Raqobat qo‘mitasi


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси
📍 Лабзак, 3 Тошкент 100128
🌐 raqobat.gov.uz
📞 71 207 47 00
☎️ 1159
📧 info@antimon.gov.uz
x.com/RaqobatGovUz
instagram.com/raqobat_gov_uz
facebook.com/RaqobatGovUz

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
👍 Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг ҳафталик дайжести.

(📆 27 январь - 1 февраль кунлари)


🗓 27 январь

Андижон вилоятидаги Дон корхоналарига манипуляция ҳаракатлари учун молиявий жарима қўлланилди;

Истеъмолчиларнинг автомобиль соҳасидаги мурожаатлари ижобий ҳал қилинди;

Радио: Рақобат қўмитаси Навоий вилояти ҳудудий бошқармасига келиб тушаётган мурожаатлар ва уларнинг натижалари;

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш фаолиятига доир асосий кўрсаткичлар;
_______

🗓 28 январь

Рақобат қўмитаси дорихоналарни нархларни асоссиз оширмасликка чақиради;

Қарши магистрал каналида ўтказилган 39 та тендер савдолари юзасидан расмий муносабат;

Инсофсиз рақобат ҳолатлари юзасидан таълим муассасасига нисбатан тегишли таъсир чораси кўрилди;

Рақобат қўмитасида навбатдаги ўқув курслари бошланди;
_______

🗓 29 январь

Электрон тижорат соҳасида ўтказилган ўрганишлар;

Иқтисодий концентрация битимига розилик берилди;

Тозаланган ёғ маҳсулотини харид қилишда нималарга эътибор қаратиш керак?

Рақобат қўмитаси Сирдарё вилояти деҳқон бозорларида тадбирлар олиб борди;
_______

🗓 30 январь

"PAYME" АЖ устун мавқега эга сифатида эътироф этилди;

Каждый потребитель обязан знать что он может потребовать, а что является желанием продавца угодить клиенту;

Сурхондарёда 200 млн сўмдан ортиқ тендер савдосида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди;

Қўмита ўқув курсларининг навбатдаги дастури бўлиб ўтди;
_______

🗓 31 январь

Рақамли платформа операторларига эслатма;

Авиакомпаниялар томонидан истеъмолчиларга етказилган зарар қопланиши таъминланди;

Қўмита томонидан 2024 йил давомида Тошкент вилоятидаги кластер корхоналарга нисбатан кўрилган ишлар;

Жиззах шаҳрида "Давлат тили ҳақида" ҳамда "Реклама тўғрисида"ги қонунлар ижроси юзасидан ўрганиш ва тушунтириш ишлари олиб борилди;

Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz


ЎҚУВ КУРСЛАРИНИНГ НАВБАТДАГИ ДАСТУРИ БЎЛИБ ЎТДИ

🖥 Жорий йилнинг 28-31 январь кунлари Қўмита ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази томонидан “Ҳуқуқни қўллаш амалиёти” мавзусида навбатдаги ўқув курслари ташкил этилди.

⬆️ Мазкур ўқув курсларда Қўмитанинг ҳудудий органлари ходимлари иштирок этишди.

🖥 Ўқув дастури доирасида:

🔍 Товар, молия ва рақамли бозорларни таҳлил қилиш, бозорга киришдаги тўсиқларни аниқлаш усуллари, монополияга қарши тартибга солиш механизмлари бўйича мутахассислар томонидан батафсил тушунтиришлар берилди.
🔍Картель келишувлар, инсофсиз рақобат амалиётлари ва уларни аниқлаш усуллари бўйича амалий машғулотлар ўтказилди.
🔍 Тендер савдолари ва давлат харидлари жараёнида рақобат қонунчилигини бузилиш ҳолатлари муҳокама қилинди.
🔍 Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, давлат томонидан тартибга солинадиган нархлар устидан назорат механизмлари бўйича тренинглар ўтказилди.


✈️ Курс якунида Қўмита раиси ўринбосари Ф. Карабаев томонидан иштирокчиларга махсус сертификатлар топширилди.

🌐 Ушбу курслар мамлакатимизда рақобат муҳитини такомиллаштириш ва қонунбузарликларнинг олдини олишда давлат органлари ходимларининг малака ва кўникмаларини оширишга хизмат қилади.

Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Замин_ахборот_дастури

Ўзбекистон Республикасининг "Давлат тили ҳақида"ги ҳамда "Pеклама тўғрисида"ги қонунлари ижроси юзасидан Жиззах шаҳридаги Эски шаҳар буюм савдо комплекси ҳудудида ўрганиш ва тушунтириш ишлари олиб борилди.

🔝 Батафсил "JTV" телеканалида.

Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X


🔝 Рақобат қўмитасининг Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан 2024-йил давомида юқори ликвидли ва монопол турдаги маҳсулотларни биржа савдолари орқали реализация қилинишида қуйидаги хўжалик юритувчи субъектлар томонидан манипуляция ҳаракатларини (графикларни бажармаслик ва кунлик белгиланган ҳажмларда маҳсулотларни биржа савдоларига қўйилмаслик ҳолатлари) содир этганлик ҳолатлари аниқланди.

Жумладан:
🔘 “OXONGARON DON” AJ
🔘 “TOSHKENTDONMAXSULOTLARI” AJ
🔘 “TST AGRO KLASTER” MCHJ
🔘 “SHEDEVR BIZNES OIL” MCHJ
🔘 “TABIAT NEMATI” MCHJ
🔘 “ZIYO KELAJAK SARI” OK
🔘 “BOXODIR LOGON BUKA”MCHJ
🔘 “YANGIYO‘L YOG‘-MOY” AJ
🔘 “ALBA BIZNES INDUSTRIALS” MCHJ
🔘 “O‘ZBEKKO‘MIR” AJ
🔘 “NEW-EMPIRE OIL” MCHJ
🔘 “REAL AGRO COTTON” UK
🔘 “O‘ZMETKOMBINAT” AJ
🔘 “BEKOBODSEMENT”AJ
🔘 “OQ TOSH BEKOBOD KLASTER” MCHJ


🗒 Юқорида аниқланган ҳолатларга мувофиқ, ҳудудий бошқарманинг Махсус комиссияси томонидан “Рақобат тўғрисида”ги Қонуннинг 29-моддаси ва Вазирлар Маҳкамасининг 170-сонли қарори билан тасдиқланган Низом талаблари бузилиши аломатлари билан Калстер корхоналарга нисбатан ишлар қўзғатилиб, натижаси юзасидан белгиланган тартибда молиявий жарималар қўллаш хақида қарорлар қабул қилинди.

Шунингдек, қонунбузилиши ҳолатларини бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик тўғрисида бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилди.


Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X


АВИАКОМПАНИЯЛАР ТОМОНИДАН ИСТЕЪМОЛЧИЛАРГА ЕТКАЗИЛГАН ЗАРАР ҚОПЛАНИШИ ТАЪМИНЛАНДИ

✈️ Рақобат қўмитасига ўтган 2024 йил давомида республикамизда фаолият олиб бораётган авиакомпанияларда истеъмолчиларга кўрсатилаётган хизматларнинг талаб даражасида эмаслиги борасида жами 240 яқин мурожаатлар келиб тушган. Мазкур мурожаатлар юзасидан олиб борилган ўрганишлар натижасида истеъмолчилар фойдасига 220 миллион сўмга яқин пул маблағлари қайта ҳисоб-китоб қилиниши таъминланди.

📄 Жумладан, фуқаро С.Т “Тошкент-Наманган” йўналишида 2024-йил 24-ноябр куни соат 07:20да учиб кетиш учун HY-93 рейсга электрон авиачипта харид қилганлиги, учиш куни аэропортга соат 06:00да борганлиги аммо рейс соат 09:20га кечиктирилганлиги, овоз узаткич орқали яъна соат 10:20га кўчирилганлиги, шу тариқа 5 соат кутиш залида қолиб кетганлиги, жамият томонидан кутиш залида қолиб кетган йўловчиларга дам олиш хонаси, таомланиш ва ичиш учун тоза ичимлик суви таклиф эътилмаганлигидан норозилигини билдирган.

🌫 Қўмита томонидан мазкур мурожаат ўрганиб чиқилиши натижасида “Uzbekistan Airways” авиакомпанияси ҳақиқатан ҳам парвоз вақти об-ҳаво шароити ёмонлашганлиги сабабли HY-93 рейснинг парвози 5 соат 54 дақиқага кечиктирилганлиги сабабли 22 нафар йўловчилар ўз ихтиёрлари билан парвоз қилишдан бош тортганликлари учун авиачиптага сарифланган пул маблағлари истеъмолчиларга қайтариб бериш чоралари кўрилди.

⚠️Маълумот учун: “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг:
🟦 19-моддасида ижрочи айрим турдаги ишларни бажариш (хизматлар кўрсатиш) қоидаларида ёки шартномада белгиланган муддатда, ҳажмда ва сифатда ишни бажариши (хизмат кўрсатиши) шарт.
🟦 21-моддасида шартноманинг истеъмолчи ҳуқуқларини чеклаб қўядиган ва қонунчиликка зид бўлган талаблари ҳақиқий эмас деб ҳисобланади. Агар уларни қўлланиши натижасида истеъмолчига зарар етказилган бўлса, бу зарар ишлаб чиқарувчи (сотувчи, ижрочи) томонидан қопланиши лозимлиги белгиланган.


Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X


🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият юритувчи ёки унинг резидентлари ҳисобланадиган фойдаланувчилари мавжуд бўлган барча рақамли платформа операторлари диққатига!

🏬 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 майдаги 256-сонли қарори 2-иловаси билан тасдиқланган Рақамли платформа операторининг устун мавқеини ва устун музокара кучини эътироф этиш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 8-бандида рақамли платформа операторининг устун мавқега эга деб эътироф этилишининг қуйидаги мезонлари белгиланган:

☑️ рақамли платформа операторининг сўнгги календарь йилда тушуми миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 минг бараварига тенг ёки ундан юқори бўлса;

☑️ рақамли платформанинг фаол якуний фойдаланувчиларининг умумий ўртача сони ҳар ойда камида 50 мингтани ёки фаол тадбиркор фойдаланувчиларнинг ўртача сони ҳар ойда камида 3 мингтани ташкил этса.


📌 Шунингдек, мазкур Низомнинг 9-бандида, рақамли платформа оператори ушбу белгиланган кўрсаткичларга эришган санадан эътиборан икки ой муддатда монополияга қарши органни хабардор қилиши белгиланган.

❗️Юқоридагиларга мувофиқ, рақамли платформа оператори устун мавқега эга деб эътироф этилишининг кўрсаткичларига эришилганда Рақобат қўмитасига хабар берилиши мажбурий эканлигини эслатиб ўтамиз.

🌐 Бунда, рақамли платформа операторлари Қўмитанинг “Fair Tech” интерактив хизматлар портали
(https://cabinet.fairtech.uz) орқали онлайн режимда хабардор қилиши мумкин.

_________________________________________________

Вниманию всех операторов цифровых платформ, ведущих деятельность на территории Республики Узбекистан или имеющих пользователей-резидентов страны!

🏬 В соответствии с приложением №2 к Постановлению Кабинета Министров Республики Узбекистан №256 от 1 мая 2024 года утверждено Положение о порядке признания доминирующего положения и превосходной переговорной силы оператора цифровой платформы. Согласно пункту 8 данного Положения, оператор цифровой платформа признается занимающим доминирующее положение, при соответствии следующим критериям:

☑️ Выручка оператора цифровой платформы за последний календарный год составляет 100 000 кратный размер базовой расчетной величины (БРВ) или более;

☑️ Среднемесячное количество активных конечных пользователей цифровой платформы составляет не менее 50 000 или среднемесячное количество активных бизнес-пользователей — не менее 3 000.

❗️ Напоминаем, что в соответствии с пунктом 9 данного Положения, оператор цифровой платформы при достижении критериев доминирующего положения обязан уведомить Комитет по конкуренции в течение двух месяцев с момента достижения этих показателей.

🌐 Для удобства уведомление может быть подано онлайн через интерактивный портал Комитета “Fair Tech”:
https://cabinet.fairtech.uz

Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X


ЎҚУВ КУРСЛАРИНИНГ НАВБАТДАГИ ДАСТУРИ БЎЛИБ ЎТДИ

⚡️ Жорий йилнинг 27-30 январь кунлари Қўмита ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази томонидан “Давлат органлари ва хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини рақобат қонунчилиги талабларига мувофиқлаштириш” мавзусида навбатдаги ўқув курслари бўлиб ўтди.

✅ Ўқув курсларида "Ўзбекистон темир йўллари" АЖнинг тизим ташкилоти ходимлари иштирок этишди.

⬛️ Мазкур ўқув курсларда Ўзбекистон Республикасининг “Рақобат тўғрисида”ги Қонуни ва унинг мақсади, устун мавқе, монополия ва табиий монополия асосий талаблари ҳақида батафсил тушунтиришлар берилди. Ўқув семинар сўнггида Марказ директори О.Жумаев томонидан тингловчиларга махсус сертификатлар топширилди.

Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X


Президент Шавкат Мирзиёев пойтахтимиздаги Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди.

Президент Шавкат Мирзиёев возложил цветы к памятнику Исламу Каримову в столице.

Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X


СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИДА 200 МЛН СЎМДАН ОРТИҚ ТЕНДЕР САВДОСИДА ҚОНУНБУЗИЛИШ ҲОЛАТЛАРИ АНИҚЛАНДИ

🏬 Рақобат қўмитасининг Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан Жарқўрғон туман 2-сон касб-хунар мактаби томонидан ўтказилган танлов савдоси юзасидан ўрганиш олиб борилди.

🌐 Буюртмачи томонидан махсус ахборот Давлат харидлари электрон тизими касб-хунар мактабига қурилиш моллари харид қилиш учун бошланғич қиймати 226,5 млн сўмлик эълон жойлаштирилиб танлов савдоси ўтказилган.

Ўзбекистон Республикасининг “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонуни 32-моддасида давлат буюртмачиси томонидан белгиланадиган давлат хариди шартларида иштирокчиларнинг таклифларини баҳолаш мезонлари, уларнинг нисбий қиймати, баҳолаш тартиб-таомиллари доирасида баҳолаш мезонларини қўллаш тартиби бўлиши кераклиги белгиланган бўлсада бироқ Жарқўрғон туман 2-сон касб-хунар мактаби томонидан баҳолаш нисбий қиймати ишлаб чиқилмаганлиги, суний ва харидларни нотўғри бахолаш каби бир қатор қонунбузилиши аниқланган.


➡️ Натижада Қўмитанинг Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан Жарқўрғон туман 2-сон касб-хунар мактабига нисбатан иш қўзғатилиб юқоридаги қонун бузилиш холатларини бартараф этиш бўйича бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилди.

Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
❗️ КАЖДЫЙ ПОТРЕБИТЕЛЬ ОБЯЗАН ЗНАТЬ ЧТО ОН МОЖЕТ ПОТРЕБОВАТЬ, А ЧТО ЯВЛЯЕТСЯ ЖЕЛАНИЕМ ПРОДАВЦА УГОДИТЬ КЛИЕНТУ

🔎 В программе "На прямой связи" телеканала "DUNYO BO'YLAB" специалист Комитета по развитию конкуренции и защите прав потребителей Махлиё Махмудова обсудила следующие темы:

- законодательство в сфере защиты прав потребителей;
- с какими основными вызовами сталкивались потребители в 2024 году;
- взаимоотношения между продавцом и покупателем.

➡️ Подробнее в программе "На прямой связи"

Присоедениться к каналу 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X


"PAYME" АЖ УСТУН МАВҚЕГА ЭГА РАҚАМЛИ ПЛАТФОРМА ОПЕРАТОРИ СИФАТИДА ЭЪТИРОФ ЭТИЛДИ

🏬 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 майдаги 256 сонли қарори 2 иловаси билан тасдиқланган Рақамли платформа операторининг устун мавқеини ва устун музокара кучини эътироф этиш тартиби тўғрисидаги Низомда рақамли платформа операторининг устун мавқега эга деб эътироф этишнинг мезонлари белгиланган.

✅Ушбу Қарорга мувофиқ, Рақобат қўмитасининг тегишли буйруғи билан онлайн тўлов тизимлари бозорида "Payme" АЖ устун мавқега эга рақамли платформа оператори деб эътироф этилди.

🌫 Асос:
"Payme" АЖ томонидан онлайн тўлов тизимлари бозорида устун мавқега эришганлиги тўғрисида Рақобат қўмитасига тақдим этилган хабарномаси.

_________________________________________________

АО "PAYME" ПРИЗНАНО ОПЕРАТОРОМ ЦИФРОВОЙ ПЛАТФОРМЫ, ЗАНИМАЮЩИМ ДОМИНИРУЮЩЕЕ ПОЛОЖЕНИЕ

🏬 В соответствии с приложением №2 к Постановлению Кабинета Министров Республики Узбекистан №256 от 1 мая 2024 года утверждено Положение о порядке признания доминирующего положения и превосходной переговорной силы оператора цифровой платформы, которое определяет критерии признания оператора цифровой платформы, занимающим доминирующее положение

✅В соответствии с данным Положением и на основании соответствующего приказа Комитета по развитию конкуренции, АО "Payme" признано оператором цифровой платформы, занимающим доминирующее положение на рынке онлайн-платежных систем.

🌫Основание:
АО "Payme" направило в Комитет уведомление о достижении показателей доминирующего положения на рынке онлайн-платежных систем.

Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Diyor_yangiliklari

🔵 Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси ишчи гуруҳ билан биргаликда деҳқон бозорларида тадбирлар олиб борди.

⭕ Унда савдо расталарида сотилаётган озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ва стандартларга мувофиқлигини текшириш мақсадида профилактик текшириш ўтказилди.

✅ Тадбирлар давомида сотувчиларга қонунчилик талаблари бўйича тушунтиришлар берилиб, огоҳлантиришлар қилинди.

Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X


ТОЗАЛАНГАН ЁҒ МАҲСУЛОТИНИ ХАРИД ҚИЛИШДА НИМАЛАРГА ЭЪТИБОР ҚАРАТИШ КЕРАК?

✈️ Тозаланган, яъни рафинацияланган ва дезодорация қилинган ёғ маҳсулотини харид қилишда унинг ишлаб чиқарилган санаси ва яроқлилик муддатига диққат бериш зарур. Маҳсулотнинг яроқлилик муддати ЎзДСт 2824:2014 стандартига кўра 4 ой, ГОСТ 1129-2013 бўйича эса 6 ой қилиб белгиланган. Агар муддатни узайтириш талаб қилинса, бу ишлаб чиқарувчи томонидан фақат ваколатли органларнинг ижобий хулосалари асосида амалга оширилади.

✈️ Шунингдек, яроқлилик муддатини аниқлашда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг талаблари асосида маҳсулот лабораторияда синовдан ўтказилган бўлиши шарт. Агар бундай синовлар амалга оширилмаса, муддатни узайтириш қонунга зид ҳисобланади.

✈️ Рақобат қўмитаси томонидан 2024 йилда ваколатли органнинг ижобий хулосасисиз рафинацияланган ёғ маҳсулотининг яроқлилик муддатини 12 ой қилиб белгилаш ҳолатлари аниқланиб ишлаб чиқарувчиларга нисбатан тегишли чоралар кўрилди ва кўрсатмалар берилди.

✈️ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 февралдаги 75-сонли қарорига асосан, сотувчи қуйидаги маълумотларни харидорга етказиши шарт: маҳсулотнинг техник регламентлар ва стандартларга мувофиқлиги, асосий истеъмол хоссалари ва, зарур ҳолларда, мувофиқлик сертификатлари.

Ўзбекистон Республикаси “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунига кўра:
🟡1-модда: Товар, иш ёки хизматнинг нуқсони – уларнинг норматив ҳужжатлар, шартнома талаблари ёки одатдаги сифат талабларига номувофиқлигидир.
🟡6-модда: Ишлаб чиқарувчи (сотувчи) истеъмолчига товар, иш ёки хизмат ҳақида зарур, тўғри ва тушунарли маълумот тақдим этиши шарт.
🟡12-модда: Агар товар ёки хизмат истеъмолчининг ҳаёти, соғлиғи ёки мол-мулкига зарар етказса, ишлаб чиқарувчи сабабларни бартараф этиб, ишлаб чиқаришни ёки сотувни тўхтатиши ва зарарли товарни муомаладан чиқариши лозим.
🟡13-модда: Нуқсонли товар сотилганда истеъмолчи қуйидагиларни талаб қилишга ҳақли:
- Товарни худа шу ёки бошқа маркадаги сифатли товарга алмаштириш.
- Нуқсонларни бепул бартараф этиш ёки харажатларни қоплаш.
- Нархни камайтириш ёки шартномани бекор қилиш.
🟡17-модда: Нуқсонли товар учун истеъмолчига тўланган пул қайтарилиши шарт, бунинг шакли олдинги тўлов шаклига мос келиши лозим.


Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X


ИҚТИСОДИЙ КОНЦЕНТРАЦИЯ БИТИМИГА РОЗИЛИК БЕРИЛДИ

🏬 Рақобат қўмитаси томонидан Бирлашган Араб Амирликларининг “Naptha Group L.L.C-FZ” компаниясининг “SDK Group And” МЧЖ ХКнинг 100 фоиз улушларини олиш бўйича аризаси кўриб чиқилди.

“Naptha Group L.L.C-FZ” компанияси бир неча давлатларда нефт ва нефт маҳсулотлари савдоси билан шуғулланувчи ташкилот;

“SDK Group And” МЧЖ ХК мотор мойи ва ёқилғи маҳсулотлари учун филтрлар ишлаб чиқарувчи ташкилот ҳисобланади.


✈️ Қўмитанинг Махсус комиссияси томонидан ўтказилган таҳлил натижаларига кўра, мазкур битимлар бозорда рақобатга таъсир кўрсатмаслиги бўйича хулосага келинди ва аризани қаноатлантириш ва битимларга розилик бериш ҳақида қарор қабул қилинди.

Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X


ЭЛЕКТРОН ТИЖОРАТ СОҲАСИДА ЎТКАЗИЛГАН ЎРГАНИШЛАР

👥 Юртимизда электрон тижорат ривожланиб бормоқда, шунингдек, савдо соҳасида электрон тижорат орқали истеъмолчиларга қулайлик яратиш билан бир қаторда муаммолар ҳам кузатилмоқда.

✈️ 2024 йилда Қўмитага электрон тижорат соҳасига оид 1328 та мурожаат келиб тушган, шулардан 81,9 % (1085 та) ижобий ҳал этилган, 14,3 % (190 та) бўйича тушунтириш берилган, 1,3 % (17 та) ваколатли органларга йўналтирилган ва 33 та мурожаат кўриб чиқилмоқда.

✈️ Натижада, 423 истеъмолчининг ҳуқуқлари тикланди, 88,9 миллион сўм истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисобланди, 31,6 миллион сўмлик маҳсулотлар алмаштирилиши таъминланди.

🔝 Электрон савдо майдонларида кўпчилик муаммолар маиший техника сотувидан (77,9 %) келиб чиқиб, асосан нуқсонли товарларга боғлиқ эканлиги аниқланган.

🌐 Мурожаатлар кесимида энг кўп муаммоли платформалар:

🟣 Uzum Market – 39,6 %;
🟣 Alif Shop – 9,9 %;
🟣 Uzum Nasiya – 6,5 %;
🟣 ZoodMall – 6,0 %;
🟣 Asaxiy uz – 3,8 %;
🟣 IDEA – 2,5%;
🟣 Hopshop – 2,1%;
🟣 100K uz – 2,1%.


🔎 Шунингдек, мурожаатларни ҳал қилиш самарадорлиги бўйича турли платформалар фаолияти таҳлил қилинди:

🟣 Openshop uz – 100 %;
🟣 Hopshop – 92,9 %;
🟣 Sello uz – 87,5 %;
🟣 Alijahon uz – 81,5 %;
🟣 ZoodMall – 81,0 %;
🟣 100K uz – 78,6 %;
🟣 Alif Shop – 67,2 %;
🟣 Uzum Nasiya – 66,3 %;
🟣 Uzum Market – 60,2 %


❗️Шу ўринда, қуйидаги электрон савдо платформалари юзасидан келиб тушаётган мурожаатларнининг аксарияти истеъмолчилар фойдасига ҳал қилинмасдан, мурожаат қаноатлантирилиши жуда паст кўрсаткични ташкил этмоқда:

🔴 Sandiqshop – 21,4 %;
🔴 Booknomy – 28,6 %.

✈️ Қўмита томонидан оммавий оферталарни қонунчиликка мослаштириш, электрон савдо иштирокчиларининг малакасини ошириш борасида чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Бу саъй-ҳаракатлар истеъмолчилар учун қўшимча қулайлик яратиш ва бозор рақобатини янада ривожлантиришга хизмат қилмоқда.

Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X


РАҚОБАТ ҚЎМИТАСИДА НАВБАТДАГИ ЎҚУВ КУРСЛАРИ БОШЛАНДИ

🗓 28 январь куни Қўмита ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази томонидан тизим ходимларининг малакасини ошириш ва соҳадаги билимларини такомиллаштиришга қаратилган ўқув курслари бошланди.

👥 Курсларда Қўмитанинг ҳудудий бошқармаларидан ташриф буюрган раҳбар ўринбосарлари, юристконсульт ва мутахассислар иштирок этмоқда. Биринчи кунда иштирокчиларга “Рақобат тўғрисида”ги Қонун, унинг мақсадлари, иқтисодиётда рақобатнинг аҳамияти, инсофсиз рақобат ҳолатлари, молиявий жавобгарлик чоралари, монополия ва табиий монополия тушунчалари, ҳамда биржа савдоларида рақобатни чекловчи ҳаракатларнинг олдини олиш бўйича батафсил маълумотлар берилди.

📦 Курс давомида биржа савдоларида манипуляциялар ва жавобгарлик, давлат томонидан бериладиган имтиёзлар ва эксклюзив ҳуқуқлар ҳақида ҳам тингловчиларга тушунтириб ўтиш белгиланган.

Ўқув курслари 31 январь кунига қадар давом этади.


Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X


ИНСОФСИЗ РАҚОБАТ ҲОЛАТЛАРИ ЮЗАСИДАН ТАЪЛИМ МУАССАСАСИга НИСБАТАН ТЕГИШЛИ ТАЪСИР ЧОРАСИ КЎРИЛДИ

🌫 Қўмитанинг Навоий вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан истеъмолчиларни чалғитиш ва инсофсиз рақобатга йўл қўйилаётган қонунбузилиши ҳолатлари бўйича ўрганиш ишлари ўтказилди.

🔎 Мазкур ўтказилган ўрганишлар давомида, хусусий олий таълим муассасаси ҳисобланган Навоий инновациялар университети томонидан ўзининг расмий телеграм саҳифасида “Энг арзон контракт тўлови” деб истеъмолчиларни чалғитувчи ахборотдан фойдаланиб, инсофсиз рақобатга йўл қўйилганлик ҳолатлари аниқланди.

✈️ Таъкидлаш жоизки, Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 декабрдаги 694-сон қарори билан тасдиқланган “Инсофсиз рақобатни аниқлаш методикаси” 6-бандида «энг», «энг яхши», «биринчи», «фақат», «фақатгина» ва бошқа орттирувчи нисбатлардан фойдаланган ҳолда солиштириш инсофсиз рақобатнинг белгилари ҳисобланади.

🌫 Юқоридагиларга кўра, ҳудудий бошқарма Махсус комиссияси томонидан Навоий Инновациялар университетига нисбатан “Рақобат тўғрисида”ги Қонуннинг 21-моддаси талаблари бузилиши аломатлари юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг 225-сонли қарори билан тасдиқланган Низомга мувофиқ иш қўзғатилиб, қонунбузилиши ҳолатини бартараф этиш келгусида йўл қўймаслик юзасидан бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилди.

Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X


⚡️ Ижтимоий тармоқларда “Қарши магистрал канали ўтган йили 39 та тендер ўтказди. Унинг 21 тасида буюртмачининг “қўшниси” ғолиб чиққан” – деб эълон қилинган танқидий материал юзасидан.

🔵 Рақобат қўмитаси қуйидагиларни маълум қилади, Қўмитанинг Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан “Қарши магистраль каналидан фойдаланиш бошқармаси” ДМ томонидан амалга оширилган давлат харидларида рақобат қонунчилиги талабларига риоя қилинганлиги юзасидан ўрганиш ишлари ўтказилди.

⭕ Ўтказилган ўрганишлари натижасида Буюртмачи томонидан энг яхши таклифларни танлаш орқали амалга оширилган давлат харидларида “Рақобат тўғрисида”ги Қонун талаблари бузилиши аломатлари билан буюртмачига нисбатан иш қўзғатилиб, натижаси юзасидан қонунбузилиши ҳолатларига йўл қўймаслик бўйича бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилди.

📌 Шунингдек, буюртмачи (Қарши магистраль каналидан фойдаланиш бошқармаси) мансабдор шахсига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди.

📎 Шу билан биргаликда, ўрганиш давомида кузатилган манфаатлар тўқнашуви аломатлари бўйича маълумотларга ҳуқуқий баҳо берилиши учун прокуратура органларига юборилди.

Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X

18 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.