Андижон вилояти маъмурий судлари томонидан 2024 йилда кўриб чиқилган оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган ишлар юзасидан ахборот
Андижон туманлараро маъмурий суди томонидан 2024 йилда оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган 814 та иш кўриб тамомланди. Бунинг натижасида 310 та фуқаро ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари тикланди.
Ҳисобот даврида маъмурий органларнинг ва фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, улар мансабдор шахсларининг қарорлари устидан шикоят қилиш тўғрисидаги 494 та иш кўриб чиқилди. Хусусан, ҳоким қарорларини ҳақиқий эмас деб топиш билан боғлиқ кўриб тамомланган ишлар сони 299 тани ташкил қилиб, шундан жисмоний ва юридик шахсларнинг 122 та аризаси қаноатлантирилган. Шунингдек, солиқ органлари қарорларини ҳақиқий эмас деб топиш билан боғлиқ кўриб тамомланган ишлар сони 104 тани ташкил қилиб, шундан тадбиркорлик субъектларининг 76 та аризаси қаноатлантирилган.
Андижон вилояти маъмурий суди томонидан апелляция тартибида 163 та иш кўриб чиқилиб, биринчи инстанция судининг 25 та суд ҳужжати бекор қилинди. Кассация тартибида 42 та иш кўриб чиқилиб, биринчи инстанция судининг 11 та суд ҳужжати бекор қилинди. Шунингдек, тафтиш тартибида 83 та иш кўриб чиқилди. Натижада қуйи инстанция судлари томонидан чиқарилган 9 та суд ҳужжати бекор қилинди.
Сайт I Telegram