Giorgio Armani компаниясида фақат бўйи баланд ва келишган йигитлар ишлайди, дейишганди 2005-йил. Ўша мезонларга жавоб бермасамда, юқоридаги йилда шу компанияга ишга кирганман.
Брендларда ташаббускорлик ва мақсади борлиги қадрланади. Қолаверса, тўлачадан келган йигит ва қизлар ҳам мен билан ишларди. Дунёнинг турли бурчакларидан келган эдилар. 10/10 киши шу соҳада давом этиб, компаниянинг ўзида катта лавозимга эга бўлди ё конкурент брендда катта одам бўлди.
Бошидан тўғри одамлар танланганди, яъни соҳада ўсмоқчи бўлганлар. Ҳозирги ёшлар ўзи қайси соҳада юксалмоқчилигини аниқ билмайди, лекин бу доим бўлган. 2005-йилда ҳам бўлган, ҳозир ҳам бор. Аниқ мақсади йўқ одам билан ишлаш узоққа бормайди. Билингки, ўз юртингизда бирон нимага эришолмадингизми, демак чет элда ҳам шу нарса давом этади.
Бир кунда бой бўлиб кетиш мумкин, фақат куни келганда. Унгача меҳнат қилиш ўта муҳим. Биздаги ёшлар иш йўқотишдан қўрқмайди, чунки тўйни ота-она пулига қилинади, ўқиш ҳам ўша пулга битади, ишламаса ҳам кармон пулини онаси беради… Бу йигит улғайганида жамиятга қанақа фойда келтиролишини топиш қийин эмас. Нега 168-моддалар кўп? Тез ва осон бойишни истайдиганлар кам эмасде. Фирибгарларнинг ҳам орасида ишини пуҳта қиладигани бой бўлади. Бошқалари эса қамалиб кетади. Ишхонада ҳам шунга ўҳшаш: ташаббускор ва меҳнаткаш одам кам бўлганини кўрмадим.
@alisher_rustamov