12369. Салафларнинг тижоратдаги вараъ, тақволари
Имом ибн Сирин тижорат қилар эди. Унинг қамоққа ташланишига сабаб қарзи бўлган. У тўрт минг дирҳамга ёғ сотиб олади. Қараса, бир идиш ёғга сичқон (ўлиги) тушиб қолган экан. У зот сичқон сиқиш ускунасидан ўтган, демак, ёғнинг ҳаммаси ҳаром бўлибди. Яроқсиз бўлгани учун уни мусулмонларга сотиб бўлмайди, дея унинг ҳаммасини тўктириб ташлаган. Шунинг натижасида касодга учраган. (Натижада ёғдан қарз бўлиб қолиб тўлолмагани боис, қозининг қарорига билан қамоққа ташланган).
Изоҳ: Бошқа ривоятда, тобеинлардан Ибн Сирин раҳимаҳуллоҳ савдо учун пулини кейин тўлаш шарти билан қирқ минг дирҳамлик ёғ сотиб олдилар. Бир идишдаги ёғни очиб кўрсалар ичида ўлиб, чиришга ўтган сичқон чиқиб қолди. Ибн Сирин ўйга толдилар: «Ёғнинг барчаси бир ерда сиқилган, демак ҳаром қолган идишдаги ёғларга ҳам аралашган. Ҳозир сотувчига ёғни айби сабабли қайтарсам, у бошқаларга ёғни сотиб юбориши мумкин». Шундан сўнг ҳамма идишлардаги ёғни тўкиб юборишни буюрдилар. Ёғни сотган ҳақини талаб қилди, волийга шикоят қилиб Ибн Сиринни қаматди. Ибн Сирин эса айбли молни эгасига қайтариш ихтиёри бўла туриб, қайтармасдан, қарз бўлдилар, қамоқда ўтирдилар. Ҳаром аралашган ёғ халқнинг луқмасига қўшилиб қолмасин деган мақсадда катта машаққатни елкаларига олдилар.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube