⚡️Сурхондарёда давлат хизматидаги хотин-қизлар учун ўзаро фикр алмашиш ва ҳамкорлик муҳитини кенгайтириш мақсадида амалий семинар ташкил этилди
▫️Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ташаббуси ва ҳамкор ташкилотлар кўмагида, “Инноватор, лидер аёллар билан давлат фуқаролик хизматини ривожлантириш сари” шиори остида ташкил этилган семинарда Агентлик масъуллари, туман (шаҳар) ҳоким ўринбосарлари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиқлари, Инсон ресурсларини бошқариш бўйича масъул раҳбарлар, Миллий, Салоҳиятли ва Истиқболли кадрлар захирасига киритилган раҳбар аёллар, “Раҳбар аёллар мактаби” тингловчилари, “Келажак лидерлари” клуби аъзолари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.
Семинар аввалида сўз олганлар сўнгги йилларда Ўзбекистонда давлат бошқарувида хотин-қизлар учун муносиб меҳнат шароитларини яратиб бериш, уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида муҳим қадамлар қўйилганини таъкидлашди. Соҳанинг норматив-ҳуқуқий базаси такомиллаштирилгани маълум қилинди. Президентимизнинг узоқни кўзлаган одилона сиёсатлари натижасида давлат ва жамият бошқарувида аёллар улуши ортиб, бу халқаро кўрсаткичларда ҳам ўз аксини топаётганини билдиришди.
Шуъбаларда ишини давом эттирган семинарда тажрибали ва салоҳиятли масъул раҳбарлар, соҳа мутахассислари раҳбар аёлларда лидерлик, халқпарварлик, креативлик кўникмаларини шакллантириш, инсон ресурсларини бошқаришнинг замонавий усуллари, хотин-қизларни давлат хизматига мослашувининг ижтимоий хусусиятлари, давлат хизматидаги хотин-қизларнинг жамоатчилик билан ҳамкорлиги, хотин-қизларни қўллаб-қувватлашнинг ҳуқуқий асослари мавзуларида тақдимотлар қилишди. Иштирокчиларга янги кўникмалар берилди. Таклифлар тингланиб, ўзаро тажриба алмашилди.
Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat

Амалий семинар давлат органлари ва ташкилотларидаги хотин-қизларнинг соҳадаги фаолиятини қўллаб-қувватлаш, шахсий ва касбий салоҳиятини ошириш, уларни ижтимоий фаолликка жалб этиш, жамиятдаги ўрнини мустаҳкамлаш, ўзаро фикр алмашиш ва ҳамкорлик муҳитини кенгайтиришга қаратилди.