#Online
Наманган шаҳрида яширин иқтисодиётни қисқартиришга қаратилган амалий ишлар бошланди
Шаҳар ҳокими бошчилигидаги ишчи гуруҳ “Равнақ” маҳалласидаги саноат ҳудудида тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ўрганди.
Ушбу ҳудудда фаолият олиб бораётган қоп ишлаб чиқариш фабрикаси, тикувчилик, нон маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва метални қайта ишлаш корхоналари ҳамда салқин ичимликлар омборларида ўтказилган ўрганишларда қонунчиликка амал қилиш бўйича тушунтиришлар берилди. Ходимларнинг иш ҳақини қонун талаблари асосида тўлаш, назорат-касса машиналаридан тўғри фойдаланиш, солиқ ва бошқа тўловларни ўз вақтида амалга ошириш муҳимлиги таъкидланди.
Ушбу чора-тадбирлар тадбиркорларнинг қонуний фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва иқтисодиётнинг шаффофлигини оширишга қаратилган.