Andijon tongi


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Андижон туман ҳокимлиги нашри
Официальный сайт
https://andijontongi.uz
Телефон: офис (74) 373-14-14
мобиль: (91) 605-69-41

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


#кун_тарихи

Бугун 11 март ҳафтанинг сешанба куни. Ушбу кунда рўй берган муҳим воқеалар билан танишинг:

#байрамлар
🌏Бутунжаҳон мусулмон маданияти ва киноси куни.
🇺🇸АҚШ, 🇨🇦Канада – CОВИД-19 куни.
🇹🇯Тожикистон – Матбуот куни.
🇷🇺Россия – Гиёҳванд моддаларни назорат қилиш органлари куни.
🇦🇺Австралия – Меҳнат куни.

#муҳим_воқеалар

🔹1702 – Биринчи инглиз тилидаги кунлик газета “The Dailu Courant” чоп этилди.
🔹1912 – Тожик тилидаги биринчи газета – “Бухорои шариф” чоп этилди.
🔹1941 – Наманган вилояти ташкил этилди.
🔹2020 – Халқаро Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти коронавирус пандемия деган хулосага келди.
🔹2020 – Ўзбекистон Республикасининг “Олий даражали “Дўстлик” орденини тасис этиш тўғрисида”ги қонуни қабул қилинди.

#таваллудлар

🔹1884 – Умар Сайфиддин – турк ҳикоячилигининг мумтоз вакили.
🔹1941 – Дилдорбек Раҳмонов – Қирғизистон жамоат арбоби, Ўш академик ўзбек мусиқали драма театрининг артисти, журналист ва шоир.
🔹1952 – Дуглас Ноэл Адамс – инглиз ёзувчиси.
🔹1954 – Назар Шукур – шоир, таржимон.
🔹1963 – Мардон Мавлонов – эстрада хонандаси, Ўзбекистон ва Тожикистон халқ артисти.

https://t.me/andijon_tongi_gazetasi


#кайфият

Энг чиройли амал - кечиришдир...
Энг яхши ҳимоя - табассум.
Энг зўр куч - ишонч.
Энг яхши совға эса - муҳаббатдир...

Кимдир дилингизни оғритган бўлса, кечиринг, зеро энг яхши жазо кечиримли бўлишдир...

Хайрли кун, яхшилар!!!


https://t.me/andijon_tongi_gazetasi


Ассалому алейкум!
Хайрли тонг!

Бошлаган янги кунингиз меҳр- муҳаббатга ва муваффақиятга ту́ла кун бу́лсин.

      Бугун  сешанба
      11 март, 2025 й.
      11 Рамазон, 1446 й.

Яхши кайфият доимо ҳамроҳингиз бўлсин!

https://t.me/andijon_tongi_gazetasi


#рамазон_фазилати

РЎЗАДОР ЁЛҒОНЧИ БЎЛМАЙДИ!

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким ёлғон гапиришни ва унга амал қилишни қўймаса, унинг таоми ва шаробини тарк қилишига Аллоҳнинг эҳтиёжи йўқ", дедилар.

✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли.

https://t.me/andijon_tongi_gazetasi


⏱ Бугун 11-март Рамазоннинг Ўнбиринчи куни

🌙Саҳарлик вақтлари барча вилоятлар учун.

Аллоҳ барча биродару муслималаримизга бир ой мобайнида Рўзани тўлиқ тутиб олишларини насиб қилсин🤲

Яқинларга улашинг👇

https://t.me/andijon_tongi_gazetasi




#ифтор_яқин

ТАРОЗИДА ЎЛЧАНМАЙДИГАН 3 АМАЛ

Ушбу 3 амалнинг савоби чексизлигидан Қиёмат куни тарозига қўйилмайди:

1. Инсонларни афв этиш.
Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: "Ким афв этиб ислоҳ қилса, унинг ажри Аллоҳнинг зиммасидадир" (Шўро сураси, 40-оят).

2. Сабр.
Аллоҳ таоло марҳамат қилади: "Албатта, сабр қилгувчиларга ажрлари ҳисобсиз, тўлиқ берилур" (Зумар сураси, 10-оят).

3. Рўза.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: "Аллоҳ таоло ҳадиси қудсийда бундай деган: "Одам боласининг қилган ҳамма амали ўзига, фақат рўза Менга. Унинг савобини Ўзим бераман" (Имом Бухорий ривояти).

Қиёмат кунида: "Савоби Аллоҳнинг зиммасида қолганлар қанисизлар?", деб жар солинади. Шунда рўза тутганлар, сабр қилганлар ва одамларни афв этганлар савобларини олиш учун келадилар. Шундай экан, рўза тутинг, сабр қилинг ва одамларни афв этинг.

https://t.me/andijon_tongi_gazetasi


⏱10-март ифторлик вақти барча вилоятлар учун

☪️Ифторлик (оғиз очиш) дуоси
Аллоҳумма лака сумту ва бика ааманту ва ъалайка таваккалту ва ъалаа ризқика афторту, фағфирли зунубий йаа Ғоффару маа қоддамту ва маа аххорту.

❗️Яқинларга улашинг ифторликка кеч қолишмасин👇

https://t.me/andijon_tongi_gazetasi


#Хотин_қизлар_ҳуқуқи

⚡️Қонунчиликка кўра, тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизлар ўзларига етказилган маънавий ва моддий зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги даъво ариза билан судга мурожаат қилганда, давлат божини тўлашдан озод қилинади.

https://t.me/andijon_tongi_gazetasi


Бугун - 10 март куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 10 март куни, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2-7, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.

https://t.me/andijon_tongi_gazetasi


#кун_тарихи

Бугун 10 март ҳафтанинг душанба куни. Ушбу кунда рўй берган муҳим воқеалар билан танишинг:

#байрамлар

🇺🇳Халқаро аёл судьялар куни.
🇦🇿Озарбайжон – Миллий театр куни.
🇷🇺Россия – Геодезия ва картография ходимлари куни‌‌.

#муҳим_воқеалар

🔹1806 – Москва Кремл музейи ташкил қилинди.
🔹1862 – АҚШ да биринчи бор қоғоз пуллар чиқарилди.
🔹1905 – “Челси” футбол клуби ташкил топди.
🔹1992 – Ўзбекистон ва Бельгия давлатлари ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилди.
🔹2015 – Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф 62 ёшида вафот этди.

#таваллудлар

🔹1910 – Виктор Решетов – тилшунос-туркийшунос олим, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби.
🔹1936 – Тўти Юсупова – актриса, Ўзбекистон халқ артисти.
🔹1954 – Тамара Дошумова – хонанда, Қорақалпоғистон, Ўзбекистон ва Татаристон халқ артисти.
🔹1968 – Зоир Мирзаев – Тошкент вилояти ҳокими.
🔹1984 – Оливия Уайлд – америкалик актриса.

https://t.me/andijon_tongi_gazetasi


#рамазон_фазилати

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Саҳарликни ейиш баракадир, уни бир қултум сув ичиб бўлса ҳам тарк қилманглар. Чунки, Аллоҳ ва Унинг фаришталари саҳарлик қилувчиларга салавот айтади", дедилар.

Имом Аҳмад ривояти.

Саҳарликка турганларга омонлик бўлсин.

https://t.me/andijon_tongi_gazetasi


⏱Бугун 10-март Рамазоннинг Ўнинчи куни

🌙Саҳарлик вақтлари барча вилоятлар учун.

Аллоҳ барча биродару муслималаримизга бир ой мобайнида Рўзани тўлиқ тутиб олишларини насиб қилсин🤲

Яқинларга улашинг👇

https://t.me/andijon_tongi_gazetasi




⏱9-март ифторлик вақти барча вилоятлар учун

☪️Ифторлик (оғиз очиш) дуоси
Аллоҳумма лака сумту ва бика ааманту ва ъалайка таваккалту ва ъалаа ризқика афторту, фағфирли зунубий йаа Ғоффару маа қоддамту ва маа аххорту.

❗️Яқинларга улашинг ифторликка кеч қолишмасин👇

https://t.me/andijon_tongi_gazetasi


Буни биласизми?: Рамазон ойи 2041 йилга келибгина ёз ойларига тўғри келади

Кейинги йилларда Рамазон ойининг бошланиши фақат қиш ва баҳор фаслларига тўғри келади. Чунки ҳижрий-қамарий тақвим бўйича Рамазон йили 10-12 кун олдинга силжиб боради. Кейинги йилларда у январь, декабрь ва ундан кейин кузги ойлар томон силжийди.

Шу тарзда, Рамазон кейинги 15 йил давомида фақат қиш ва баҳор ойларига тўғри келади. 2041 йилдан бошлаб эса яна ёз ойларига яқинлаша бошлайди.

https://t.me/andijon_tongi_gazetasi


💰 Тежамаслик керак бўлган нарсалар

Тежамкорлик муҳим хислат, лекин соғлиғингизни, ҳаёт сифатини ва келажакдаги муваффақиятингизни сақлаб қолишни истасангиз, баъзи нарсалардан тежаб бўлмайди. Баъзан арзон нарсалар анча қимматга тушади.

➡️ Саломатлик - тиббий кўриклар, сифатли дори-дармонлар, стоматология - буларнинг барчаси харажат эмас, балки узоқ ва қониқарли ҳаётга сармоядир.

➡️ Таълим - Қанчалик кўп билсангиз, кўп пул топиш эҳтимоли кўпаяди. Китоблар, курслар ва тренинглар янги имкониятлар эшигини очади.

➡️ Иш учун асбоблар - Бу ноутбук, махсус жиҳозлар ёки яхши интернет бўладими, сифатли иш асбоблари маҳсулдорлигингизни оширади.

➡️ Хавфсизлик - Яхши эшик, суғурта, сигнал - хотиржамлик тежалган пулдан қимматроқдир.

➡️ Пойабзал ва матрас - Сиз ҳаётингизнинг кўп қисмини оёқларингизда ва ухлашда ўтказасиз. Қулай пойабзал ва сифатли матрас саломатлик гаровидир.

Албатта тежамкор бўлинг, лекин ўз зарарингизга эмас!

https://t.me/andijon_tongi_gazetasi


❗️Эртага, 10-март (душанба) куни:

✅ 5 кунликлар учун дам олиш куни;

❌ 6 кунликлар учун иш куни;

✅️
боғчаларнинг деярли ҳаммасида дам олиш куни (балки 6 кунлик айрим хусусий боғчалар ишлаши мумкин, буни боғчадан аниқлаштириш керак);

❌ Мактабларда одатий ўқиш куни;

✅❌олийгоҳларнинг баъзиларида дам олиш куни, баъзиларида ўқиш куни. Буни ўқиш жойидан аниқлаштириш керак

https://t.me/andijon_tongi_gazetasi


Ўлимдан олдин!

40 ёшида ошқозон саратони билан касалланган халқаро миқёсда таниқли дизайнер ва ёзувчи Крисда Родригес вафот этишидан олдин шундай ёзган эди:

1. Гаражимда дунёдаги энг қиммат машина бор эди, лекин энди ногиронлар аравачасида ҳаракатланишимга тўғри келмоқда.

2. Уйимда ҳар хил брендли пойабзал ва қимматбаҳо буюмлар сотилади, аммо ҳозир менинг танам касалхона томонидан тақдим этилган кичик матога ўралган.

3. Банкда кўп пулим бор, лекин ҳозир бу маблағдан ҳеч қандай фойда йўқ.

4. Менинг уйим қасрга ўхшайди, ҳозир эса касалхонада оддийгина каравотда ётибман.

5. Беш юлдузли меҳмонхонадан беш юлдузли меҳмонхонага ўтар эдим, аммо ҳозир касалхонадаги бир лабораториядан иккинчисига ўтмоқдаман.

6. Мен юзлаб одамларга дастхат берар эдим, аммо бу сафар тиббий ҳужжатларга имзо чекмоқдаман.

7. Сочларимни етти нафар сартарош тартибга келтирар эди, энди эса бошимда битта ҳам соч йўқ.

8. Хусусий самолётимда исталган жойга уча олар эдим, аммо ҳозир касалхона дарвозасига бориш учун икки йўлак керак.

9. Гарчи озиқ-овқат жуда кўп бўлсада, лекин ҳозир менинг диетам кунига икки таблетка ва кечқурун бир неча томчи шўр сувдир.

Бу уй, бу машина, бу самолёт, бу мебель, бу банк, жуда кўп обрў ва шон-шараф, уларнинг ҳеч бири менга мос келмайди. Буларнинг ҳеч бири мени тинчлантирмайди.

"Ўлимдан бошқа ҳақиқий нарса йўқ.

https://t.me/andijon_tongi_gazetasi


#кун_тарихи

Бугун 9 март ҳафтанинг якшанба куни. Ушбу кунда рўй берган муҳим воқеалар билан танишинг:

#байрамлар

🌏Халқаро дижейлар куни.
🇱🇧Ливан – Ўқитувчилар куни.

#муҳим_воқеалар

🔹1822 – Чарлз Грем сунъий тишлар учун патент олди.
🔹1918 – Россия пойтахти Санкт-Петербургдан Москвага кўчирилди.
🔹1959 – Ню Ёркда Барби қўғирчоғи намойиш қилинди.
🔹1964 – биринчи “Форд Мустанг” – “Понй Кар” кичик спорт автомобильлари синфининг асосчиси конвеердан чиқди.

#таваллудлар

🔹1454 – Америго Веспуччи – флоренсиялик денгизчи. Америкага номи берилган.
🔹1814 – Тарас Шевченко – украин ва рус шоири, рассом.
🔹1934 – Юрий Гагарин – рус учувчиси ва фазогири, коинотга учган илк космонавт.
🔹1958 – Лола Муротова – Ўзбекистон қаҳрамони, атоқли ўзбек фермери, Қишлоқ хўжалиги илмининг таниқли намояндаси ва жамоат арбоби.
🔹1985 – Отабек Ҳасанов – ўзбек сиёсатчиси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директори биринчи ўринбосари.

https://t.me/andijon_tongi_gazetasi

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.