Андижон вилояти судида меҳнат қонунчилиги нормаларини суд амалиётида қўллаш, меҳнат низоларига сабаб бўлаётган ҳолатларнинг олдини олиш масалалари юзасидан семинар ташкил этилди.
Тадбирда Андижон вилояти ИИБ маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати, юридик таъминлаш гуруҳи, бошқа бир қатор соҳавий хизматлар ходимлари иштирок этишди.
Семинарда вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси Акмал Алижонов ҳамда фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро суди судьяси Шерзод Араббоев кун тартибидаги мавзу юзасидан маълумотларни тақдим этди.
Жумладан, кейинги пайтларда фуқаролик ишлари бўйича судларда меҳнат низолари билан боғлиқ ишлар салмоғи ортиб бораётир. Биргина 2024 йилнинг ўзида фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро суди томонидан бевосита ишга тиклаш билан боғлиқ 115 та, иш ҳақи ундиришга доир 45 та, ишга қабул қилишни ғайриқонуний равишда рад этганлик ҳолати юзасидан 1 та ҳамда бошқа меҳнат низоларига оид 29 та фуқаролик иши кўриб чиқилган. Мазкур низоларнинг 84 таси қаноатлантирилиб, даъвогарларга иш ҳақи учун 3 миллиард 322 миллион сўмдан зиёд маблағлар ундириб берилган. Шунингдек, меҳнат шартномасининг бекор қилиниши ортидан ходимнинг маънавий зарар ундириш билан билан боғлиқ талаблари бўйича 282 миллион сўмлик маблағлар ундириш юзасидан қарорлар қабул қилинган.
Семинарда меҳнат низолари келиб чиқишига сабаб бўлаётган ҳолатлар хусусида сўз юритилди. Айни турдаги даъволар бўйича судларга мурожаат этиш муддатлари, меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг асосий усуллари, бу борадаги қонунчилик нормаларини тўғри қўллаш каби масалалар юзасидан фикр алмашилди ҳамда иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоб берилди.
Сайт I Telegram