12449. Абу Жуҳайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаво исиган пайтда Батҳога чиқдилар ва таҳорат қилдилар ва пешинни икки ракат ўқидилар ва асрни икки ракат ўқидилар. Сўнгра одамлар туриб, у зотнинг қўлларини ушлаб, юзларига сурта бошладилар. Деди: “Мен ҳам у зотнинг қўлларини тутиб, юзимга босдим. Қўллари муздан ҳам совуқ, ҳидлари мискдан ҳам хушбўй экан”.
Имом Бухорий ривояти.
Изоҳ: Жобир ибн Самура розияллоҳу анҳу айтадилар: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан Пешин намозини ўқидим. Сўнгра у зот ўз аҳлларига чиқдилар. Мен ҳам бирга чиқдим. У зотни болалар қаршилаб чиқдилар. Бас, у зот бирма-бир уларнинг яноқларини силай бошладилар. Менинг ҳам яноғимни силадилар. Қўлларида совуқликни ва хушбўйликни топдим, уларни атторнинг халтасидан чиқаргандек эдилар”.
Имом Муслим ривояти.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube