Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Манзиллар...
Андижоннинг Боғишамол дам олиш маскани ҳудудида жойлашган ҳайвонот боғи 2019 йилда ташкил этилган. Умумий ер майдони эса 4,8 гектардан иборат.
Андижон ҳайвонот боғида дунёнинг турли ҳудудларидан келтирилган 500 га яқин турдаги ёввойи ҳайвонлар, сув жонзотлари мавжуд. Ташриф буюрувчилар учун эса қатор қулайлик яратилган.
Айни кунда ҳайвонот боғида қўнғир айиқ, Африканинг шер ва маймунлари, йўлбарс, Жанубий Америкадан келтирилган илон, Монголия отлари, Марказий Осиё бўрилари, шунингдек, чиябўри, тулки, кийик, туяқуш, бургут, лочин, қирғий сингари ёввойи ҳайвон ва қушлар, европа оққушлари, кўплаб турдаги балиқ, сув жонзотларини томоша қилиш мумкин.
Facebook | YouTube | Web-site
Instagram|Telegram