🇺🇿 МИРЖАХОН 🇺🇿 dan repost
МАН ЭРИШОЛМАСАМ МУҲАББАТИНГГА.
Менга раҳминг келиб Олампаноҳим,
Уммат қилиб қўйдинг Муҳаммадингга.
Бир куни дўзаҳдан чиқадир оҳим,
Ман эришолмасам муҳаббатингга.
Сенга мудом қилдим ёз, куз, қиш баҳор.
Сажжодада туриб севгимни изҳор.
Ва лекин дунёга келибман бекор,
Ман эришолмасам муҳаббатингга.
Исминг шивирламоқ тилга малолмас,
Қулингман иблисга кўнглим қаролмас
Жаннатнинг ифори менга ҳалолмас,
Ман эришолмасам муҳаббатингга.
Гарчи мен Шаънингга бўҳтонлар тўқиб,
Тарқатганим йўқдир Ўзингдан қўрқиб.
Наҳотки бир умр Мактубинг ўқиб,
Ман эришолмасам муҳаббатингга?
Оёғим остига гуллар қилар жам,
Наво қилар бўлсам арабу ажам.
Олқишларни нетай Эй Улуғ Ҳожам,
Ман эришолмасам муҳаббатингга.
Чин ошиқ зотига мутлоқ мувофиқ,
Яшаб ўтар экан топганлар тавфиқ.
Демак каминадир тоза мунофиқ,
Ман эришолмасам муҳаббатингга.
Не фойда етмиш йил яшамоғимдан,
Жанонлар бўлганин қарамоғимда.
Армон бўғажакдир шул томоғимдан,
Ман эришолмасам муҳаббатингга.
Ҳеч қабул бўлмаса намоз, закотим,
Гурзидан егайман ўлган заҳотим.
Ўзингдан Ўзгаси бўлмас Нажотим,
Ман эришолмасам муҳаббатингга.
Умрим тугамади берганим йўқ жон,
Томир дарёсида сузмоқдадир қон.
Билдим тавбамни Сен қабул қилган он,
Ман эришгайдирман муҳаббатингга.
@A_meshayan
22:23-28.10.2022
Абдураҳмон Мешаян
Менга раҳминг келиб Олампаноҳим,
Уммат қилиб қўйдинг Муҳаммадингга.
Бир куни дўзаҳдан чиқадир оҳим,
Ман эришолмасам муҳаббатингга.
Сенга мудом қилдим ёз, куз, қиш баҳор.
Сажжодада туриб севгимни изҳор.
Ва лекин дунёга келибман бекор,
Ман эришолмасам муҳаббатингга.
Исминг шивирламоқ тилга малолмас,
Қулингман иблисга кўнглим қаролмас
Жаннатнинг ифори менга ҳалолмас,
Ман эришолмасам муҳаббатингга.
Гарчи мен Шаънингга бўҳтонлар тўқиб,
Тарқатганим йўқдир Ўзингдан қўрқиб.
Наҳотки бир умр Мактубинг ўқиб,
Ман эришолмасам муҳаббатингга?
Оёғим остига гуллар қилар жам,
Наво қилар бўлсам арабу ажам.
Олқишларни нетай Эй Улуғ Ҳожам,
Ман эришолмасам муҳаббатингга.
Чин ошиқ зотига мутлоқ мувофиқ,
Яшаб ўтар экан топганлар тавфиқ.
Демак каминадир тоза мунофиқ,
Ман эришолмасам муҳаббатингга.
Не фойда етмиш йил яшамоғимдан,
Жанонлар бўлганин қарамоғимда.
Армон бўғажакдир шул томоғимдан,
Ман эришолмасам муҳаббатингга.
Ҳеч қабул бўлмаса намоз, закотим,
Гурзидан егайман ўлган заҳотим.
Ўзингдан Ўзгаси бўлмас Нажотим,
Ман эришолмасам муҳаббатингга.
Умрим тугамади берганим йўқ жон,
Томир дарёсида сузмоқдадир қон.
Билдим тавбамни Сен қабул қилган он,
Ман эришгайдирман муҳаббатингга.
@A_meshayan
22:23-28.10.2022
Абдураҳмон Мешаян