Raqobat qo‘mitasi dan repost
ТИЖОРАТ БАНКЛАР ФАОЛИЯТИДА ИСТЕЪМОЛЧИЛАРНИНГ ҚОНУНИЙ ҲУҚУҚЛАРИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИНМОҚДА
🇺🇿 Рақобат қўмитаси мамлакатимизда фаолият юритаётган тижорат банклар фаолиятида истеъмолчиларнинг қонуний ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида ҳудудлар кесимида тизимли ишлар олиб бормоқда.
Жумладан,
🔝 Батафсил
Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz
веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X
🇺🇿 Рақобат қўмитаси мамлакатимизда фаолият юритаётган тижорат банклар фаолиятида истеъмолчиларнинг қонуний ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида ҳудудлар кесимида тизимли ишлар олиб бормоқда.
Жумладан,
Навоий вилояти мисолида
Навоий шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро А.Н. ҳудудий бошқармага мурожаат қилиб, 2020 йилда “Aloqa bank” АТБ Навоий филиалидан фуқаро М.А.нинг олган кредити учун кафил бўлганлиги, кредит олувчи томонидан ўз вақтида тўловлар амалга оширилмаганлиги сабабли кредит тўловларини ўзи тўлиқ ёпганлиги аммо, мажбурий ижро бюроси учун ижро йиғимини бекор қилиш тўғрисида банк томонидан маълумотнома олиниши муаммо бўлаётганлиги қайд этилган.
Ҳудудий бошқарма мурожаатни ўрганиб чиқиб, хизмат кўрсатувчи банк томонидан фуқароларнинг кредит қарздорлиги тўлиқ қопланганлиги тўғрисида Мажбурий ижро бюроси Қизилтепа туман бўлимига тегишли маълумотнома киритилиши таъминланди.
Қашқадарё вилояти мисолида
Шаҳрисабз шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро М.Г. ҳудудий бошқармага “BIZNESNI RIVOJLANTIRISH BANKI” АТБнинг Яккабоғ тумани филиали фаолиятидан норози бўлиб қилган мурожаати.
Шаҳрисабз шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро М.Г “BIZNESNI RIVOJLANTIRISH BANKI” АТБнинг Яккабоғ тумани филиалининг мижози бўлиб, олинган кредит тўловларини ўз вақтида тўлаб борсада, қўшимча автоматик тарзда 1 млн сўм ортиқча маблағни шахсий пластик картасидан ечиб олинганлиги норози бўлиб, ҳудудий бошқармага мурожаат қилган.
Бошқарма томонидан олиб борилган ўрганиш ишлари натижасида, истеъмолчига ортиқча олинган пул маблағлар тўлиқ қайтарилиши таъминланди.
Фарғона вилояти мисолида
Истеъмолчи К.З. “Mikrokreditbank” АТБга тегишли бўлган банкоматдан пластик картасидан пул маблағ ечиш пайтида 750 000 сўм маблағ нақд пул шаклида берилмагани пулни қайтаришда муаммо борлигидан норози бўлган.
Фуқаронинг мурожаатида келтирилган масала юзасидан ҳудудий бошқарма томонидан ваколат доирасида амалга оширилган ишлар натижасида тижорат банки томонидан техник носозлик бартараф этилиб, маблағ қайтариб берилиши таъминланди.
Юқоридаги каби ҳолат фуқаро А.А. да хам содир бўлган. Ҳудудий бошқарманинг аралашуви билан истеъмолчининг 849 000 сўм маблағи қайтариб берилиши таъминланди.
Шунингдек, фуқаро Б.З. “Mikrokreditbank” АТБдан олинган кредит тўлови учун 802 000 сўм маблағ ортиқча ечиб олинганлиги бўйича норози бўлган.
Ҳудудий бошқарма томонидан ваколат доирасида амалга оширилган ишлар натижасида техник носозлик бартараф этилиб, маблағ қайтариб берилиши таъминланди.
🔝 Батафсил
Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz
веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X