Камбағаллик нима? Оддий тушунчани билмаган, фаросат ва савия етишмаётган мутасаддилар қарашлари ҳақида
Камбағаллик тўғрисида фармон эълон қилинди, энди калтафаҳмлик билан амалдорлар бир гектар лалми ери бор оилани камбағал эмас, дейишга тили бормас. Бир кишига зарурий эҳтиёжлар аслида нималардан иборат эканлигини фармонни қайта-қайта ўқиб энди англаб етишар.
Президент фармони билан камбағал оилаларга еттита имконият маъсулияти тамойиллари эълон қилинди. Шу фармонгача камбағаллар билан ишлаб келаётганлар бу тушунчаларни билмагани мени ҳайрон қолдирди. Билмагани дея бемалол айта оламан. Чунки, кечагина Самарқанд вилоятида тайёрлаган лавҳамиздан кейин вазиятни жойига чиқиб ўрганган маҳаллалари уюшмаси Самарқанд вилояти бошқармаси бошлиғи Шерали Йўлдошевнинг аёл билан суҳбатидан кейин шундай хулоса қилиш мумкин. Мутасаддилар 1 гектар сувсиз ери ва 10 та товуғи бўлган оилани яхши яшаяпти вазият аслида бошқача бўлган, деб чиқди.
Мутасаддилар бир кишига тиббий муолажа, таълим олиш қулайликлари, ижтимоий хизмат имконияти бўйича биронта савол берганлари йўқ. Яъни аёлга "Болаларингиз тиббий муолажа оладими, ўзингиз-чи?", каби оддий саволларни беришга 15 кишилик маҳалла делегациясида фаросат топилмади.
Костюм шим кийган ана шу амалдорлар шу ақл билан афсуски, Қуронбоевнинг уюшмасида ишлаб келишмоқда. Уюшма юқорисида ҳам бугун фармонда эълон қилинган 7 та тамойил бўйича камбағал оилага ёндошиш кераклиги ақлларига сиғмаганини билиш мумкин. Акс ҳолда қўл остидагиларига шундай қилишга рухсат берармиди?
Бугун фармонда эълон қилинган тамойиллар бугун ихтиро қилинган эмас. Замонавий дунёда бу тамойиллар йиллар давомида яшаб келмоқда. Бу принцплардан бехабар бўлган ҳокимият тизими вакиллари эса фармонга қараб иш тарзини ўзгартиришига ишониш қийин. Ахир бунинг учун уларда савия, салоҳият бўлиши керак. Бўлмагани учун ҳам қозони ҳафталаб гўшт кўрмайдиган, болаларига бир бурда нон бериш учун янтоқ чопиб кун ўтказаётганларни ҳам "булар камбағал" эмас деб билмоқда.
@anora_sodiq