АГРОМАРКАЗ ЯЙПАН


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Фаргона вилояти Яйпан шахридаги
АГРОМАРКАЗ дукони расмий канали.
Дуконимизда сиз:🌱 Олий навли уруглар,
🌱Сифатли препаратлар,
🌱Дори пуркагичлар
🌱Аграном маслахати олиш мумкин.
Саволлар учун ⬇️
@abduaziz_akramov
Tel:
+998-91-1450042
+998-99-4377356

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Президент уруғчилик соҳасини танқид қилди

Бугун Президент қишлоқ хўжалиги соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантиришга оид тақдимот билан танишув чоғида уруғчилик соҳасидаги ишлар кўнгилдагидек эмаслигини танқид қилди.

Қишлоқ хўжалиги бўйича 14 та илмий институт, 55 та уруғчилик хўжалиги бўлгани билан, янги нав ва агротехнология масаласида оқсоқлик борлигига тўхталиб, деҳқонлар маҳаллий уруғдан манфаат кўрмагани учун чет элникини экаётганини таъкидлади.

Шу боис Юқори Чирчиқ туманидаги Агрохизматлар марказида Хитой тажрибаси асосида уруғчилик ва кўчатчиликни йўлга қўйиш режалаштирилмоқда. Бунинг учун 200 миллион доллар сармоя киритилиб, ғўза, буғдой, шоли, макка, узум ва мева навлари кўпайтирилади. Уруғ олишдан бошлаб, уни замонавий техника ва дронлар ёрдамида экиш, дорилаш, йиғиш ва қайта ишлаш бўйича намунавий ҳудуд ташкил қилинади.

🔗Манба: Klaster.uz

📺
Youtube 🕊 Telegram 📱 Facebook 📱 Instagram


EFFECT.UZ | Расмий канал dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Энди томорқани қаровсиз қолдириб бўлмайди. Акс ҳолда…

Президент Шавкат Мирзиёевнинг «Томорқа ер эгалари ва деҳқон хўжаликлари фаолиятида замонавий ташкилий тизимни жорий қилиш ва молиявий қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги янги имзолаган фармонида аҳолининг ердан унумдор фойдаланишига қаратилган бир қатор янгиликлар мавжуд.

Хусусан, эндиликда аҳоли томорқаси ва ижарага берилган ер майдонларидан самарали фойдаланиш бўйича ҳоким ёрдамчиси ҳар чоракда ўрганиш олиб боради.

Ўрганиш давомида хонадондаги томорқа ва ижара ерларида экин экилмаган ва қаровсиз қолдирилган бўлса қуйидаги чоралар қўлланилади.

1. Имтиёзли кредитлар ажратилмайди.

2. Ижтимоий ҳимоя ягона реестрига киритилган фуқаролар учун ёрдамлар (моддий ёрдам ёки бола пули каби) тўхтатилади.

3. Ер солиғи уч карра юқори миқдорда ҳисобланади.

Айнан фармоннинг моҳиятларини аҳолига кенгроқ тушунтириш мақсадида
EFFECT.UZ мухбири Асомиддин Нурманов Фермерлар кенгаши юридик бўлими бошлиғи Соҳибжон Хотамов ва Кенгаш бош ҳуқуқшуноси Чорихон Қодиров билан суҳбатлашди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#ДИҚҚАТ
❗️Баҳорда Ўзбекистон об-ҳавоси қандай бўлади? 🌧☀️

Ўзбекистонда асосий ёғингарчиликлар баҳорда кузатилса-да, 2025 йил кўкламида ёғин кутилмалари у қадар катта эмас. Бу эса айни суғориш даврида сув билан боғлиқ вазият мураккаб бўлишини англатади. Иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов ни баҳор ойлари об-ҳавоси бўйича шарҳи.

TELEGRAM_YULDUZLARI- КАТТАЛАР УЧУН, ОБУНА БЎЛИНГ


Ассалому алейкум.

27.02.2025 кунига Агромарказимиздаги минерал ўгитлар нарҳлари:

Селитра Навоий. -

Селитра Фаргона. 150000

Карбамид Фаргона -210000

Чирчик карбамид. -

Олмалиқ Аммафос. 375000

Казок аммафос

Суперфосфат Жиззах. 100000

Суперфосфат Навоий
90000. 40кг

Сулфат аммоний. 125000

Калий Деҳконобод. 135000

Олтингугурт 50 кг дури
. 75000

Олтингугурт уни 40000
25кг

Нархлар олинадиган миқдорга қараб келишилади.
911450042. 994377356.
Ндс билан хам килиб берамиз.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish


👆👆👆🌳 Данакли мева дарахтларида касаллик қўзғатувчи замбуруғ турлари.

Клястероспориоз – данакли мева дарахтларида энг хавфли касалликларидан бири хисобланиб, олинадиган ҳосил миқдорига ва унинг сифатига катта зарар етказади. Клястероспориоз – касаллик қўзғатувчи замбуруғ Сlasterosporium carpophilum. Касаллик ривожланиши учун оптимал харорат 18-22 С ва хаво намлиги 70-80 % хисобланади. Касаллик асосан кўкламда бошланиб, баргларда дастлаб майда думалоқ қизғиш қўнғир рангли майда доғчалар пайдо бўлади ва аста – секин катталашиб бу доғлар кўчиб тушади, натижада барг илма-тешик бўлиб қолади. Меваларда хам қизғиш қўнғир доғлар пайдр бўлади. Бу доғлар аста-секин катталашиб, бир-бирига туташади ва қўтирга айланади. Кўк новдаларда хам сарғиш қизил рангли думалоқ доғлар пайдо бўлади. Кейинчалик доғлар ёрилиб улардан елим оқади ва тузалмайдиган яраларга айланади. Замбуруғлар касалланган новдаларда, шунингдек елим оқиб турган яраларда, хамда куртак тангачалари орасида қишлайди.

Каналга обуна бўлинг
@agromir_yaypan


​​Агромарказимизда ЭРОН давлатида ишлаб чикарилган аналоги Овипрон болган препаратлар мавжуд.
Сарф расходи 15лт/тоннасига .
Препарат нархи 60000 сум/лт . хисобланади.

@agromir_yaypan


Расмда ушбу карантин хашоратларнинг зарарлаган шохлари.
Вактида кураш олиб борилмаса мева сифати кескин тушиб кетиши,хатто дарахтнинг нобуд болишигача олиб келади.


​​Дарахтларга ёғли аралашма сепиш сабаблари ва уни таъсири:
1. Димиқтириш нафас олиш йўлларини беркитади. Тухумлар, хашоратлар ва каналар.
2. Захар мой ҳашаротларнинг ички модда алмашинуви жараёнини бузади ва уларни нобуд қилади.
3. Агар унга инсектицид қўшилса – унинг таъсир кучи кенгаяди ва ортади.
Ёғли аралашма қайси ҳашаротларга қарши мой сепилади?
Калкондорлар(шитовка),кизил олма канаси,унсимон курт,шафтоли постлок бити.
Овипрон сепиш вакти ва коидаси.
1. Ҳарорат фақат +4 C дан юқори бўлганда сепинг. Агар ҳаво совуқ бўлса, мой ва сув тез бир-биридан ажралиб кетади. Агар тиним даври охирида сепаётган бўлсангиз, очилган куртаклар учи ва гуллар зарарланишидан эҳтиёт бўлинг, ҳарорат 0 C дан пасайиб кетмаслиги шарт.

2. Намлик миқдори (RH%) 60% дан кам бўлмаслиги шарт, бу мойни тез парланиб кетишига ёрдам беради. Агар дарахтлар хўл ёки ҳаво ёмғирли бўлса ҳам аралашма сепишни тўхтатинг. Чунки мой парланиб кетмайди ва дарахтларга зарар етади.

3. Шамол бўлганда ҳам сепманг. Дарахтлар қаторининг бир тарафи қуригандан сўнг иккинчи тарафига пуркаманг! (мой миқдори кўпайиб кетади).
@agromir_yaypan


Янги дори пуркагич апаратларимиз келди.


​​​​🎒Уруғларни ивитиш ва нишлатиш.

👝Бу қадимий ва кенг тарқалган усул бўлиб, уруғларнинг униб чиқишини тезлаштириш учун қўлланилади. Уруғлар халталар 12-13 қисмигача солиниб сувга ботирилади.

🐜Уруғ ботирилган сув ҳар 12-15 соатда алмаштирилади ва унинг ҳарорати иссиқсевар экинлар учун 18- 200С, совуққа чидамли экинлар учун эса 10-120С дан паст бўлмаслиги лозим.

🌫Тез униб чиқувчи экинлар уруғи 10-12 соат. секин униб чиқувчилар эса 1-2 сутка давомида ивитилади. Уруғларнинг сувда бундан зиёд ивитилиши уларнинг сифатига салбий таъсир кўрсатади. Бўртган уруғларни нишлатиш учун улар юпқа қилиб (6-8 см) ёйилади, усти ёпилиб иссиқхонада сақланади.

🍅Машинада экиш учун уруғнинг 3-5 % и, бўртганда нишлатиш тўхтатилади. Нишлатилган уруғлар суғорилган нам тупроққа экилади

@agromir_yaypan




Ассалому алейкум.

13.02.2025 кунига Агромарказимиздаги минерал ўгитлар нарҳлари:

Селитра Навоий. -

Селитра Фаргона. 150000

Карбамид Фаргона -210000

Чирчик карбамид. -

Олмалиқ Аммафос. 365000

Казок аммафос

Суперфосфат Жиззах. 100000

Суперфосфат Навоий
90000. 40кг

Сулфат аммоний. 120000

Калий Деҳконобод. 130000

Олтингугурт 50 кг дури
. 75000

Олтингугурт уни 40000
25кг

Нархлар олинадиган миқдорга қараб келишилади.
911450042. 994377356.
Ндс билан хам килиб берамиз.


Ён дафтарчангизга!!!
Баргларда кузатилаётган касалликлар муайян модда етишмовчилигини билдиради. Касалликни бартараф қилиш учун микроэлементли дорилар билан бироз тўйинтириш керак.Бу йерда:
B - Бор

S - Олтингугурт

Mn - Марганец

Zn - Рух

Mg - Магний

P - Фосфор

Ca - Кальций

Fe - Темир

Cu - Мис

Mo - Молибден

K - Калий

N - Азот

@agromir_yaypan


#Qonunchilikdagi_yangiliklar

❗️“Bir million yashil oila” umummilliy harakati yo‘lga qo‘yiladi


🔰Farmonga ko‘ra, 2025-yilda aholining salomatligini yaxshilash, ekologik turmush tarzini shakllantirish va inson salohiyatini ro‘yobga chiqarish uchun shart-sharoitlarni yaratish borasida:

“Ekofaol fuqaro” hayot tarzini keng targ‘ib qilish uchun “Bir million yashil oila” umummilliy harakati yo‘lga qo‘yiladi.

📚 2025/2026-o‘quv yilidan:

➖Markaziy Osiyo atrof-muhit va iqlim o‘zgarishini o‘rganish universiteti ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim o‘zgarishi bo‘yicha yetakchi oliy ta‘lim tashkiloti etib belgilanadi;

➖“Kambag‘allikdan farovonlik sari” dasturi doirasida 3,5 ming kambag‘al oilalar farzandlarini tayyorlab, oliy ta‘lim tashkilotlariga belgilangan tartibda grant asosida qabul qilish ishlari tashkil etiladi;

📌 2025-yil 1-martgacha to‘g‘ri ovqatlanish, jismoniy tarbiya va sport bilan shug‘ullanishning inson salomatligiga foydasini targ‘ib qilishni kuchaytirish dasturi ishlab chiqiladi;


​​ОЧИҚ МАЙДОНГА УРУҒ ҚАНДАЙ ЭКИЛАДИ?

Очиқ майдонга уруғни экишда “жуда эрта ҳам эмас, жуда чуқур ҳам эмас” деган олтин қоидага амал қилиш зарур. Уруғни ўз вақтида экиш жуда муҳимдир. Аниқ муддатни ўзингиз яшайдиган минтақанинг тупроғи ва об-ҳаво шароитларидан келиб чиққан ҳолда белгилашингиз мақсадга мувофиқдир. Унутмангки, уруғлар иссиқлик етарлича бўлгандагина унади, шунинг учун уруғни совуқ тупроққа сепсангиз яхши натижаларга эриша олмайсиз. Бўлғуси эгат бўйлаб ип тортинг. Ипнинг бир томонидан кетмоннинг бурчаги ёрдамида экилаётган экин уруғи учун тавсия этилган чуқурликда жўяк очиб чиқинг. Жўякка уруғни мумкин қадар сийракроқ сепинг. Пакетдаги уруғни тўғридан-тўғри сепманг: аввало уни кафтингизга бўшатинг, сўнгра аста-секин бош ва кўрсаткич бармоқларингиз ёрдамида сепинг. Жуда майда уруғларни қумга аралаштириб олинг. Уруғни сепиб бўлгач жўякни қўл ёки
хаскашнинг орқа томонида эҳтиёткорлик билан кўмиб чиқинг. Ерни оҳист босиб чиқинг, лекин суғорманг. Маккажўхори, қовоқча, ловия каби экинларнинг йирик уруғлари тешача ёрдамида очилган уячаларга экиб чиқи-лади. Битта уячага одатда 2-3 дона уруғ ташланади; униб чиққач нимжон ниҳоллар олиб ташланиб, биттадан энг кучлиси қолдирилади. Хўжаликларда сабзавот сеялкаларида уруғ экилганда ускунанинг созлиги ва уруғ тирқишларининг экилаётган уруғ катталигига мосланганлигига пухта эътибор беринг. Акс ҳолда уруғ сарфи ортиб кетади ёки оз тушиб, хатоликлар сони кўпайиб кетади. Тупроққа уруғ қадаш мосламаларини мунтазам кузатиб туринг.

@agromir_yaypan


АГРОМАРКАЗ ЯЙПАН dan repost
ИССИҚХОНАГА ПОМИДОРНИНГ "ШАХМАТ", БАҚЛАЖОН ВА БОДРИНГНИНГ "ПАРАЛЛЕЛ", БУЛҒОР ҚАЛАМПИРИНИНГ "ОПТИМАЛ" УСУЛИДА ЭКИШ СХЕМАЛАРИ.

@agromir_yaypan


​​Иссикхонада Булгор калампири йетиштириш.

Булғор қалампири очиқ майдонларда ҳам иссиқхоналарда ҳам яхши ўсади. Шунинг учун уни эртанги сабзавотлар қаторида етиштириш мумкин. Булғор
қалампирини иссиқхоналарда махсус иситгичларсиз ҳам бемалол етиштириш мумкин. Бунинг учун иссиқхона 2 қават плёнка билан ёпилади. Бу иш
феврал ойининг охирларига тўғри келади.
Иссиқхоналарга экиш учун булғор қалампири кўчатларини январь ойидан бошлаб, юқори ҳарорат ҳосил қилинадиган махсус иссиқхоналарга экилади.
Бу ерда улар керакли ҳарорат ва парвариш билан тайёрланиб, феврал охирларида бошқа жойларга ўтқазилади. Бунда кўчатлар махсус селофан идишлар
(стакан)ларда ўстирилади.
Булғор қалампири кўчатлари орасини 30-35 см дан қилиб, қатор ораларини еса, 60-70 см дан қилиб экилади. Фақат қуёш нури орқали иситиладиган
иссиқхоналарда кўчатлар феврал ойида ва март ойининг илк кунларида экилганда иссиқхона ичига қўшимча яна бир қават селофан плёнка ёпилиши
керак. Чунки бу даврда ҳаво ҳарорати совуқ бўлиб, тунда тушадиган қировлар натижасида кўчатларни совуқ уриши мумкин.
Кўчатларни экишдан олдин иссиқхона тупроғи яхшилаб ўғитланади ва юмшатилиб, ишланади. Бунда ерга аммофос, фосфор, озроқ миқдорда калий
ўғитларини солиш мумкин. Маҳаллий ўғитларнинг эса яхши чиритилганларинигина солиш мумкин. Янгиларини солиш мумкин эмас, чунки ҳаво
ҳарорати кўтарилиши билан, ҳали чириб улгурмаган гўнглар чиришни бошлайди ва тупроқни қиздиради ва натижада ўсимлик илдизини қиздириб,
куйдиради. Бунинг оқибатида эндигина мевага кирган ниҳоллар қуриб қолади.
Янги экилган кўчатларга ҳар куни сув қўйиб турилади. Чунки қиш пайтида эгатлаб суғормаган маъқул. Шунда иссиқхона тупроғи қуруқ бўлиб, қуёшнинг ёруғида тезда исиб
кетади ва кўчатлар бемалол ўса олади.
Кўчатлар ерга яхши ўрнашиб олгандан сўнг, ерни ўғитлаш ва суғориш мумкин. Ўғитни кўчатга жуда яқин ҳам, жуда узоқ ҳам солмаслик керак. Шу билан
бирга ўғит эгатнинг суғориладиган томонига солиниши шарт. Чунки кўчатлар ҳали кичкина бўлганлиги учун, эгатнинг бир томонига экилган бўлади ва
кейинчалик чопиқ қилиш жараёнида эгат ўртасига олинади. Агар бу даврда ўғитни эгатнинг қуруқ томонига солиб қўйилса ва намлик яхши етиб
бормаганда ёш ниҳоллар қуриб қолиши мумкин. Ёки эндигина шоналаган кўчатларнинг шоналари қуриб тўкилиб кетиши мумкин. Бу жараён ўғитни
ҳаддан ортиқ миқдорда кўп солинганда ҳам юз беради. Бу билан дастлабки олинадиган ҳосиллар нобуд бўлади.
Ўсув даврида ўсимликка ҳар галги суғоришда озроқ-озроқдан селитра, сулфат аммония каби ўғитлардан солиш мумкин. Маҳаллий ўғитларни эса шарбат
усулида суғориш билан қўшиб амалга ошириш мумкин.
Булғор қалампири ҳар 5-7 кунда суғориб турилади. Суғоришдан кейин тупроқ етилиши билан чопиқ қилиниб, бегона ўтлардан тозалаб турилади. Булғор
қалампирлари оқариб, ялтираши билан териб олинади. Ҳосилнинг дастлабкилари кўчат экилгандан 40-45 кун ўтиб етилади, кейингилари эса тезроқ 20-25
кун давомида етилади. 

@agromir_yaypan




​​Агромарказимизда ЭРОН давлатида ишлаб чикарилган аналоги Овипрон болган препаратлар мавжуд.
Сарф расходи 15лт/тоннасига .
Препарат нархи 70000 сум/лт . хисобланади.

@agromir_yaypan

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.