Зафаржон Омонов – “Ибратли судья” мукофоти соҳиби
Бугун Судьялар олий кенгаши томонидан фаолиятида алоҳида ўрнак ва намуна кўрсатиб келаётган, юқори рейтинг кўрсаткичларига эга бўлган 18 нафар судьяга “Ибратли судья” мукофоти тантанали равишда топширилди. Тақдирланганлар орасида жиноят ишлари бўйича Андижон тумани судининг раиси Омонов Зафаржон Рахмоналиевич ҳам бор.
Маросимда сўз олганлар давлат раҳбарининг 2020 йил 7 декабрдаги «Судьяларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш ҳамда суд тизимида коррупциянинг олдини олиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига кўра таъсис этилган мазкур мукофот тизимда очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, шунингдек одил судловни амалга оширишдаги намунали фаолият кўрсатаётган судьялар меҳнатини эътироф этишда муҳим омил бўлаётганини таъкидладилар.
Тадбирда бир гуруҳ фаол судьяларнинг ота-оналарига ҳам Судьялар олий кенгашининг ташаккурномалари топширилди.
Сайт I Telegram