Бобуршуносликнинг ютуқ ва муаммолари муҳокама қилиндиАндижонда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 542 йиллигига бағишланган “Бобуршуносликнинг янги уфқлари: муаммо ва ечимлар” мавзусида халқаро илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди.
Вилоят ҳокимлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Бобур номидаги халқаро жамоат фонди ҳамкорлигида ташкил этилган анжуманда юртимиздаги ва хорижлик бобуршунос олимлар, ёзувчи ва шоирлар, кенг жамоатчилик вакиллари, ёшлар иштирок этди.
Тадбирда Туркия, Қозоғистон, Қирғизистон, Озарбайжон, Россия давлатларидан келган бобуршунос олимлар иштирок этиб, Бобур ҳаёти ижоди, унинг ижодий меросини ўрганиш ҳақида фикрлар билдирди.
Бобуршуносликнинг ютуқ ва муаммолари атрофлича муҳокама этилган, мазмунли ва самарали ўтган мазкур анжуман Бобур илмий-ижодий меросини ўрганиш, тадқиқ ҳамда тарғиб этиш борасидаги ишларни янада юқори босқичга кўтаришга хизмат қилди.
БатафсилFacebook | YouTube | Web-site
Instagram |
Telegram