Наманганга туркиялик малакали шифокорларни жалб қилиш бўйича мулоқот бўлиб ўтди
Наманган шаҳар ҳокимлигида бўлиб ўтган учрашувда тиббиёт соҳасидаги янги ҳамкорлик режалари муҳокама этилди. Учрашувда Наманганда ташкил этилаётган янги клиника фаолияти ва унинг истиқболлари ҳақида сўз юритилди. Туркиялик қандли диабет ҳамда аёллар гинекологияси соҳасидаги тажрибали шифокорларни Наманганга жалб этиш режаси алоҳида диққат марказида бўлди. Бу ташаббусдан кўзланган мақсад – замонавий тиббий хизматларни йўлга қўйиб, маҳаллий аҳолига юқори сифатли ва илғор амалиётларни таклиф этишдан иборат.
Туркиялик мутахассисларнинг тажрибасидан фойдаланган ҳолда, Наманганда юқори даражадаги амалиётлар ўтказиш ва бунинг натижасида касалликларни самарали даволаш имкониятларини кенгайтириш назарда тутилган.
Учрашув давомида шаҳар ҳокими Анваржон Отаходжаев мазкур ташаббусни амалга ошириш учун барча зарур шарт-шароитлар яратилишини ва жараённинг тезкор ташкил этилишини таъминлашга тайёр эканлигини таъкидлади.
Бу лойиҳа нафақат тиббий хизматлар сифатини оширади, балки минтақадаги аҳоли саломатлигини яхшилаш ва Наманганни халқаро тиббиёт марказига айлантиришга замин яратади.
Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.
Sayt |🕊Telegram |📱Instagram |📱Facebook |🕊Twitter |📺YouTube
💻Murojaat uchun