Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Навоий_584
9 февраль – Алишер Навоий таваллуд топган кун
Инсоний ишқ-муҳаббатни, меҳру вафо, иффат, шарму ҳаё ва назокатни ёниб, ҳассослик билан куйлаган Навоийнинг гўзал асарларини ўқиганда буюк ва олижаноб қалб садоларини сезиб турамиз. Бу юрак туғёнлари, мана, орадан беш ярим аср ўтса ҳамки, миллионлаб одамларни ҳаяжонга солиб келмоқда…
Буюк мутафаккир ва шоир, ўз даврининг маданияти ва адабиёти тараққиётига муносиб ҳисса қўшган Алишер Навоий ижоди бугунги кунга қадар катта қизиқиш ва иштиёқ билан ўрганиб келинмоқда.
https://t.me/andijon_tongi_gazetasi

Ё рабки, иноятингни ёр айла манга,
Йўқлуққа ҳидоятингни бор айла манга,
Ҳар каҳфи кифоятингни дор айла манга,
Ҳар дурри иноятинг нисор айла манга.
https://t.me/andijon_tongi_gazetasi