Ватан манфаати четда қолиб, тўдалар олишувини кузатаётгандекмизКўпчилик жуда яхши эсласа керак. 90 йиллар бошида, яъни мустақилликнинг илк даврларида ўзидан мафия ясаб олиб, гуруҳларга тўпланишиб, давлатни ўзиники деб биладиган тоифалар кўпайган эди.
Ўша пайтда Биринчи Президент иродаси билан барчасининг фаолиятига нуқта қўйилганди.
Менимча ҳам давлатга дахл қила бошлайдиган гуруҳларни тўхтатиш учун сиёсий ирода керак.
Вақти келса Ватан манфаати учун энг яқинларингдан ҳам воз кеча олишинг керак.Ватан манфаати четда қолиб, гуруҳлар, тўдалар олишувини кузатаётгандекмиз.
Муаммо, қийинчилик, коррупция ботқоғидаги Ватанни биров қутқарай демайди. Юқоридаги шахслар ўз манфаати, чўнтаги ва курсисини омон қолдириш пайида.
Бир кун Ватан ҳақида роман ёзсам, шундай кириш сўз қиламан.
Бугунги воқеаларга бунинг алоқаси йўқ.
Ҳозирча баъзилар унутаёзган Ватан ҳақида шунчаки бир гўзал қўшиқ…
@anora_sodiq