Таълим тизимида фаолият юритаётган бир гуруҳ устозлар тақдирланди
••••••••••••••••••••••
1 октябрь “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан Андижондаги таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатаётган ходимлардан бир гуруҳига давлат мукофотлари ва кўкрак нишонлари топширилди.
Президентимиз фармонига асосан мамлакатимизда таълим-тарбия тизимини ривожлантириш, соҳада ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш, ўқув жараёнига миллий ва илғор хорижий тажрибалар, инновацион педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш борасидаги муносиб ҳиссаси, ўқувчиларга илм-фан асослари ва замонавий касб-ҳунарларни ўргатиш, уларнинг интеллектуал ва маънавий салоҳиятини юксалтириш, ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун бир гуруҳ байрам эгалари давлат мукофотлари орден ва медаллар билан мукофотланди.
Мукофотлар вилоятимиз раҳбари Шуҳратбек Абдураҳмонов томонидан эгаларига топширилди.
Саҳифа: @andpress