Ёшлар касб ўрганмоқда ва даромад қилмоқда
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 2-февралдаги ПҚ-53-сонли қарорига биноан, 2024-2025-ўқув йилидан умумий ўрта таълим муассасаларининг 10-11-синф ўқувчилари хорижий тил ва замонавий касбларга ўқитилмоқда.
Ёшларни касбга йўналтириш ва амалий кўникмалар бериш мақсадида умумтаълим мактабларида самарали тизим йўлга қўйилган.
Наманган шаҳридаги 88-умумтаълим мактабида мазкур лойиҳа доирасида 27 миллион сўм маблағ эвазига 3 та тикув машинаси ва зарур хомашё етказиб берилди.
Натижада ўқувчиларнинг касбий кўникмалари ривожланиб, дарс жараёнларида улар томонидан тайёрланган сифатли маҳсулотлар мактаб жамоаси ва ота оналари томонидан томонидан сотиб олинмоқда. Тушган даромад эса кейинги маҳсулот учун зарур бўлган хомашёга сарфланмоқда.
Бу жараён ёшларнинг келажакдаги муваффақиятли касб танлашига мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилмоқда!