⚡️ Раҳбар аёллар мактаби учун захира яратилмоқда
Хабарингиз бор, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Андижон вилояти филиали томонидан давлат хизматида хотин-қизлар салмоғини ошириш, уларнинг билим, кўникма ва малакаларини ривожлантириш ва меҳнат фаолиятини рағбатлантириш мақсадида вилоятдаги давлат ташкилотларида фаолият олиб бораётган хотин-қизлар иштирокида доимий учрашув, семинар-тренинглар ўтказилмоқда.
Навбатдаги учрашув Республика, вилоят, туман даражасида раҳбарлик лавозимларида фаолият олиб борган, турли давлат мукофотлари совриндори, фахрий давлат хизматчиси Манзура Эгамова билан бўлиб ўтди. Учрашув давомида М.Эгамова ўзининг ҳаёт йўли, орттирган тажрибалари ва давлат хизматчисининг масъулияти ҳақида маълумотлар берди.
Учрашув якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларига жавоб олдилар ва давлат хизматида хотин-қизлар салмоғини ошириш, меҳнат фаолиятини қўллаб-қувватлашга қаратилган ўқув-семинарларда фаол иштирок этган аёл давлат хизматчилари тақдирланди.
👉 @argos_andijan