Кийим бизнеси соҳасида чамаси 11 ёшимдан бери юраман. Бу йўналишга кирмоқчи бўлган тадбиркларга маслаҳатим:
1) Дидингиз бўлмаса, бир кун келиб банкрот бўласиз. Аммо бошида ҳамма каби бир ҳилда маҳсулот олиб келганингиз учун зўр савдо бўлади. Кейинги йил “догоняющий” ўрнига “начинающийдан" чиқасиз. Яна бир йилдан сўнг “Равный” бўласиз. 3 йил ўтди. Ўрганиш давридаги бадал бор. Остатка, деб аталади. Кўзингиз қиймайди унда воз кечишга. Ётади дўконда… Йилдан-йилга ошиб бораверади. Сиз уни йил мобайнида нольга яқин тозалишни мақсад қилишингиз керак, зарари бўлади. Кийим бизнес муваффақияти пул билан эмас, стокда нима ётгани билан ўлчанади
2) Йўналиш танлаш. Ассортимент қанча тор, лекин чуқур бўлса, сиз шунча муваффақиятлироқ бўлишингиз эҳтимоли ошади. Масалан, курткачи бўлинг. Ассортимент матрицаси икки турда бўлади: кенглик ёки чуқурлик. Иккинчисида устунлик бор. Биринчисида риск кўп
3) Мижозлар билан ишлашда биринчи кунданоқ хариди мунтазам бўлиши учун инструментлар яратинг. CRM-miarem бир тийн, чунки сиз у ерга маълумот киргазаверасиз, лекин ҳеч қачон алоқада бўлмайсиз ўшатдаги харидорлар билан. Китоб тутинг, кўнгилга яқин мижозларнинг маълумоти ўша ерда бўлсин. “Химия” яхши бўлган бўлса, шу мижозлар билан телефонлашиб туринг. Менимча, 80% муваффақият шу ишга боғлиқ. Масалан, менга ҳашамдор дўконлардан қўнғироқ қилишади. Ўзимда эҳтиёж бўлмаса, бирон танишга рекомендация қиламан эсимга тушиб.
Фотода кийим соҳасини ағдар-тўнтар қиламиз, дегандик шекили… қанотларни ёйволиб а:)
Ҳозирда Respect Business кийим тормоғининг бошқарув ҳамкоримиз. Аввал Kingsman-да эдик. Ундан ҳам аввал Lonsdale London. Armani, Jimmy Choo, Alfred Dunhill. Ҳар бир брендни кейс қилса бўлади. 19-йил аввалги фикрларим билан ҳозиргиларини солиштирганимда қанчалик ёш бўлганимни англайману, бироқ ўша йўлни босиш зарурлигини ҳам тушунаман. Ҳуллас, кийимчиларга рақобатда қолиб кетмаслик учун яхши-яхши ечимларим бор. Мияни жойига қўйиб, менга бериладиган гонорар, эвазига олинадиган нарсаларнинг қадри, 10 йиллаб бизнесингизга ҳизмат қилишини ўйланг. Шунда тушунасизки, бу яхши сармоя бўлганини.
@alisher_rustamov