Raqobat qo‘mitasi dan repost
ЭЛЕКТРОН ТИЖОРАТ СОҲАСИДА ЎТКАЗИЛГАН ЎРГАНИШЛАР
👥 Юртимизда электрон тижорат ривожланиб бормоқда, шунингдек, савдо соҳасида электрон тижорат орқали истеъмолчиларга қулайлик яратиш билан бир қаторда муаммолар ҳам кузатилмоқда.
✈️ 2024 йилда Қўмитага электрон тижорат соҳасига оид 1328 та мурожаат келиб тушган, шулардан 81,9 % (1085 та) ижобий ҳал этилган, 14,3 % (190 та) бўйича тушунтириш берилган, 1,3 % (17 та) ваколатли органларга йўналтирилган ва 33 та мурожаат кўриб чиқилмоқда.
✈️ Натижада, 423 истеъмолчининг ҳуқуқлари тикланди, 88,9 миллион сўм истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисобланди, 31,6 миллион сўмлик маҳсулотлар алмаштирилиши таъминланди.
🔝 Электрон савдо майдонларида кўпчилик муаммолар маиший техника сотувидан (77,9 %) келиб чиқиб, асосан нуқсонли товарларга боғлиқ эканлиги аниқланган.
🌐 Мурожаатлар кесимида энг кўп муаммоли платформалар:
🔎 Шунингдек, мурожаатларни ҳал қилиш самарадорлиги бўйича турли платформалар фаолияти таҳлил қилинди:
❗️Шу ўринда, қуйидаги электрон савдо платформалари юзасидан келиб тушаётган мурожаатларнининг аксарияти истеъмолчилар фойдасига ҳал қилинмасдан, мурожаат қаноатлантирилиши жуда паст кўрсаткични ташкил этмоқда:
🔴 Sandiqshop – 21,4 %;
🔴 Booknomy – 28,6 %.
✈️ Қўмита томонидан оммавий оферталарни қонунчиликка мослаштириш, электрон савдо иштирокчиларининг малакасини ошириш борасида чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Бу саъй-ҳаракатлар истеъмолчилар учун қўшимча қулайлик яратиш ва бозор рақобатини янада ривожлантиришга хизмат қилмоқда.
Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz
веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X

🟣 Uzum Market – 39,6 %;
🟣 Alif Shop – 9,9 %;
🟣 Uzum Nasiya – 6,5 %;
🟣 ZoodMall – 6,0 %;
🟣 Asaxiy uz – 3,8 %;
🟣 IDEA – 2,5%;
🟣 Hopshop – 2,1%;
🟣 100K uz – 2,1%.
🔎 Шунингдек, мурожаатларни ҳал қилиш самарадорлиги бўйича турли платформалар фаолияти таҳлил қилинди:
🟣 Openshop uz – 100 %;
🟣 Hopshop – 92,9 %;
🟣 Sello uz – 87,5 %;
🟣 Alijahon uz – 81,5 %;
🟣 ZoodMall – 81,0 %;
🟣 100K uz – 78,6 %;
🟣 Alif Shop – 67,2 %;
🟣 Uzum Nasiya – 66,3 %;
🟣 Uzum Market – 60,2 %