ANTIKORRUPSIYA/расмий 🇺🇿


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Siyosat


МУРОЖААТ УЧУН
👇👇👇👇👇👇👇👇
@Antikorrmurojaat_bot
Цензурага йўл қўйилмайди.
Оммавий ахборот воситаларининг фаолиятига тўсқинлик қилиш ёки аралашиш қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.
Конституция 82 модда

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Siyosat
Statistika
Postlar filtri


"10 ой ичида бир мактабнинг ўзида 4 ўқувчи ҳаётдан кўз юмди...

НАВОИЙ ВИЛОЯТИДА ЎҚУВЧИЛАР ЎЛИМИ: 30-МАКТАБДА 10 ОЙ ИЧИДА ТЎРТ ЎҚУВЧИ ҲАЁТДАН КЎЗ ЮМДИ

Навоий вилояти, Кармана туманидаги 30-мактабда яна бир даҳшатли ҳодиса юз берди – 28 феврал куни 8-синф ўқувчи Жасмина Испандиёрова ўзини осиб, ҳаётдан кўз юмди. Энг ачинарлиси, у дарс вақтида ҳеч кимдан сўрамай мактабдан чиқиб кетган ва уйида жонига қасд қилган. Агар ўқувчининг йўқлиги ўз вақтида аниқланиб, ота-онасига хабар берилганда, балки унинг ҳаётини сақлаб қолиш мумкин эди.

Бу эса мактабдаги тўртинчи ўлим ҳолати. Охирги 10 ой ичида ушбу таълим даргоҳига борган тўрт ўқувчи турли сабаблар билан вафот этган.

🔹 Декабрь ойида 9-синф ўқувчиси ва 11-синф ўқувчи қизи ўз уйларида ўзини осган.

🔹 Ундан олдин эса яна бир ўқувчи дарс пайтида синф раҳбари томонидан жавоб бериб юборилгандан кейин чўмилиш учун кетиб, чўкиб кетган.

Мактабда такрорланиб турган бу ҳолатлар жиддий муаммолар борлигини кўрсатмоқда.

Ота-оналар, маҳаллий аҳоли ва жамоатчилик бу масалага эътибор қаратиб, масъул идоралардан аниқ чоралар кўришни талаб қилмоқда.

Айни пайтда эса бошқарма раҳбари бу ҳолатларни яширишга уринаётгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда." дея ижтимоий тармоқларда хабар беришмоқда.

Расмий муносабат кутиб қоламиз.

http://t.me/antikorruz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ўрнингни берма

[Укам деган пок кўнгил оғаларимга] илиндим

Шоир Шеркамол

Фоний дунё ёлғончи ёлғон
Унга зинҳор кўнглингни берма,
Бир бошингда биттагина жон
Оғам бўлсанг ўрнингни берма..

Шунда номинг ўчмас бўлади
Тарих каби кўчмас бўлади
Дўстларинг ҳам кечмас бўлади
Оғам бўлсанг ўрнингни берма..

Ўйлаб яша ота-онангни
Кўрсатмагин кўнгил ярангни
Нимталашса ҳамки танангни
Оғам бўлсанг ўрнингни берма..

Гар пойингда дунё қалашса
Ишонмагин оёқ ялашса
Мард-у, номард сенла талашса
Оғам бўлсанг ўрнингни берма..

Ёриб чиқдинг қаро зулматни
Танла ўзинг оқил улфатни
Ҳайдаб юбор бебурт калҳатни
Оғам бўлсанг ўрнингни берма..

Бирда карвон бирда сарбонсан
Бирда сокин бирда тўфонсан
Мен биламан, яхши инсонсан
Оғам бўлсанг ўрнингни берма..

Шеркамол дер бўлсам ёнингда
Бахтли, бахтсиз ҳар-бир онингда
Отам қони оқар қонингда
Оғам бўлсанг ўрнингни берма..

🦁 ANTIKORRUPSIYA


💲Халқ банки 2025 йил 24 январ куни тўғридан-тўғри шартнома тузди:

📍 Қанча: жами 6,6 млрд. сўм;
📍 Ким билан: Андижон вилояти ИИБ қўриқлаш бошқармаси;
📍 Мақсад: Халқ банки Андижон вилояти минтақавий маркази биносини қўриқлаш.

#Халқбанки

🦅 ANTIKORRUPSIYA


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Совет Иттифоқи эди бу...

🦅 ANTIKORRUPSIYA


Камадан кам учрайдиган ноёб ходиса, прокуратура расмий муносабат билидирибди, қойил 👍👍👍👍👍

Мурожаатни ушбу хавола орқали томоша қилинг

👇👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/antikorruz/36073


Surxondaryo viloyati prokuraturasi dan repost
Расмий баёнот

Жарқўрғон тумани, “Маслаҳаттепа” маҳалласида яшовчи Н.Хужақуловнинг марҳум укаси Х.Хасановнинг оиласига 2025 йил январь ойи учун боқувчисини йўқотганлик нафақаси берилмаганидан норози бўлиб, телеграм мессенджеридаги "Antikorrupsiya" канали орқали йўллаган видео мурожаати юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилди.

Терговга қадар текширув натижасига кўра, фуқаро Ш.Жонқўзиевага боқувчисини йўқотганлик учун бериладиган нафақа пули (1 млн. 477 минг сўм) тўлиқ ундирилиб, собиқ масъул банк бухгалтер-назоратчиси Б.К. ва маҳалла фуқаролар йиғини раиси А.Ш.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 61-моддаси (оз миқдорда талон-торож қилиш) 1-қисми билан маъмурий жавобгарлик тўғрисида иш қўзғатилиб, тўпланган ҳужжатлар кўриб чиқиш учун жиноят ишлари бўйича Жарқўрғон тумани судига юборилиши таъминланди.


Бугунги кунда тадбиркорлик фаолиятида умуман рекламага муҳтож бўлмаган маҳсулот-бу метангаздир. Рекламани зўрини халқни ўзи қилмоқда.  Мисол учун ижтимоий тармоқларда газ сўраб чиқиш, турна қатор навбатлар, навбат талашиб жанжаллашилган видеолар, Миллатимиз "эркаклари" миллат аёлига навбатда туриб газ заправка қилиши кераклигини ўргатиб қўяётган видеолавҳалар. Рекламани энг асосий онаси-газнинг етишмовчилигидир. Дўстлар баҳор келди, кўпи кетиб ози қолди. Тез кунларда кунлар исиб, бундай рекламаларга табиат нуқта қўяди."Ўйлайманки қирқига чидадик, қирқ бирига ҳам чидаймиз.

✍Жаҳонгир Тўлаганов

🦅 ANTIKORRUPSIYA


ANTIKORRUPSIYA OAV томонидан “Чирчиқ шаҳар тиббиёт бирлашмасининг янги бош шифокори келмагунича беморларга иссиқ овқат берилишида муаммо қилган масъулларга нега чора кўрилмаябди?” деб эълон қилинган танқидий мақола юзасидан Чирчиқ шаҳар тиббиёт бирлашмасининг РАСМИЙ МУНОСАБАТИ
Чирчиқ шаҳар тиббиёт бирлашмасининг марказий шифохонасининг беморлар учун давлат бюджети маблағи ҳисобидан беморларни бепул овқат билан таъминлаш учун жорий йилнинг январь ойида Ж.I.Т. МЧЖ ўзининг бир кунлик таомлар учун 5.000-сўм таклифи билан ғолиб бўлган. Таклифда билдирилган ушбу суммага беморлар учун кунлик таомнома тузиб бўлмаслиги сабабли бугунги кунда ушбу Ж.I.Т МЧЖ билан тузилган шартнома Чирчиқ шаҳар тиббиёт бирлашмаси маъмурияти томонидан бекор қилинди. Ҳозирги кунда беморларни бепул овқат билан таъминлаш учун қайта очиқ тендер ўтказилишига ҳужжатлар тайёрланмоқда.

Чирчиқ шаҳар тиббиёт бирлашмаси маъмурияти

http://t.me/antikorruz


Фаолият юритмаётган корхона танлов ғолиб бўлди

Олтиариқ тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли мактаблар учун қурилиш моллари сотиб олиш бўйича бошланғич қиймати 699,8 млн сўмлик танлов ўтказилди.

Танловда иккинчи иштирокчидан юқорироқ нарх (698,2 млн сўм) таклиф қилган «EXCELLENT FERGANA» МЧЖ ғолиб деб топилган.

Очиқ манбалардаги маълумотларга кўра, «EXCELLENT FERGANA» МЧЖнинг фаоллик ҳолати ҳозирда «фаолият кўрсатмаётган» деб қайд этилган.

Шунингдек, «EXCELLENT FERGANA» МЧЖ томонидан тақдим этилган солиқ қарзи йўқлиги ҳақидаги маълумотнома сохталаштирилган бўлиши мумкин.

🦅 ANTIKORRUPSIYA


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ижтимоий тармоқларда мана бу видео тарқалаётган экан. Ҳолат қачон ва қаерда бўлган бизга номаълум. Шу сабабли ушбу ҳолатга Ички ишлар вазирлиги расмий муносабат билдирса яхши бўлар эди.

Obuna bo'ling
🦅https://t.me/antikorruz

2.8k 0 31 11 27

Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Журналист Элёрбек Таджибаевдан "Ўзбекнефтгазинспециясига"
Мурожаат!

https://t.me/antikorruz


#бюджет2025

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига давлат бюджетидан 2025 йилда ажратилган маблағ миқдори:

✅ 753,8 млрд. сўм.

🦅 ANTIKORRUPSIYA


Mohi Ramazon shunday oyki bu oyda qilingan har bir ehsonga boshqa oylarda nisbatan 700 baravar koʻproq savob beriladigan oydir!

Bu oy bu kunlar gʻanimat InshaAlloh baholiqudrat hamma ulgurib qolsin!

Alloh barchalaringizni salomat qilsin!

Mana shu xabarni maksimal tarqataylik, InshaAlloh savobga sherik boʻlasiz♻️

Karta raqam.
Bobur Taniberdiyev

9860180109699454.

Umida Qodirova

9860090104684310

Musofirda yurgan aka ukalarimiz uchun:
2202208315110826

+79778671931
Butunov Nurmuhammad


Ҳиндистонда шундай нақл бор: «Одамни кимлигини билмоқчимисан? Унда унинг жиғига тегиб кўр. Одам - идиш. У нимага тўла бўлса ичидан шу нарса тўкилади.»

🦅 ANTIKORRUPSIYA


ИҚТИБОС

Деярли барча эркаклар синовларга дош бера олади, лекин агар Сиз одамнинг характерини ва аслида у ким эканлигини синаб кўрмоқчи бўлсангиз, унга кичкина бўлса ҳам амал бериб кўринг.
Авраам Линкольн - АҚШнинг 16-президенти

PS

Гап эгасини топади...

🦅 ANTIKORRUPSIYA


💲Халқ депутатлари Андижон вилояти кенгаши 2025 йил 11 феврал куни пул ажратиш ҳақидаги қарорни имзолади:

📍 вилоят туризм бошқармасига 1 млрд. сўм.

#Андижон

🦅 ANTIKORRUPSIYA




❗️Пўлат Бобожонов Ички ишлар вазири лавозимидан озод этилди

У 2017 йил сентябрдан буён Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири лавозимида ишлаётганди.

👉 https://t.me/antikorruz


❗️Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи лавозимини эгаллаб келган Азиз Анварович Тошпўлатов Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири лавозимига тайинланди.

👉 https://t.me/antikorruz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
❗️"Заправкада" навбатлар пулланмоқдами?!

Энергетика вазирлиги ушбу ҳолатга қандай чора кўради?

Айтишларича, ушбу "заправка" Янги Ўзбекистон боғини ёнида эканлиги айтилмоқда.

👉 https://t.me/antikorruz

4k 0 17 8 10
20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.