Наманган Гуллар фестивали учун махсус парфюм коллекцияси тайёрланмоқда
Наманганнинг анъанавий Гуллар фестивалига туркиялик ишбилармонлар томонидан ўзига хос бренд тайёрланмоқда.
Учрашув давомида Aydin Aydinoğlu ушбу фестивал учун махсус ишлаб чиқилган парфюм брендини тақдим қилди. Парфюм ўзининг ноёб таркиби ва атирлар сифати билан Наманганнинг бой табиати ҳамда гуллар фестивалини акс эттиради.
Гуллар фестивали Наманганнинг маданий ҳаётидаги муҳим воқеалардан бири ҳисобланади. Бу йил у 64-марта ўтказилиши режалаштирилмоқда ва парфюм коллекцияси фестивалга ўзига хос совға сифатида тайёрланмоқда.
Aydinoğluнинг таъкидлашича, мазкур атирлар нафақат маҳаллий бозор учун, балки халқаро майдонда ҳам юқори баҳоланиши мумкин.
Шаҳар ҳокими Анваржон Отаходжаев мазкур лойиҳаларнинг аҳамиятини алоҳида таъкидлаб, уларни амалга ошириш жараёнини тезлаштириш ва зарурий шароитларни яратиш бўйича барча имкониятлар яратилишини билдирди.
Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.
Sayt |🕊Telegram |📱Instagram |📱Facebook |🕊Twitter |📺YouTube
💻Murojaat uchun