#Online
Наманганда таълим сифати ва ёшлар тарбияси муҳокама қилинди
Наманган шаҳрида «Бир болага етти маҳалла ота-она» шиори остида ўтказилган тадбирда шаҳар сектор раҳбарлари, маҳаллалардаги нуронийлар вакиллари, мактаб директорлари ҳамда мактабларга бириктирилган миллий гвардия ходимлари иштирок этди. Йиғилиш давомида таълим ва тарбия соҳасидаги долзарб муаммолар танқидий руҳда муҳокама қилинди.
Тадбирда мактаблардаги таълим сифати қониқарсиз даражада эканлиги танқид остига олинди. Айниқса, ўқитувчиларнинг дарс вақтларида жойларида бўлмаслиги, ўқувчилар давомадининг пастлиги, дарс машғулотларига қатнашмаслик ҳолатлари ва таълим сифатига нисбатан эътиборсизлик каби камчиликлар таъкидлаб ўтилди. Натижада, айрим мактаб раҳбарларига нисбатан интизомий чоралар кўрилди.
Наманган шаҳар ҳокими Анваржон Отаходжаев ўз сўзида Давлатимиз раҳбари томонидан таълим сифатини оширишга қаратилаётган эътиборни алоҳида таъкидлади. У барча раҳбарлар ва педагоглар мазкур эътиборга муносиб жавоб беришлари кераклигини қайд этди.
Йиғилиш давомида Наманган шаҳар прокурори Қобилжон Аҳмаджанов ҳамда Ички ишлар бошқармаси раҳбари Умархон Абдувалиевлар вояга етмаганлар ўртасида содир этилаётган жиноятлар таҳлили билан таништириб ўтишди. Улар вояга етмаганлар ўртасида жиноятларнинг олдини олиш мақсадида ота-оналар, синф раҳбарлари ва ёшлар ўртасида мунтазам мулоқот ўтказиш зарурлигини таъкидлаб, бу каби жиноятларни барвақт аниқлаш ва уларнинг олдини олиш учун масъул шахсларнинг яқиндан иш олиб боришлари талаб этилди.
Тадбирда таълим ва тарбия соҳасидаги мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилди. «Бир болага етти маҳалла ота-она» тамойили асосида ёшлар тарбиясида нафақат таълим муассасалари, балки маҳалла фаоллари, ота-оналар ва кенг жамоатчиликнинг фаол иштироки талаб этилиши яна бир бор таъкидланди.
Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.
Sayt |🕊Telegram |📱Instagram |📱Facebook |🕊Twitter |📺YouTube
💻Murojaat uchun