛАДИМИ?


Аёллар учун муҳим ҳуқуқий маълумот!


❓Ассалому алайкум! Мен 27 йилдан бери махсус ММТда тарбиячи бўлиб ишлайман. Олий маълумотлиман. 2024 йилдаги баҳорги ва кузги аттестациядан компютер саводхонлигим пастлиги ва техник имкониятим йўқлиги сабабли ўта олмадим. Лекин меҳнат жараёнида ҳеч қачон ҳайфсан олмаганман. Бошлиқ мени 0.5 ставкада ишлашга мажбурламоқчи. Оилавий шароитим оғир, турмуш ўртоғим ишсиз, 3 нафар вояга етмаган фарзандим бор. Нима қилишим мумкин?


✅ Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 17-сентябрдаги 572-сонли қарори билан тасдиқланган низомнинг 44-1 бандига мувофиқ:
Агар иш берувчи меҳнат шартномасини бекор қилмаса, педагог кадрлар навбатдаги мажбурий аттестациядан ўта олмаган тақдирда, уч мартагача навбатдан ташқари аттестацияга жалб этилиши мумкин.

❗️Агар ходим уч марта ҳам аттестациядан ўта олмаса, унда унинг малакаси етарли эмас деб топилиши мумкин ва меҳнат шартномаси бекор қилиниши мумкин.

❌ Шунинг учун аттестациядан ўта олмаганлик ставка камайтиришга асос бўлмайди!

📜 Меҳнат кодексининг 137-моддасида ҳам бундай асос кўрсатилмаган. Агар сизга нисбатан шундай ноқонуний ҳаракат амалга оширилса, туман адлия бўлимига мурожаат қилишингиз мумкин.

⚠️ Ҳуқуқларингизни билинг ва ҳимоя қилинг!

Бепул маслаҳат олиш👇👇👇

@Yurist_Musayevbot

👍 Яқинларингизга юбориб ҳабардор қилиб қўйинг 👉 @ayol_huquqlari


✍️ Алоқада юзага келган носолик сабабли жонли эфир бироз муддатга қолдирилади.

❗️Кутиб туринг эфирга қайтамиз

@ayol_huquqlari


✍️ Кўп сонли обуначиларимизнинг фикрларини инобатга олган ҳолда телеграм каналда жонли эфирни бошладик.

🤖Саволарингизни қуйдаги бот орқали қолдиринг:

@Musayev_savolbot
@Musayev_savolbot
@Musayev_savolbot

👍 Яқинларингизга юбориб ҳабардор қилиб қўйинг 👉 @ayol_huquqlari


Бугун бир жонли эфир қиламизми соат 21:00да
So‘rovnoma
  •   Ха телеграмда қилайлик
  •   Ха инстаграмжа қилайлик
  •   бугун вақтим йўқ эртага қолдирсакчи?
15 ta ovoz


#меҳнат

❗️ КОРХОНАГА "СОКРАШЕНИЕ" КЕЛГАНИДА ИШДА ҚОЛИШ УЧУН КИМЛАР ИМТИЁЗЛИ ҲУҚУҚҚА ЭГА?

📃 Меҳнат кодексининг 167-моддасига асосан:

➖ Корхонада ходимлар сони (штати) қисқариши муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда, ишда қолдириш учун имтиёзли ҳуқуқ малакаси ва меҳнат унумдорлиги юқорироқ бўлган ходимларга берилади.

❗️ Малакаси ва меҳнат унумдорлиги бир хил бўлган тақдирда, қуйидагиларга афзаллик берилади:

🔹 Қарамоғида икки ёки ундан ортиқ киши бўлган ходимлар;

🔹 Оиласида ундан бўлак мустақил иш ҳақи олувчи бўлмаган шахслар;

🔹 Мазкур корхонада кўп йиллик иш стажига эга бўлган ходимлар;

🔹 Ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда малакасини ошираётган ходимлар (олий ва ўрта махсус таълим ташкилотларида);

🔹 Корхонада меҳнатда майиб бўлиб қолган ёки касб касаллигини орттирган шахслар;

🔹 Ногиронлиги бўлган шахслар;

🔹 Уруш ногиронлари, қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган шахслар;

🔹 Радиация нурланиши туфайли касалликларга йўлиққан шахслар.

✅ Сизда шу мавзуда саволлар бўлса, биз билан боғланинг! Юридик маслаҳатлар учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг: @ayol_huquqlari Ҳуқуқларингизни билинг ва ҳимоя қилинг! 🛡


Бепул маслаҳат олиш👇👇👇

@Yurist_Musayevbot

👍 Яқинларингизга юбориб ҳабардор қилиб қўйинг 👉 @ayol_huquqlari


#меҳнат

✨ Кечиктирмасдан, эрта пенсияга чиқиш имконияти!
💡

❗️ Эркаклар ва аёллар, сиз ҳар доим қачон пенсияга чиқиш ҳақида ўйлаганмисиз? Билишингиз керак, муваффақиятли пенсияга чиқиш учун аниқ имкониятлар бор! 📊

📜 "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги қонунга кўра:

👩‍💼 Аёллар учун — агар сиз 53 ёшга тўлсангиз ва иш стажингиз камията 20 йил бўлса, пенсияга чиқишингиз мумкин! 🏅

👨‍💼 Эркаклар учун — 58 ёшга тўлса ва иш стажи 25 йилга эга бўлса, улар ҳам пенсияга чиқиш ҳуқуқига эга! 🎯

🔑 Шунинг учун, агар иш жойингизда камида 2 йил олдин пенсияга чиқиш учун шартлар мавжуд бўлса, ёш ва иш стажингизга мувофиқ, сиз муваффақиятли пенсияга чиқиш имкониятига эгасиз!


💬 Қўшимча саволларингиз бўлса, биз билан боғланинг — барча маълумотлар учун ёзиб қолдиринг!

Бепул маслаҳат олиш👇👇👇

@Yurist_Musayevbot

👍 Яқинларингизга юбориб ҳабардор қилиб қўйинг 👉 @ayol_huquqlari


#алимент

Алимент учун чет элга чиқишга қўйилган тақиқни олиб ташлаш тартиби.

👉 Батафсил ўқинг 👈

Бепул маслаҳат олиш
👇👇👇

@Yurist_Musayevbot

👍 Яқинларингизга юбориб ҳабардор қилиб қўйинг 👉 @ayol_huquqlari


#меҳнат

🔧 Пенсия Ҳисоблашдаги Энг Мухим Маълумотлар!


Азиз обуначилар, пенсия тайинлаш учун иш стажи ва иш ҳақи қандай ҳисобланиши ҳақида билиб олайлик. Бу муҳим мавзуда сизга ёрдам бериш мақсадида қуйидаги маълумотларни тақдим этамиз:


📂 "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Қонуннинг 25-моддасига асосан, пенсия миқдори қуйидаги омиллардан келиб чиқади:

• Пенсиянинг таянч миқдори;
• Иш стажи учун пенсиянинг оширилиши;
• Пенсияга қўшиладиган устама ҳақлар.

🔒 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.10.2022 йилдаги 592-сон қарори билан тасдиқланган Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга кўра, иш ҳақи ҳисобланган иш ҳақи суммасидан олинади.

📆 Иш стажини ҳисоблашда нима муҳим?

Ишдаги танаффуслар мавжудлигидан қатъи назар, охирги ўн йиллик меҳнат фаолияти давомидаги исталган кетма-кет беш йил учун (пенсия тайинлашни сўраб мурожаат этган кишининг танлови бўйича) ойлик иш ҳақи ҳисобга олинади.

📚 Пенсия тайинлаш учун мурожаат қилган шахс томонидан тақдим этилган аризада ушбу беш йиллик давр кўрсатилади. Бу танлов сизга энг фойдали ва юқори маошли даврларни танлаш имкониятини беради.

Бепул маслаҳат олиш👇👇👇

@Yurist_Musayevbot

👍 Яқинларингизга юбориб ҳабардор қилиб қўйинг 👉 @ayol_huquqlari


#имтиёз

✔️ Қонунчиликка кўра, секторлар ишчи гуруҳлари томонидан "Аёллар дафтари"га киритилган хотин-қизларнинг уй-жойи ҳолати ўрганилади.

🏢 Ҳар бир уй-жойни таъмирлаш ишларига "Аёллар дафтари" жамғармаси ҳисобидан БҲМнинг 30 бараваригача (11 млн 250 минг сўм) миқдорда маблағ ажратилиши белгиланган.

Бепул маслаҳат олиш👇👇👇

@Yurist_Musayevbot

👍 Яқинларингизга юбориб ҳабардор қилиб қўйинг 👉 @ayol_huquqlari

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.