Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
КОРРУПЦИЯ ВА ТЕРГОВДАГИ ЎЙИНЛАР ЁХУД ЕР СОТИЛГАНЛИГИНИ БИЛГАН ПРОКУРАТУРАНИНГ УЙҚУДА ЁТИШИ
Фарғона вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси катта терговчиси У.Раимовнинг 2023 йил 30 майдаги “Жиноят ишини тугатиш тўғрисида”ги қарори билан 302031/2023-127-сонли жиноят иши ЎР ЖПКнинг 83-моддаси билан 1-қисмига асосан ҳаракатдан тугатилганлигини барвақт қабул қилинган қарор деб ҳисоблаймиз, Сабаби жабрланувчи Мелибоев Шерзодга етказилган жуда кўп миқдордаги зарар қопланмаганлигини эътиборга олиб, мазкур жиноят иши юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ҳамда 229 моддаси примм-6 2-қисми “б” бандида назарда тутилган жиноят аломатлари бор ёки йўқлигини дастлабки тергов ҳаракатларини олиб бориш йўли ўрганилиши учун Фарғона вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси катта терговчиси У.Раимовнинг 2023 йил 30 майдаги “Жиноят ишини тугатиш тўғрисида”ги қарори прокуратура органлари томонидан бекор қилинганидан сўнг, жиноят иши қайтадан дастлабки тергов органига қайтганидан сўнг, уни кўриб чиқилиши, Фарғона вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси катта терговчиси У.Раимовдан бошқа терговчига топширилиши жиноят иши дастлабки терговини назоратга олиниши коррупциядан йироқроқ бўлган бўлади.
Чунки, иш ҳужжатларидаги мавжуд далиллар мажмуасидан келиб чиқиб, билдириш жоизки, дастлабки тергов органи томонидан жиноят ишини дастлабки терговида қуйидаги ҳолатларга умуман ҳуқуқий баҳо берилмаган деб ҳисоблаймиз:
Жиноят иши материалларидаги 2023 йил 11 март санаси билан юборилган №41-01/4-202-сонли “ФАРВИЛЕРЛОЙИҲА” Фарғона вилояти бўлинмасининг маълумотномасига кўра, Фарғона вилояти Олтиариқ тумани Бўрбонлиқ массивида жойлашган 395-контурдаги ер айнан қишлоқ хўжалиги ер тоифасига мансублиги кўрсатилган бўлсада, дастлабки тергов органи фуқаро Шорахимов Эркинжон Абдурахимович ва унинг ўғли Абдурахимов Элдорбек Эркинжон ўғли қишлоқ хўжалиги ер тоифасига мансуб бир (1) гектар ер майдонини ўзларининг фермер хўжалиги мулки экканлигини айтиб, фуқаро Мелибоев Шерзодга сотганликларида намоён бўлган хати-ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 229-моддаси 6-примм 2-қисми “б” бандида назарда тутилган жиноят аломатлари бор ёки йўқлигига ҳуқуқий баҳо берилмаганлиги аниқ далиллар билан намоён бўлиб турибди;
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг давлат кадастрлари палатаси Фарғона вилоят бошқармаси Олтиариқ тумани филиали томонидан 2023 йил 3 мартда берилган №1730203/Р-А959618-сонли “Кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида давлат реестри”дан кўчирманинг “Ҳуқуқ тури” деб кўрсатилган графасидаги “Ижара” ҳуқуқи асосида ижара шартномасига асосан 49 йилга давлат томонидан фойдаланиш учун берилган қишлоқ хўжалиги ер тоифасидаги бир (1) гектар ер майдонини ота-бола томонидан ижара асосидаги ер майдони давлатга тегишли экканлигини олдиндан била туриб, фуқаро Мелибоев Шерзодга сотишганлигида намоён бўлган хати-ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноят аломатлари бор ёки йўқлиги ҳолатларига дастлабки тергов органи томонидан умуман ҳуқуқий баҳо берилмаган деб ҳисоблаймиз.
Баён этилганларга кўра ҳамда фуқаро Мелибоев Шерзодга етказилган жуда кўп миқдордаги зарар амалда бир тийини ҳам қопланмаганлигини ҳисобга олиб, ота-бола Шорахимов Эркинжон Абдурахимович ва Абдурахимов Элдорбек Эркинжон ўғлининг ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 229-модда 6-примм 2-қисми “б” бандида ва Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноят аломатлари бор ёки йўқлиги дастлабки тергов ҳаракатлари ўтказиш орқали ҳуқуқий баҳо бериш имконияти бўлиши учун мазкур жиноят иши дастлабки терговини Фарғона вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси катта терговчиси У.Раимовдан бошқа терговчига топширилиши Фарғона вилоят Ички ишлар тергов бошқармасида коррупция ҳолати бор деган гумондан холироқ бўлар эди.
👉Видеони батафсил кўриш учун устига босинг
https://t.me/antikorruz
https://t.me/JAMOAT_NAZORATI