Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги
👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid
👉 Вакансиялар портали — https://t.me/vacancy_argos

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


⚡️“Эл-юрт умиди” жамғармаси квоталари кўпайтирилади

Бундан ташқари, дунёнинг нуфузли “топ-100” олийгоҳларида илмий даража олган 35 ёшгача бўлган ёш олимларга уй-жой учун 10 йил муддатга 800 миллион сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади.

Нуфузли халқаро фан олимпиадаларида ғолиб ва совриндор бўлганлар учун бир марталик пул мукофоти миқдори 5 карра оширилади.

Ҳарбий олийгоҳларнинг намунали тингловчилари учун “Олий бош қўмондон” давлат стипендияси жорий этилади.

Ёшларни илмга қизиқтирувчи медиа контентлар, энг яхши интеллектуал шоулар яратишга Ёшлар агентлиги томонидан 100 миллион сўмгача грантлар ажратилади.

Ёшларда табиатга меҳрни ошириш, атроф-муҳитни муҳофаза қилишга қаратилган лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш учун “Яшил ташаббусларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси” ташкил қилинади.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat


#Халқаро_ҳамкорлик

⚡️Давлат органлари ва ташкилотларида инсон ресурсларини режалаштириш лойиҳаси бўйича Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) билан амалга оширилган ишлар таҳлил қилинди

Лойиҳа доирасидаги семинарлар Рақамли технологиялар ва Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигида, Фарғона ҳамда Бухоро вилоятларида ташкил этилди. Бугун, ушбу семинар-тренинглар натижалари юзасидан мулоқот ташкил этилди.


Учрашув аввалида Агентлик вакиллари Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) билан ҳамкорликда хорижий ва маҳаллий экспертларни жалб этган ҳолда давлат фуқаролик хизматида инсон ресурсларини стратегик режалаштириш тизимини амалиётга жорий этиш бўйича манзилли ишлар олиб борилаётганини таъкидлашди ва дастлабки натижаларга эришилганини ҳам билдиришди.

"Good Governance" дастури менежери Виктор Кейслер, халқаро эксперт Дамир Ахметович инсон ресурсларини режалаштиришнинг аҳамияти, ишчи кучини режалаштириш самарадорлигини баҳолаш, бошқармалар, департаментлар ва вазирликлар даражасида эҳтиёжларни ўрганиш масалалари юзасидан фикр билдиришди. Ишчи кучига бўлган эҳтиёжларни институционал мақсадлар билан мувофиқлаштириш бўйича амалий мисоллар келтиришди.

Семинар давомида вазирлик ва идоралар инсон ресурсларини бошқариш ва ривожлантириш бўлими бошлиқларининг янги механизмлар асосида инсон ресурсларини режалаштириш бўйича Лойиҳа тақдимотлари тингланди.

Шунингдек, ҳамкорлар келгусидаги устувор вазифаларини ҳам муҳокама қилишди.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat


⚡️Иқтидорли, билимга чанқоқ, лекин оғир оилавий шароити сабабли ўқиш имкониятига эга бўлмаган ёшларни хорижда ўқитиш бўйича янги тизим – “Ёрқин истеъдод” лойиҳаси жорий этилади

Бунда ҳар бир маҳалладан ижтимоий ҳимояга муҳтож, билимга чанқоқ ёшлар саралаб олиниб, иқтидори аниқланади. Уларнинг салоҳиятига мос хорижий олийгоҳ танланиб, тайёргарлик курсларида ўқитилади.

Хорижда таълим олиб қайтган ёшлар Миллий кадрлар захирасига тўғридан-тўғри киритилади, улар давлат органларига танловсиз ишга олинади.

Ҳар йили саралашдан ўтган 1 минг нафар ёшлар дунёнинг “топ-100” олийгоҳларига юборилиб, ўқиш ва яшаш харажатлари қоплаб берилади.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat


⚡️Президент: Ҳар йили меҳнат бозорига 600 мингдан ортиқ ёшлар кириб келмоқда, бу - давлат ва жамият зиммасига катта масъулият юклайди

▫️2030 йилга бориб бу кўрсаткич 1 миллион нафарга етиши таъкидланди.

Бу борада ёшларни қўллаб-қувватлаш тизими яратилди. Биргина “Ёшлар дафтари” орқали ўтган йили 180 минг нафар ёшларга 345 миллиард сўмлик ёрдам кўрсатилди.

Ўтган 8 йилда ёш тадбиркорлар сони 3 карра кўпайиб, бугун бизнес вакилларининг салкам 40 фоизини ёшлар ташкил этмоқда.

Ишсиз ёшлар 2 карра камайди. Ишсизликдан холи маҳаллалар сони 1 минг 889 тага етди.

Шу билан бирга, Шўрчи, Бувайда, Фурқат, Касби, Фориш туманларида ишсиз ёшлар кўплиги у ердаги раҳбарларнинг масъулиятсизлигидан далолатлиги кўрсатиб ўтилди.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat


#Қонунчиликдаги_янгилик

⚡️Ҳомиладорлиги ёки фарзанди борлиги сабабли ходимни ишдан бўшатишга тақиқ жорий этилди

Қонун (ЎРҚ-1030-сон, 13.02.2025 й.) билан Меҳнат кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Қонун билан Меҳнат кодексига “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат мажмуида электрон шаклдаги меҳнат шартномасини расмийлаштириш тартибини жорий этишни, иш ҳақи сақланмайдиган таътил давомийлигини белгилаш тартибини ва ходимнинг ўртача иш ҳақини ҳисоблаш тартибини ўзгартиришни назарда тутувчи қўшимча ва ўзгартиришлар киритилмоқда.

Шунингдек “Таълим тўғрисида”ги қонунига мувофиқ ходимлар кечки ёки сиртқи таълим шаклида ўқиши мумкин бўлган таълим ташкилотларининг турларини аниқлаштирувчи ўзгартиришлар киритилмоқда.

Бундан ташқари, ҳомиладорлиги ёки фарзанди борлиги сабабли ходимни ишдан бўшатишга тақиқ жорий этилмоқда.

Киритилаётган ўзгартиришларга кўра, давлат органлари ва ташкилотлари ишга қабул қилиш чоғида ишга кираётган шахснинг паспортига ёки идентификацияловчи ID-картасига, меҳнат дафтарчасига оид маълумотларни мустақил равишда, шу жумладан ахборот тизимларидаги идоралараро интеграциялашув платформалари орқали сўраб олади.

Давлат фуқаролик хизматчиларининг меҳнатга оид муносабатларига нисбатан меҳнат тўғрисидаги қонунчиликнинг амал қилиши “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонун билан тартибга солинмаган қисми бўйича татбиқ этилиши белгиланди.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat


Кўксарой қароргоҳида Президент Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимиз ёшлари билан мулоқоти бошланмоқда

Учрашувда ёшлар билан ишлаш натижадорлигини янада ошириш, уларга янада кенг имкониятлар яратиш чора-тадбирлари муҳокама қилинади, фаол ёшларнинг таклифлари эшитилади.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat


⚡️"Раҳбар аёллар мактаби" тингловчилари стажировкада

⚡️Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 7 мартдаги ПФ-87-сонли Фармони билан тасдиқланган Комплекс чора-тадбирлар дастурига асосан “Раҳбар аёллар мактаби” дастури доирасида энг салоҳиятли хотин-қизлар раҳбарлик лавозимлари учун мақсадли тайёрланмоқда.

Айни дамда “Раҳбар аёллар мактаби” махсус ўқув курси тингловчилари маҳаллий стажировка (дублёрлик) амалиётини ўтамоқда.

Ўқув курси тингловчилари давлат бошқаруви органларининг раҳбарларига “дублёр” сифатида бириктирилиб, бошқарув соҳасида амалий билим ва кўникмаларини ривожлантиришмоқда.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat


⚡️Фарғонада "Давлат органлари ва ташкилотларида инсон ресурсларини режалаштиришнинг янгича ёндашуви" мавзусида семинар-тренинг ташкил этилди

Унда Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги масъуллари, халқаро экспертлар, вилоятдаги бошқарма ва ташкилотларнинг инсон ресурсларини ривожлантириш бўйича вакиллари иштирок этди.

Аввал маълум қилганимиздек, Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан давлат фуқаролик хизматида инсон ресурсларини стратегик режалаштириш тизимини амалиётга босқичма-босқич жорий этиш мақсадида амалий ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, Агентлик  томонидан “Давлат органларида инсон ресурсларини таҳлил қилиш ва режалаштириш бўйича намунавий йўриқнома” ишлаб чиқилди.

Шунингдек, Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) билан ҳамкорликда хорижий ва маҳаллий экспертларни жалб этган ҳолда давлат фуқаролик хизматида инсон ресурсларини стратегик режалаштириш тизимини амалиётга жорий этиш бўйича манзилли ишлар олиб борилмоқда.

Маълумот учун, бугун Фарғонада 250 нафардан зиёд инсон ресурсларини ривожлантиришга масъул бўлган кадрлар фаолият юритади.

Семинар-тренингда маҳаллий ва халқаро экспертлар инсон ресурсларини режалаштириш тушунчаси ва унинг мақсади, Ўзбекистон давлат органларида инсон ресурслари бошқаруви соҳасидаги муаммолар, инсон ресурсларини режалаштиришда стратегик ёндашувни жорий этишнинг афзалликлари ҳақида маълумот беришди.

Давлат фуқаролик хизматида инсон ресурсларини стратегик режалаштириш ва профессиографик таҳлил мавзусида фикр-мулоҳазалар алмашилди. Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Диққат

⚡️Давлат фуқаролик хизматчилари учун "Сиёсий-маърифат соати"нинг навбатдаги сони тақдим қилинди

◽️
Вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, шунингдек, барча туман, шаҳар ҳокимликлари раҳбар ва масъул ходимлари диққатига!

Бугунги куннинг энг муҳим ва долзарб мавзулари ҳақида маълумот бериб борувчи "Сиёсий-маърифат соати" бошланди.

Шунингдек, мазкур ўқувни Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг ilm.argos.uz платформаси ҳамда ютубдаги  https://youtu.be/9TWXeppH-e4?si=5gPXYoZxW-Cfd62J саҳифасида томоша қилишингиз мумкин.

Бошланган янги иш кунингиз амалий натижаларга бой бўлсин!

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Сирдарё вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Наргиза Холбаеванинг ўқувчиларнинг спорт билан қамровини ошириш бўйича тажрибаси Президентимиз томонидан юқори баҳоланди

Каналга уланиш - @argos_uz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Заҳириддин Муҳаммад Бобур давлат бошқарувида нималарга эътибор қаратган?

▫️Юқоридаги видеода давлат бошқарувига оид бир қатор масалалар ҳақида маълумот берилган.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat

11 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.