⚡️Фарғонада "Давлат органлари ва ташкилотларида инсон ресурсларини режалаштиришнинг янгича ёндашуви" мавзусида семинар-тренинг ташкил этилди
Унда Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги масъуллари, халқаро экспертлар, вилоятдаги бошқарма ва ташкилотларнинг инсон ресурсларини ривожлантириш бўйича вакиллари иштирок этди.
Аввал маълум қилганимиздек, Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан давлат фуқаролик хизматида инсон ресурсларини стратегик режалаштириш тизимини амалиётга босқичма-босқич жорий этиш мақсадида амалий ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, Агентлик томонидан “Давлат органларида инсон ресурсларини таҳлил қилиш ва режалаштириш бўйича намунавий йўриқнома” ишлаб чиқилди.
Шунингдек, Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) билан ҳамкорликда хорижий ва маҳаллий экспертларни жалб этган ҳолда давлат фуқаролик хизматида инсон ресурсларини стратегик режалаштириш тизимини амалиётга жорий этиш бўйича манзилли ишлар олиб борилмоқда.
Маълумот учун, бугун Фарғонада 250 нафардан зиёд инсон ресурсларини ривожлантиришга масъул бўлган кадрлар фаолият юритади.
Семинар-тренингда маҳаллий ва халқаро экспертлар инсон ресурсларини режалаштириш тушунчаси ва унинг мақсади, Ўзбекистон давлат органларида инсон ресурслари бошқаруви соҳасидаги муаммолар, инсон ресурсларини режалаштиришда стратегик ёндашувни жорий этишнинг афзалликлари ҳақида маълумот беришди.
Давлат фуқаролик хизматида инсон ресурсларини стратегик режалаштириш ва профессиографик таҳлил мавзусида фикр-мулоҳазалар алмашилди. Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.
Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat