Abdurahmon Meshayan


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Din


Маҳрум бўлгач намозимдан-
Бўлгунча марҳум.
Марҳум бўлгач-
Намозимдан бўлайин маҳрум.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Din
Statistika
Postlar filtri


​​Аллоҳимни кўпроқ севдир ё Рамазон...

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳимни айтиб,
Юрагимга бахт-у шодлик келди қайтиб.
Ғам лашкари узоқларга кетди дайдиб,
Қувончимга шерик бугун ер-у осмон,
Аллоҳимни кўпроқ севдир ё Рамазон.

Хайрли кел эй ўн бир ойнинг султони,
Дуодан тинмайди мўминнинг забони,
Насиб айлаб ўшал Фирдавс ҳоқони,
Барокатинг бизга сездир ё Рамазон,
Аллоҳимни кўпроқ севдир ё Рамазон.

Парвардигор аслида энг Олийимдир,
Ҳам боқувчим, ҳам дўстим, ҳам ҳомийимдир.
Ё, Рамазон мени Унга яқинлаштир,
Бундан афзал тилак бўлмас нечун ёлғон?
Аллоҳимни кўпроқ севдир ё Рамазон.

Аллоҳимга айлаб тавба изҳоргача
Ўзгарадир гуноҳда энг илғоргача.
Сабр айлаб саҳарликдан ифторгача,
Айлайдирмиз хатоларни бир-бир хазон,
Аллоҳимни кўпроқ севдир ё Рамазон.

Қалбларимиз тўлур Хаққа мухаббатга,
Севгимиз ҳам ортур Хазрат Муҳаммадга.
(Алайҳиссалом)
Юрагимиз Ватан бўлса саховатга,
Бундан ортиқ шодлик топилмоғи гумон,
Аллоҳимни кўпроқ севдир ё Рамазон.

Бу кунлардир кимга орзу, кимга армон,
Кишанланмиш аҳли лаъин, аҳли шайтон,
Кўзларда ёш қилинганда хатми Қуръон,
Бизлар учун иймон қиммат, куфр арзон,
Аллоҳимни кўпроқ севдир ё Рамазон.

Сандиқ-сандиқ тиллойим йўқ, гуноҳим бор,
Арш тахтидан боқиб турган гувоҳим бор.
Менга иймон инъом қилган Илоҳим бор,
Шайтон мени айлолмагай ер-ла яксон,
Аллоҳимни кўпроқ севдир ё Рамазон.

Минг шукрки мусулмонмиз, кофир эмас,
Ҳаққа қулмиз, иблисларга шотир эмас,
Бизнинг кўнгил шаккокликка қодир эмас,
Хақни севсак бадандан жон чиқгай осон,
Аллоҳимни кўпроқ севдир ё Рамазон.

Мен Расулдан ибрат олган ошиқдирман,
Мен ихлосни дилга солган ошиқдирман.
Мен Аллоҳни севиб қолган ошиқдирман,
Лекин мени У севмаса ҳолим ёмон,
Аллоҳимни кўпроқ севдир ё Рамазон.

Ҳали-ҳануз Каъбам тавоф қилолмадим,
Қора тошни бир бор бўлсин силолмадим.
Бир юз ўн тўрт сурани ёд ололмадим,
Лек дилим шод янграганда зар гал азон,
Аллоҳимни кўпроқ севдир ё Рамазон.

Ҳар кун беш вақт Аллоҳ бирла бетаржимон,
Сўзлашурман мендан бахтли зот йўқ ҳамон.
Ул Лайлат-ул Қадр келса биз бегумон,
Гўдак янглиғ пок бўлурмиз, ўшал замон,
Аллоҳимни кўпроқ севдир ё Рамазон.

Дилда иймон, тилда зикр, қўлда тасбеҳ,
Ҳар кун чорлар Масжид томон ул таровеҳ.
Бу йил яхши бўл деб виждон берур танбеҳ
Келгуси йил борми йўқми танамда жон?
Аллоҳимни кўпроқ севдир ё Рамазон.

@A_meshayan
Абдураҳмон Мешаян



489 0 10 4 14

Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
​​АБСУРД

Эълонга тушади кўзинг ҳар жойда:
"Ўргатиб қўямиз,  тўлиқ уч ойда,

Инглиз тилида сўзлашни сизга,
Мурожаат қилинглар азизлар бизга"

Билмам бундай макр кимлардан қолғон,
Уч ойда тўлиқ тил ўрганмоқ: Ёлғон.

Эълон бергувчилар ёлғонлар тўшар,
Бу эрсиз қизларга ваъдага ўхшар:

"Бугун эрга тегинг, ваъда кучида,
Ишонинг туғасиз уч ой ичида".

@A_meshayan
23:43-14.06.2022
Абдурроҳман Мешаян


​​Холат

Шифтга боқиб ётдим қўлимга игна,
Санчиб кетди ҳозир ҳамшира Гавҳар.
Сен қўнғироқ қилдинг шу он биргина-
Қилар ишинг бўлди сочмоқлик заҳар.

Сақлаб юрибманку ўзи масофа,
Бўҳтон қилиб энди бунчалар туртма.
Сени қилган бўлса бир таниш хафа,
Мен қилган бўлмайман унга буюртма.

Оқсоқ оёқларни жимгина силаб,
Қилиб кетмоқдаман Аллоҳга хасрат:
"Ўзинг кўрмоқдасан барчасин ё Раб,
Беҳуда айбландим кўзимда ҳайрат.

Шифтга боқиб ётдим қўлимга игна,
Санчиб кетди ҳозир ҳамшира Гавҳар.
Жиммм йиғлаб кетяпман индамайгина,
Гўёки устимдан куляпти шаҳар.

@A_meshayan
12:01-27.02.2025
Абдураҳмон  Мешаян


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Бу шеърни 17 йил олдин 2008 йилда ёзганман.
Лекин исм-шарифим Жаҳонгир Абдужалолов бўлганини ҳеч эслолмаябман.


​​СОТҚИН

Бадандан таратди мушк-анбар ифор,
Сартарошлар сочни гўзал тарашди.
Висол илинжида не парируҳсор,
Суқланиб-суқланиб ёмон қарашди.

Лабларим кулгудан тўхтагани йўқ,
Забон бахт хақида айтаверди сўз.
"Бахтсизсанку асли дея уриб дўқ,
Асл ҳолатимни сотди икки кўз...

@A_meshayan
Абдураҳмон Мешаян


​​Ривоят қилишларича, Мавлоно Румий вафот этаётган чоғларида ул зотнинг шогирдлари, мухлислари қайғуга тушишади. Шунда Мавлоно «нега сизлар хафа бўляпсизлар? Ахир дўст ҳузурига кетяпман-ку? Бу аза эмас, балки тўйдир, чунки, мен дўст дийдорига етишиш учун кетяпман-ку?» деган эканлар. Шу сўзларни айтиб, улуғ мутафаккир улуғвор табассум ила жон таслим қилган эканлар.
Бу воқеа милодий 1273-йил 17-декабрда юз берган эди. Мана, орадан салкам етти ярим аср ўтибдики, етти юз йилдан ортиқ Мавлоно Румийнинг издошлари бу кунни Дўст ҳузурига сафар тантанаси сифатида нишонлайдилар.

@A_meshayan
Абдураҳмон Мешаян


​​ТАВБА

Кибрим ортиб ўз-ўзимга қўйдим бино,
Гуноҳтоғим таққосласам пастроқ Мино.

Хар оқшомда боғдан турфа гуллар узиб,
Гох лола гох настарин-ла қилдим зино.

Хофиз оғзидан оятмас қулоғимга-
Оқиб кирди машшоқ ахли айтган ғино.

Кирилл-лотин кўзим очиб кўрганларим,
Билмаганим зод бирла сод, син ва шино.

Гуноҳларим эзгач мўмин бўлгум десам,
Хамма деди: Сени урди қайси жино?

Кечмасмикин деб ўзим хам қўрқдим ёмон,
Қўймаяпманми деб хайит ўтгач хино.

Лаа илаҳа иллаллоҳ деб топдим таскин,
Бандасига ёлғон Зулжалолга чино.

Хар тонг субхи содиқдан сўнг ўзга дедим:
Жаҳолатга қайтгунча о юрак тино.

Тавба-мени даволаган табиб исми,
Тенг келолмас унга хатто ибн-Сино.

@A_meshayan
Абдураҳмон Мешаян


Биринчи китоб

Мени Ўзбекистон халқ шоири Иқбол Мирзо доим қўллаб қувватлаган.
Китоб чиқаришимни жуда истаган у киши.
Бир гал Ёзувчилар уюшмасига  тўгаракка борсам мени турғазиб:
"Буни танийсизларми бу Ренис Мешаян (у вақтларда шу исмимда юрардим)  биз бунга кел китобингни чиқарамиз,  ёрдам берамиз десак эртага бораман индинга бораман деб икки йил ўтиб келиб ўтирибди.
Начора,  шоир ўз зарарига иш қилмаса шоир бўлмайдику" дегандилар.
Шунгаям 14 йил бўлди.
Ўн тўрт йил ўтиб ҳам асло китоб чиқармасдимкуя энг яқин укам китоб чиқаришимни жуда истади.
Мен учун ўзимдан кўп қайғурди.
Шунинг яхши маънодаги босими билан бу йил китобимни чиқаришга аҳд қилдим.
Ким бор ким йўқ яна баҳор келгунча деган гап бор.
Яхши ният қилиб тақдимотни 18-апрелга мўлжалладим.
Ким истаса келаверади.
Ўшандан бир хафта олдин яна эълон берилади.
Жуда тушкунликда бўлганимга бугун ҳомийдан анча гап эшитдим.
Касалмисиз соғмисиз кайфиятингиз борми йўқми
фарқи йўқ ўлмаганмисиз демак келажакка китобингизни қолдиришимиз керак.
Яна уч юзтача шеър ёзинг иккинчисиниям чиқарамиз деб қўйдилар.
Китоб мувоваси ўзгариши эҳтимоли бор.

@A_meshayan
Абдураҳмон Мешаян


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
(Мусофирлар дарди "Эй турналар")


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Қўли енгил ҳамширам,
Илтифот қилдинг бирам.
Иширвориб венамни,
Кўрсатдингку энамни.

😂😂😂🤲🤲🤲


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
​​МУШУКЛАР ТАНЛОВИНИНГ ҒОЛИБИ

Ташкилотчи мушукларнинг-
танловини уюштирди,
Кейин мушуги бор зотлар,
Мушукларин тутиб чиқди.
Таловда ким ютди дея-
қалам аҳли суриштирди,
Танловда ташкилотчининг-
лайча ити ютиб чиқди.

@A_meshayan
Абдурроҳман Мешаян


​​ШИФО САНДАН!

Не учун юракни қопласин ваҳм?
Истамасанг жоним чиқарми тандан?
Лек холимиз войдир қилмасанг раҳм,
Беморлик хам Сандан, шифо хам Сандан!

Паноҳиммизсанки бошимиз омон,
Гарчи зикримиз оз, қилмишлар ёмон.
Қадардан қочяпмиз, қадаринг томон,
Беморлик хам Сандан, шифо хам Сандан!

Қулларинг қилмагач хайрли амал,
Оламни “кичик дард” айлади қамал.
Нуқсонли қулларнинг Робби мукаммал,
Беморлик хам Сандан, шифо хам Сандан!

Измингда Маҳшарда тирилмоғимиз,
То унгача бир-бир қирилмоғимиз.
Чуқурроқ англадик ожиз чоғимиз:
Беморлик хам Сандан, шифо хам Сандан!

Топширажакдирмиз бир кун имтиҳон,
Хаёт деб аталмиш мураккаб фандан.
Айбимиз бисёрдир ошкора пинхон,
Беморлик хам Сандан, шифо хам Сандан!

Итоат мандандир, ибодат мандан,
Беморлик хам Сандан, шифо хам Сандан!

@A_meshayan
Абдураҳмон Мешаян

1.4k 0 14 18 52

Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
​​​​"Mahram toping yolg‘iz ayolga".

Abdurahmon Meshayan


​​ЯНГИ МУСТАМЛАКАЧИ

Мен бу шеърни Истанбулда яшаётган вақтим ёзгандим.
Олти йил бўлибди.
Уйғурларнинг куни бошимизга тушишидан қўрқаман.
Аллоҳ бу халқни бунақа хорликдан асрасин!
Эндигина олдинги даврга нисбатан салгина эркин яшаётган миллат қулликка маҳкум бўлмасин,  амийн!

***

Етмиш тўрт йил қийнаб собиқ иттифоқ,
Сўнг йигирма беш йил ҳеч кўрмадик кун.
Россия-ла тушди ўртага нифоқ,
Хайр Ленин бобо, салом Мао Цзе Дун!

Кеча бизга буйруқ берарди Москва,
Эртага Хитойга қул бўламиз ва-
Баралла айтамиз ғурурни қува:
Хайр Ленин бобо, Салом Мао Цзе Дун!

Шоирлар дердилар:Оғам ўрисдир,
Ох уни мақтамоқ қандоқ дурустдир.
Бугунчи ўшалар жонсиз бюстдир,
Хайр Ленин бобо, Салом Мао Цзе Дун!

Қайтиб туғилмаса Шермуҳаммадлар,
Урчигай зинокор сермухаббатлар.
Маъбуд санаб ишқин изоҳлар бадлар:
Хайр Ленин бобо, Салом Мао Цзе Дун!

Наҳот Хитой шундоқ буюк куч бўлса,
Ўзбекнинг орзуси зумда пуч бўлса.
Наҳот бирга бирни қўшсак уч бўлса?
Хайр Ленин бобо, Салом Мао Цзе Дун!

Чинлик тотса агар синглимдан васл,
Бирга бир қўшилгач уч бўлган насл-
Мусулмон бўларми ё даҳрий асл?
Хайр Ленин бобо, Салом Мао Цзе Дун!

Бизлар ўрганмагач "зол" "дол" "алиф"лар,
Чанг босди токчада Қуръон(и) шарифлар.
Энди ўрганамиз иероглифлар,
Хайр Ленин бобо, Салом Мао Цзе Дун!

Мовзолейда чири эй иблис ака.
Бизчи янги доҳий излаб калака-
Янгитдан бўляпмиз хор мустамлака,
Хайр Ленин бобо, Салом Мао Цзе Дун!

Амалдорлар ғамхўр-бермас текинга,
Қанчага сотилдик экан Пекинга?
Энди чўчқа тўлар ўзбекзаминга,
Хайр Ленин бобо, салом Мао Цзе Дун!

Сўзларим ўнгидан келмайди хеч чоқ,
Очар бўлса давлат Исломга қучоқ.
Демагаймиз асло қалб бўлиниб қоқ,
Хайр Ленин бобо, Салом Мао Цзе Дун!

Ухлама, уйғонгил бўлақол ўзбек,
Исломий туйғуга тўлақол ўзбек.
Бу сўзни дегунча ўлақол ўзбек,
Хайр Ленин бобо, Салом Мао Цзе Дун!

Ёлвораман қилма иккинчи Бирма!
Бир тўда итларга бизни едирма!
Ё Раб қул қилма ва асло дедирма:
Хайр Ленин бобо, Салом Мао Цзе Дун!

@A_meshayan
01:16-07.02.2019
Абдураҳмон Мешаян


​​Ярим тун бўлди.
Шифохона ҳамшираси ишига содиқ экан.
Йигирма дақиқача ётишим керак ҳали шифтга қараб.
Ҳеч шулар хақида шеър ёзмаган эканманку деб ўйлаб қолдим.
Ёзиш керак.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
"Чида Аллоҳ бор" шеъри.

Умид беради.

Ўзим энг ёқтирган шеърларимдан.


​​Шифохонада ўтирибман.
Умуман гап бунда ҳам эмас.
Ёнма-ён учта тожик хотин ўтирибди.
Боядан бери менинг ғийбатимни қилишяпти, тушунмаябману айрим гапларини англаяпман.
Ҳуллас боя биттаси келиб тожикчада нимадир сўради.
"Извинитье я не знаю таджыкский язык" десам "Касофат ки забонашро фурухт" деди.
Таржимасини Googleдан қидирсам "Тилини сотган касофат" дебди.🫵🏼😀😀😀😀
Ўзим нима аҳволдаману роса кулдим.
Тожик деб ўйлашди шекилли.

@A_meshayan
Абдураҳмон Мешаян


​​Ҳаёт айлантирди бизни бўрига.

Шерлик даъвосини қилганда този,
Йўлбарс қолиб айиқ бўлганда қози.
Ўрмон қонунига бўлганча рози,
Айлантирмай бизни қул ё чўрига,
Ҳаёт айлантирди бизни бўрига.

Тўрт ёнимиз тузоқ, пистирма,  қопқон,
Шунда ҳам тўдамиз йўлини топқон,
Есагу емасак оғзимиздир қон,
Тақлид қилдирмасдан каззоб-ўғрига,
Ҳаёт айлантирди бизни бўрига.

Умримиз ов бўлди умримиз шикор,
Қорли кечаларда кезмадик бекор.
Ўчимизни олдик,  бўлдик қасоскор,
Эргашдик эгримас фақат тўғрига,
Ҳаёт айлантирди бизни бўрига.

Ёв бостириб кирса ҳудудимизга,
Қалтироқ кирмасдан вужудимизга.
Ишониб Тангрига сужудимизга,
Курашдик бўйсунмай қалби кўрига,
Ҳаёт айлантирди бизни бўрига.

Юзимизга отиб бўҳтонлар лойин,
Олажакмиз дея шуларнинг жойин.
Ўлдирамиз деган нечталаб хойин,
Қарангки бирма-бир кирди гўрига,
Ҳаёт айлантирди бизни бўрига.

Гарчи ойга боқиб увиллағонмиз,
Тўда кўмак сўрса зувиллағонмиз.
Шижоатсиз қалби хувиллағонмиз,
Ўхшатманг меванинг хом ё ғўрига,
Ҳаёт айлантирди бизни бўрига.

Яра тўла кўкрак, бўйин, елкамиз,
Ҳимоя қилдикда азиз ўлкамиз.
Бериб қўймагаймиз итга ўлжамиз,
Илинтириб қўймай сайёд тўрига,
Ҳаёт айлантирди бизни бўрига.

Қонга-қон,  жонга-жон шиоримиздир,
Қизғонган гўшамиз- диёримиздир.
Тўдадан ортгани-меёримиздир,
Кўп шўрвалар тўкдик душман шўрига,
Ҳаёт айлантирди бизни бўрига.

Улғайиб Туркистон тупроқларида,
Рамз ўлароқ қолдик байроқларида.
Дунёнинг ботиру қўрқоқларида,
Олт(и) юз йил дуч келмай  биздан зўрига,
Ҳаёт айлантирди бизни бўрига.

@A_meshayan
09:12-04.01.2025
Абдураҳмон Мешаян

1.7k 0 22 11 52
20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.