Antiateistik kanallarga javoblar | Non-theism 🇺🇦


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Din


Диний, айниқса исломий ривоятларни хорам қилиш маркази. Миянгизни диний ахлатладан ва захарланишдан тозалаш хизмати.
https://t.me/anti_ateis/2554

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Din
Statistika
Postlar filtri


TERAN MIND dan repost


Ateist blogi dan repost
Бу оламнинг отаси ким?

Бир мусулмон дўстимиз "коинотнинг атиги бир фоизи аниқланган, қолгани номаълум. Бу оламнинг ортида нимадир бўлиши шарт! Чунки оддий телефон ёки уйнинг ҳам ортида кимдир бор" дебди.

Ўша нимадир нега айнан Аллоҳ бўлиши керак? Келинг, аналогли саволга жавобан биз ҳам аналог келтирайлик.
Тасаввур қилинг, бир боланинг отаси номаълум. Лекин бизда 5000 та даъвогар бор. Бизда болакайнинг ДНК намунаси бор. Энди болакайнинг ҳақиқий отасини аниқлаш учун боланинг ДНК сини даъвогарларнинг ДНК си билан солиштириб кўриб кўрамиз. Қайси бирининг ДНК си мутлақ мос тушса ўша ҳақиқий ота бўлади. Лекин мос тушмаганини даъвогарлар сафидан олиб ташлаймиз. Навбат Аллоҳ исмли даъвогарга келди. Боланинг ДНК сида ер шарсимон шаклда, инсон тури бошқа турдан келиб чиққан, қуёш атрофида ер айланади, юлдузлар жуда улкан деб ёзилган. Аллоҳнинг ДНКсида ер текис, инсон тупроқдан яратилган, қуёш балчиққа ботади, ҳар тунда аршга сажда қилиб, шарқдан чиқади, юлдузлар осмон безаклари деб ёзилган. Аллоҳнинг ДНКси боланикига тўғри келмади. Демак боланинг отаси Аллоҳ эмас. Бу коинотни яратган Аллоҳ эмас. Балки боланинг отаси шу 5000 та даъвогардан ҳеч биридир? Балки отаси умуман йўқдир? бола азалдан мавжуд бўлиб келгандир? Балки боланинг отасининг ҳам ўз навбатида отаси бордир? Буни биз билмаймиз. Билганимиз шуки, боланинг днксига 5000 даъвогарнинг ҳеч бириники мос келмади. Ҳозирча боланинг отасига янги даъвогар ясагандан кўра уни номаълум, балки умуман йўқ бўлиши ҳам мумкин деб ҳисоблаб турганимиз мантиқдан бўлади.

👉 @ateist_blogi 👈


Fanatism level God

Shaxsga sig'inish, butlarga sig'inishni yo'qota olishmas ekan. Bir kuni butlarni sindirib tashlagan bir ulamoga o'lganidan keyin haykal qo'yishgan ekan...








The_Folktale.pdf
60.7Mb
Ушбу китоб дунёдаги энг қизиқ ва машҳур халқ эртаклари ҳақида бўлиб, муаллиф ушбу эртакларни (умуман инсон ҳаёлоти маҳсули бўлган ҳар қандай тасаввурий ҳикоялар, ривоятлар) мазмуни, мавзуси бўйича таснифлаб, ҳар бирини индекслаб чиққан. Шунга кўра китобга кирмаган ҳар қандай эртакни мана шу таснифга қараб қўшиш мумкин. Ушбу китоб адабиётшуносларга, антропологларга, тарихчиларга, диншуносларга қўл келиши мумкин. Шунингдек ҳар қандай мифологияга қизиқувчи ўқувчи учун ҳам фойдали бўлиши мумкин. Китобга кўз югуртириб инсоният яратган мифологияларнинг, инсон тасаввури тарихининг умумий манзарасини кўришингиз мумкин. Китоб ўтган асрнинг 46-йилида ёзилганига қарамай ҳозирги кунда ҳам аҳамиятли деб ўйлайман. Умуман, эҳтимол ушбу китобни ўқигач сизда бутун мифологияларни қамраб олган янги китоб ёзишга истак пайдо бўлар. Каналга тегишли жиҳати шундаки, уни ўқигач инсониятнинг диний ишончи қандай юзага келгани ҳақида баъзи мулоҳазаларга келишингиз мумкин деб ўйладим.


Қачонки сенинг юртингда олимлар, ўқитувчилар эмас, радикал диний уламолар обрў-эътиборга эга бўлса...

https://t.me/hujayrauz/2621


Od1lovsk1y_🦅 dan repost
​​​​1572-йил, 23-августдан 23-августга ўтар кечаси...

Париж шаҳрида авлиё Варфоломей байрами арафасида протестантларнинг диний мутаассибликлари, муқаддас нарсаларни топташларига чидай олмаган католиклар оломон бўлиб ёпирилиб протестантларни қирдилар.

Ушбу кечада 3 мингдан зиёд инсоннинг қони тўкилди. Диний конфликт фонида одамлар шундай разилликларга қўл урдиларки, хатто шунчаки суддаги ёки оддий рақибларини ҳам ўлдириб юборишди.

Исо ва Мариямнинг ҳайкалларини иконаларини синдириб ташлаган, руҳонийларни ўлдирган протестантлар касрига айбсиз бўлган бошқа протестантлар ҳам ўлдирилди.

Ушбу воқеадан руҳланган Франциянинг бошқа ерларида яшовчи католиклар ҳам ўз шаҳарларида бошқа протестантларни қирдилар.

Улар аёлларга ҳам болаларга ҳам шафқат қилмадилар.

Турли манбаларга таянсак умумий 30 мингга яқин одам ўлдирилди.

Ўша пайтда одамлар секуляризм ва толерантлик ҳақида тушунчага эга эмас эдилар.

🇺🇿 @sekulyarizm_Uz 🇺🇿


Креационистлар борса бўларкан


​​Дарвин ва эволуция

Ижтимоий тармоқларда Чарлз Дарвин ва эволуция ҳақидаги турли кишиларнинг билдирадиган фикрларини ўқир эканман, уларнинг аксарияти Дарвин ўзи ким, унинг биологиядаги хизмати нимадан иборат, нега эволуция Дарвин номи билан боғланган, эволуция ўзи нима деган жуда оддий саволларга ҳам жавоб топмаганликларини кўраман. Шу боис менда бир ғоя туғилди.

Бирор ойлардан кейин Ўзбекистонга қайтаман. Қайтганимдан кейин Дарвин ва эволуция ҳақида илмий-оммабоп тилда, биолог бўлмаганлар ҳам бемалол тушуна оладиган, Дарвин ким, унинг асосий иши нимадан иборат, эволуция ўзи нима, нега биологлар эволуцияга “ёпишиб” олишган каби жуда машҳур саволларга жавоб бўладиган маъруза тайёрламоқчиман. Ушбу маърузани ташкил этишдан мақсад шу мавзуда аниқ тушунчага эга бўлмаган-у, лекин қизиқадиган, диний эътиқоди сабаб эволуцияни нотўғри дейдиган, лекин унинг нега нотўғри эканлигини билмайдиган, умуман ушбу мавзуга қизиқадиганларга Дарвин ва эволуция ҳақида аслида илм-фандаги мавжуд маълумотларни етказиш ва тушунтириш, уларни қийнаган саволларга тўғридан-тўғри жавоб беришдан иборат.

Маърузани Ўзбекистон бўйлаб турли вилоятларда ташкил этишни кўзлаяпман. Маърузани ўша вилоятдаги кўпчилик сиғадиган, мултимедияли маъруза қилиш имконияти бўлган аудиториялари бор университетларда ташкиллашни ўйлаб турибман. Маъруза умумий ҳолда тахминан 3 соат давом этади. Бундан икки соати айнан маъруза ва бир соати мавзу юзасидан савол-жавобларга бағишланади. Маърузага қатнашишни пуллик қилиш ҳақида ўйлаяпман (пули қанча бўлишини ҳозирча ўйлаб кўрмадим, балки 50 ёки 100 минг сўм қилармиз). Талабаларга 50% чегирма бўлади. Пул сафар харажатлари, маъруза қиладиган жой ижараси кабиларни қоплаш учун йўналтирилади.

Нима дейсизлар, мен ўйлаган бу ғояни амалга оширса бўладими? Ўзи одамларга бу мавзуда билиш қизиқми? Aгар шундай маъруза ташкил этсам сиз пул сарфлаб бу маърузани эшитишга борган бўлармидингиз? Маърузага дўстларингизни таклиф қилган бўлармидингиз?

Aгар сизда ушбу ғояга қўшимча қандайдир таклифларингиз бўлса уни ҳам ёзсангиз хурсанд бўлар эдим. Aгар бу ғоя кўпчилик томонидан қўллаб-қувватланадиган бўлса, мен Ўзбекистонга қайтгунимгача маъруза учун тайёрланишни бошлардим. Изоҳларингизни кутиб қоламан, ҳар бир фикрингиз мен учун қизиқ.

© Бахтиёр Шералиев (@hujayrauz)


@kitob_dunyom


Od1lovsk1y_🦅 dan repost
Ўзбекистон жамияти дунёвийлик принципида ривожланиш йўлини танлаган

Бу шуни англатадики, ҳар ким ўз эътиқодига амал қилиш ёки қилмасликда мустақилдир. Ҳар бир шахс бошқаларнинг виждон ва эътиқод эркинлигига эга эканлигини тан олиши шарт.

Фуқаролар ўз ҳуқуқ ва эркинликларини амалга оширишда бошқа шахсларнинг, давлат ва жамиятнинг қонуний манфаатлари, ҳуқуқлари ва эркинликларига путур етказмасликлари зарур.

Кузатувлар кўрсатяптики, ахлоқий-диний нуқтаи назарларни ҳуқуқий муносабатлар предметига айлантиришга уриниш, миллий қадриятларимизга зид, инсонларнинг шахсий ҳуқуқларини топтовчи ва чекловчи ахборот ташвиқотлари олиб бориш ҳолатлари аниқланди.

Хусусан, диний мавзуда чиқишлар қиладиган ва шу соҳада фаолият юритадиган айрим шахслар томонидан аёлларнинг машина ҳайдашига субъектив баҳо бериш, уларнинг машғулот турини эркин танлаш ҳуқуқини чеклаш, айрим турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи корхоналар фаолиятини тўхтатиш, айрим жаҳон дурдоналари саналадиган санъат асарларини сотиш (фойдаланиш)ни чеклаш, бошқа диний қарашларга ишончсизлик уйғотиш, ҳеч қайси динга эътиқод қилмайдиганларга нисбатан нафрат уйғотиш, Ўзбекистондаги дунёвийлик принципига монанд қонунлар билан ўрнатилган қоидаларни шубҳа остига олиш ва бошқа шу кабиларни тарғиб қилиш ҳолатлари ҳам учрамоқда.

Айниқса, жамиятнинг муайян қатлами бошқаларнинг қарашлари, хатти-ҳаракатлари, турмуш-тарзига фақат битта ўлчам – ўзларининг ахлоқий-диний қарашлари мезони билан баҳо беришига тоқат қилиб бўлмайди.

Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг 12-моддасида ҳеч кимнинг шахсий ҳаётига ўзбошимчалик билан аралашиш мумкин эмаслиги аниқ белгилаб қўйилган.

Мазкур норма Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилигига тўлиқ имплементация қилинган. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 25-моддасида ҳар кимнинг эркинлик ва шахсий дахлсизлиги, 27-моддасида шахсий ҳаётига аралашишдан ҳимояланиш ҳуқуқи кафолатланган.

Албатта, аҳоли, айниқса ёшларни онгига Ўзбекистон жамиятининг бой тарихий-маънавий қадриятларини сингдириш мақсадга мувофиқ.

Адлия вазирлиги тарбия муҳимлигини таъкидлагани ҳолда, бу жараён инсон ҳуқуқлари бузилиши, айниқса, фуқароларнинг шахсий ҳаётига аралашиш ҳисобига амалга оширилишига йўл қўйиб бўлмаслигини қайд этади.

Биринчи навбатда, инсонлар хулқ-атворига ва юриш-туришига алоҳида шахсларнинг ахлоқий-диний қарашлари ёки ўлчовлари билан эмас, балки амалдаги қонунчилик талаблари нуқтаи назаридан баҳо берилиши лозим.

Яъни фуқаролар қонунларга риоя қилар экан, ўз ҳаёт тарзини эркин ва аралашувларсиз танлаши мумкиндир ва бу энг муҳим конституцион ҳуқуқлардан бири.

Ҳар қандай ҳолатда ҳам бошқа динга эътиқод қилувчи ёки ҳеч қандай динга эътиқод қилмайдиган фуқароларнинг ҳуқуқларини инобатга олиш, уларнинг эътиқодини ҳурмат қилиш Конституциявий бурч ҳисобланади.

Мамлакатимизда диний қарашларни мажбуран сингдиришга йўл қўйилмайди. Қатъий ва ўзгармас ушбу конституциявий тамойилдан ҳеч қачон воз кечилмайди. Шахсларга диний қарашларни мажбурий сингдиришга қаратилган ҳар қандай хатти-ҳаракат, тарғибот-ташвиқот жавобгарликни келтириб чиқаради.

Ўзбекистон халқи бундан 30 йил олдин ўзининг тараққиёт йўлини танлаб олган – у дунёвийликка асосланган инсонпарвар демократик ҳуқуқий давлат барпо этишни кўзлайди. Ушбу ҳақиқатни шубҳа остига олишга, мутаассиб ғояларни тарғибот қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ.

Ўзбекистон Республикаси
Адлия вазирлиги

🇺🇿 @sekulyarizm_Uz 🇺🇿
🇺🇿 @adliyangiliklari 🇺🇿


TERAN MIND dan repost
​​Азизлар!

Ушбу видеода Саудия Арабистони Армиясининг қўмондони Ислом динини тарк қилишини эътироф қилган ва бунинг сабабларини қисқача билдириб ўтган.

Албатта, ушбу эътирофни эшитиб, бу инсоннинг фикрлари ҳақида ўйлаб кўришингизни сўрайман.

Бугун бутун дунё Толибон ва ИШИД каби террор ташкилотлари қилаётган жиноятларни кузатиб бормоқда.

Ушбу террор ташкилотлар қилаётган жиноятларнинг барчаси Ислом дини, Аллоҳ номидан қилинмоқда ва уларнинг бундай ғайриинсоний ҳаракатларининг илдизи диний манбаларга таянади, террор ташкилотларининг бошида турган инсонларнинг ҳаммаси кучли диний таълимга эга, шариат тарафдори бўлган инсонлар ҳисобланади.

Саудия Арабистони каби Ислом мутлоқ ҳукмрон ўлкаларда эса бундай жиноятлар давлат миқёсида амалга оширилади, давлат ва диний арконларга зид бўлган ҳар қандай қараш эгалари таъқиб қилинади, алалоқибат йўқ қилинади. Ислом дини ҳеч қандай танқидни қабул қилмайди ва кечирмайди.

Маълум ҳудуддаги Исломий йўналишларнинг (мазҳаб) ичида энг кучлиси ҳатто бошқа исломий йўналишларни қабул қилмайди.

Ислом дини сабабли кофир ёки даҳрий тугул, араб арабни, мусулмон мусулмонни ўлдириши мумкин.




TERAN MIND dan repost










TERAN MIND dan repost

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.

112

obunachilar
Kanal statistikasi