😌😌😌😚😉😋😚
Андижон вилоятида туман (шаҳар) ҳокимларининг ўринбосарлари, ташкилий-кадрлар гуруҳи раҳбарлари ҳамда миллий кадрлар заҳирасига киритилган номзодлар учун ўқув-амалий семинар бўлиб ўтмоқда.
Шунингдек, бугунги жараёнларда маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш бўйича амалга ошириладиган устувор вазифалар, шунингдек, динийлик, дунёвийлик ва радикаллашув муаммоларининг ўзига хос жиҳатлари бўйича маърузалар қилинмоқда ва муҳокамалар ўтказилмоқда.
Иштирокчиларнинг билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида тадбирдан қатор маҳорат дарслари ўрин олган. Шунингдек, ўқув жараёни давомида маданий дастур намойиши бўлиб ўтди.
📱Facebook | 📺YouTube | Web-site
📱Instagram | 🕊Telegram | 🕊Lotin
Ҳоким ўринбосарлари, кадрлар раҳбарлари ва миллий кадрлар заҳираси учун ўқув-амалий семинар давом этмоқда
Андижон вилоятида туман (шаҳар) ҳокимларининг ўринбосарлари, ташкилий-кадрлар гуруҳи раҳбарлари ҳамда миллий кадрлар заҳирасига киритилган номзодлар учун ўқув-амалий семинар бўлиб ўтмоқда.
Куни кеча ўтказилган дарсларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2024 йил 18-20 ноябрь кунлари Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатдаги нутқларида ижро органлари раҳбарлари зиммасига юклатилган асосий вазифалар;
“Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида (Хусусан, “Сайхунобод, Уйчи, Ғиждувон, Зарбдор” тажрибаси);
Аҳолини расмий иш билан таъминлаш, даромад манбаига эга қилиш, иш ўринларини қонунийлаштириш ва уларни солиқ ҳисоботида тўғри акс эттириш ҳамда солиқ имтиёзларини қўллаш;
2025 йилда туманларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш дастурларини ишлаб чиқиш тўғрисида;
Маҳаллаларни ишсизлик, камбағаллик, миграция, жиноятчилик ва оилавий ажримдан ҳоли ҳудудга айлантиришда “Маҳалла еттилиги” олдида турган устивор вазифалар ҳақида маърузалар ва муҳокамалар бўлиб ўтди.
Шунингдек, бугунги жараёнларда маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш бўйича амалга ошириладиган устувор вазифалар, шунингдек, динийлик, дунёвийлик ва радикаллашув муаммоларининг ўзига хос жиҳатлари бўйича маърузалар қилинмоқда ва муҳокамалар ўтказилмоқда.
Бундан ташқари, хотин-қизлар учун яратилаётган шарт-шароитларни янада яхшилаш, гендер тенглигига эришиш бўйича чора-тадбирлар ижроси, аёллар ҳуқуқларини ишончли таъминлаш, хотин-қизлар ва болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш, оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларнинг ижтимоий мослашувига кўмаклашиш, улар учун муносиб меҳнат шароитларини таъминлаш;
Ҳудудларнинг иқтисодий салоҳиятини ошириш мақсадида туманнинг "драйвер" соҳаларини аниқлаш, йирик ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ва бу борадаги илғор хорижий тажрибаларни жорий этиш;
Ёшлар муаммоларини аниқлаш ва уларни ҳал этиш йўллари, ҳудудларда миграциядаги ёшлар билан ишлаш, ишсиз ёшларнинг бандлигини таъминлаш;
Ижтимоий хизматларни маҳалла даражасига тушириш хамда уларнинг камбағалликни қисқартиришдаги роли, шунингдек, ногиронлиги бўлган шахсларга қўлай муҳит яратиш чоралари;
Аҳолини уй-жой билан таъминлаш, шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, транспорт ва туризм инфратузилмасини ривожлантириш масалалари;
Аҳолига хизмат кўрсатишда коррупция ҳолатларининг олдини олиш, давлат органлари ва ташкилотларида коррупцияга қарши курашишнинг замонавий механизмларини жорий этиш мавзуларида ўқув-амалий жараёнлар бўлиб ўтмоқда.