Зафар dan repost
ПИЁЗНИ ЭКИШ МУДДАТЛАРИ
Пиёз уч муддатда – эрта баҳорги, ёзги-кузги ва тўқсонбости қилиб экилади. Баҳорги муддатда пиёз уруғи жанубий вилоятларда 5-25 январь, марказий минтақада жойлашган вилоятларда 20 февраль-10 март, шимолий минтақаларда 5-25 март, тўқсонбости муддатда марказий минтақада жойлашган вилоятларда 15 ноябрь-15 декабрь ва шимолий минтақаларда 1 ноябрь-1 декабрда, ёзги-кузги муддатда шимолий минтақаларда 15 август-1 сентябрь, бошқа вилоятларда 15 август-10 сентябрда экилади.
Пиёз уруғи 10 сотих майдонга баҳорги муддатда 1,2-1,5 кг, ёзги-кузги ва тўқсонбости муддатда 2 кг. гача сарфланади.
Ернинг нишабига қараб қатор ораларини 70-90 см. дан олиб тўрт қаторли усулда экилади. Уруғлар ерга 1,5-2 см чуқурликка кўмилади. Уруғлар сепилгандан кейин хаскаш билан тупроққа аралаштирилади.
Пиёзни баҳорда экиш учун жўяклар кузда олиб қўйилади. Ёзги-кузги ва тўқсонбости муддатларда пиёз ўртаги, ёзги сабзавот, картошка ҳамда ғалладан кейин экилади