Ҳазрат Навоий ҳикматларидан:
Не қушким баланд ўлса парвоз анга,
Ҳалок истамас новакандоз анга.
(Агар қушнинг парвози баланд бўлса, ҳар қандай овчининг ўқлари унгача етиб боролмайди. Шунинг учун овчи бундай ўйдан воз кечиб қўя қолади).
Агарчи эрур мушак отмоқ иши,
Булут момуғин ўртай олмас киши.
(Мушак отувчининг иши ўт ёқиб, уни осмонга чиқаришдан иборат. Шунга қарамасдан у баландда – осмонда бўлган булут прачаларини ёндиришнинг уддасидан чиқа олмайди).
Тутайким, бийик тоққа чиқсун паланг,
Тўлун ойға секриб етургайму чанг?
(Қоплон баланд тоғларнинг энг тепа қисмларида ҳам юра олади. Шунга қарамай унинг тўлин ойга чанг солиш имкони борми? Йўқ, бу имкон унда мавжуд эмас!).
Баланд айлабон ҳиммат ул бениёз,
Ки, ҳар неча ҳиммат бийик, меҳнат оз.
(Тўлин ой баландда бўлганлиги учун ҳам ҳимоя ва асраб-авайлашга муҳтож эмас, зеро, ҳиммати буюк бўлганларнинг машаққатлари оз бўлади).
https://t.me/andijon_tongi_gazetasi